ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, бу ҳақида яқинларингизни огоҳ этиб, улар ҳақига ҳам дуолар қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

Аллох  жумъа  кунини  барчамизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍185😢3👏1
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢15
​​​​ЖАННАТНИНГ 8 ЭШИГИ:

1. Намоз 5. Айман
2. Ғазот 6. Ауф
3. Райён 7. Зикр
4. Садақа 8. Ҳаж

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍111👏13😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан боришингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибратли_видео

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман, 60)

Инсоннинг Қуръони каримни қандай ўқиши сизни алдаб қўймасин! Унинг ўқилиши тилдаги оддий сўз холос. Асосийси ким уни ҳаётига тадбиқ этмоқда, шунисига қаранг!

Умар (р.а.)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124😢60👏8
​​КОСИБНИНГ АРМОНИ

Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига:

- Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, шу онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб.

Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армондаги биродарига шундай деди:

- Юқорида айтган ишларни амалга оширишингга ишонмайман! Ўзинг ўйлаб кўр, Аллоҳ таоло сенга соғлик, ҳалол касб, дуогўй онангга узоқ умр ато этди! Аслида, шу энг катта бойлик. Сен қўлингда хунаринг бўла туриб битта онангга химмат қилишдан нолияпсан, бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан давлат сўрагунча, берганининг шукрини адо этгин!

Косиб йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди.

Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍164
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММАНИ ФАРЗАНДИ ШУНДАЙ ЭЪЗОЗЛАСИН!

Мен ҳам хавас қилдим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍195😢37👏22
Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, энди ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссалом хам оналарининг дуоларига муҳтож бўлган эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!?

P.S.: Бугун жума куни, ота-оналаримизни йўқлаб, уларнинг дуосини олайлик!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😢27👏4
​​БОРИНГИЗГА ШУКР ДЕЙМАН,
БОРИНГИЗГА...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍85😢16
​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏1
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125👏4
#Тафаккур
Тақводор бўлиш билан тақводордек кўриниш орасида катта фарқ мавжуд.
Жаннатга кириш ва уни кўриб эшигидан қайтиш каби.

Сиз қайси бирига ҳаракат қилсангиз натижаси ҳам шундай бўлади.

Қудратуллоҳ Аҳмад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Қалбим нотинч... Қалб нурини йўқотиб қўйгандекман гўё...

Руд сураси, 13:28-оятда «Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топмасми» дея марҳамат қилинади. Зикр билан ором топар дейилмоқда, кулгу билан дейилмаган, бахт билан дейилмаган, фарзандларинг билан дейилмаган. Зикр билан, Аллоҳни эслаш билан дейилган.

Чанқоқни сув босади, очликни овқат... Сув ичгунча танангиз сув, овқат егунча ошқозон овқат истайди. Қалб ҳам хотиржамлик топгунча Аллоҳ дейиши керак.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢12👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
. ХАЛОВАТНИНГ
ҲАҚИҚИЙ ФОРМУЛАСИ


🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур
Яхшилик тепада,
ёмонлик пастда бўлади

Инсон олдида икки йўл бор: у шундан бирини танлашга мажбур. Бирида лаззат ва роҳат нақд, бироқ охири яхши эмас. Иккинчисида лаззат ва роҳат оз бўлсада кейинроқ тўлиқ қилиб берилади. Инсонга ақл берилган, у шу ақли билан фойда ва зарар, яхши ва ёмонни фарқлаб олади. У тўғри танлов қилсагина, ҳаётида маъно-мазмун касб этади, унинг фарқига бормаган киши эса аҳмоқ ва нодонлигича қолиб кетади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб деди: “Ва  Биз  уни  икки  баландликка йўллаб қўйдик-ку!” (Балад сураси, 10-оят).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏2