ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИККИ ГЎША

Амир Худойберди
🎙Ахмади Эверест

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢14👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна
бир кун ортда қолди.🥀

"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

ОҚШОМ ХАЙРЛИ,
ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👏8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

      КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏1
УЙҒОТИНГ!!!

Умрни абадий поёнсиз деманг,
Тангрим косамизга ўлчаб солибди.
Сўнгида пушаймон ошини еманг,
Ҳаётни уйғотинг, мудраб қолибди!

Отани қадрланг, Онани севинг,
Қариндош сўзидан қонлар томибди.
Яшаган умрингиз хатосин билинг,
Меҳрни уйғотинг, мудраб қолибди!

Ишқни сараламанг, у танхо малак,
Ҳаккадек ҳар шохга қўниб толибди.
Юзлари тилиниб кўзлари ҳалак,
Вафони уйғотинг, мудраб қолибди!

Шукур денг бехисоб, санаманг асло,
Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди.
Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто,
Сабрни уйғотинг, мудраб қолибди!

Бир оғиз ширин сўз, қанчалар қиммат,
Тилнинг ёрилтоши дилни ёрибди.
Тилларда яралар чиройли ҳикмат,
Забонни уйғотинг, мудраб қолибди.

Севинг, севилинг, муҳаббат қучинг,
Самода кабутар ёлғиз қолибди.
Йиқилманг ерларга, кўкларда учинг,
Юракни уйғотинг, мудраб қолибди!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163👏11😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР

Кўзим очсам - тонг эди,
Ҳаёт сари бонг эди.

Кўнгил эди, ахир, тўқ,
Киприк қоқсам - ёшлик йўқ.

Кирар шом - кўзни юмсам,
Поёнга етар қиссам.

Кеч бўлмай нур тўлдурсам,
Кўз юмилмай улгурсам...


Бобур Бобомурод


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари
👍81😢11👏3
Биласизми, бугунги ишончингиз эртанги келажагингизни, омадингизни яратади, яъни нимага ишонсангиз ва нимани кутсангиз ўша нарса содир бўлади.

Тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ, - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

Сиз Аллоҳга таваккал қилиб, яхши ният ила ишингизни бошланг, албатта ишингиз ўнгидан келади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишонинг...

Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..

Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182😢21👏14
​​​#Ибратли_хикоя

ФИДОЙИЛАР

Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?»
Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман».
Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?»
Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!»
Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман».
Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?»
Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!»
Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?»
Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш».
Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал»
Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғрини ёзиш билан тенг».
Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?»
Ўчирғич деди: «Чунки ҳар гал бир хатони ўчирганимда ўзимни қурбон қилиб бораман».
Қалам бўғилган овозда деди: «Ўзим ҳам аввалгидан қисқариб бораётганимни сезяпман».
Ўчирғич қаламни юпатиб, «Ўзимизни бировларга фидо қилмагунимизча уларга фойда бера олмаймиз», деди. Сўнгpа унга меҳр билан назар солиб, «Ҳалиям мени ёмон кўрасанми?» деди.
Шунда қалам табассум қилиб, «Қандай қилиб сени ёмон кўрай, ахир иккимиз ҳам фидойилар эканмиз-ку», деди.


🥀 Дўстим, бировлар қалбига шодлик ёзадиган қалам бўла олмасанг, ғамларни ўчирувчи ўчирғич бўлгин. Уларнинг қалбига «Ҳаммаси яхши бўлади», дея, орзу-умидларни ва яхшиликка ишончни ёзгин. Ризоларига эришмасанг-да, уларга яхшилик тақдим этган бўласан!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қиёматли дўстлар омон бўлсин!»

Яхши кунларимиз эслаб кулиб қўй,
Қабримдан тиконлар ўсса юлиб қўй.
Доим ёдимдасан дўстим билиб қўй,
Доим ёдимдасан қадрдон дўстим!

Дўстларга юбориб қўямиз


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78👏4😢3
Қисқа ҳикоялар.

- Нега бунча маҳзунсан? бахтдан сўрадилар. Бахт жавоб берди: - Чунки жуда бахтсизман!... 

- Ҳой юрак, бир бурчакка беркиниб нега бунча йиғлайсан?
- Юрагимдагиларнинг юраксизлигидан...

Виждондан сўрадилар: 
- Эй виждон недан бунча қийналасан? 
Виждон жавоб берди:
- Ўзимнинг виждонсизлигимдан.

Ҳақиқат зор йиғларди. - Бу дунёда ҳақиқат йўқ, дея!

- Ҳой севги сен жуда гўзал эдинг, энди бўлса... юзингдаги чандиқлар нимаси?
- Одамлардан сўранг, маюсланди севги.

Тиланчилик қилиб юрган меҳрдан сўрадилар: 
- Ҳой меҳр нега бунча зорланасан, сенга нима керак?
Меҳр йиғлаганча жавоб берди:
- Илтимос! Бир чимдим меҳр беринг!

Оқил Тўрақул


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📖
Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍120😢31👏2
ДУНЁГА САВОЛ
(Жуда таьсирли шеьр)

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍60👏12😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111👏8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, азизлар!
Бугунги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Аллоҳ берган яна бир тонгни қарши олдик ,  ўзига ҳамд ва  шукрлар бўлсин.

Бугунги кун режангиз  орасига ота-онангиз, амма-холангиз, опа-синглингиз, дўсту-қадрдонлардан  хабар олишни хам қўшиб қўйинг.
Масофа олис бўлса, телефонда ҳол сўранг, смс ёзинг.
Сизни ҳол сўрашингиз  учун  дилдан чиққан, самимий  сўзларни ўзи кифоя.
Бу ишингиз давомий бўлса, сиздан ўрнак олишларига сабабчи ҳам бўласиз.
Аллоҳ меҳр-оқибатимизни давомий қилсин.

Кунингиз яқинлар даврасида файзли ва мароқли ўтсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли кун, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
🥀 ХАЙРЛИ КУН
МЕХРИБОНЛАРИМ!

Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢6👏3
#ибрат

Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини тортиб, четга суриб чиқараётган эмиш. Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди...
- Тоғнинг нариги томонида онам бор. Онамнинг олдига бориб келишим учун тоғнинг орасини тешиб, ўзимга йўл очяпман, - дебди.
Одамлар:
- Бу тоғни тешиш сенинг қўлингдан келмайди-ку, - дейишса,
- Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, - деган экан.


🥀 Кундалик ташвишларини четга суриб, ота-онасидан хабар олганларнинг йўллари дойим равон ва бехатар бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152😢17👏9
ОНАЖОН...
Қалбдан чиққан нола


Бир эшитиб кўринг...

Telegram.me/IBRATLI
👍89😢75👏14
​​#тарбия

Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та сифати

1. Ўз муаммоларини мустақил ечишга интилиш:
Кимгадир сув келтиришини сўраганингизда, онангиз : «Ўзингни оёғинг йўқми?» деган. Ёки овқатланаётганда туз узатишларини сўраганингизда: «Ўзингни қўлинг йўқми?» деган. Ҳаммаси жуда аниқ: Олам сизни атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сиз учун ҳеч нарса қилишга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун ўзингиз бажаришни ўрганишингиз зарур.

2. Ўз хатоларини ғурурланмасдан тан олиш:
Кўпчилигимиз гулдонни синдириб қўйганимизни ёки гиламга шарбат тўкканимизни бўйнимизга олмаганмиз. Кўпинча буни энг кичик ука/синглимизга ағдарганмиз. Лекин кучли оналар айбимизни қўрқмасдан бўйнимизга олишга ва унга жавоб беришга ўргатишган. Кучли она улғайтирган инсонни айнан шу сифатидан билиш мумкин.

3. Ўзини ҳаммадан бошқача (такрорланмас) ҳис қилиш:
Чунки кучли оналар болаларига меҳрларини узата олишади ва уларни ўз орзулари изидан боришга ўргатишади.

4. Аниқ мақсадга эга бўлиш ва унга эришишга интилиш:
Кучли оналар нафақат ўхшаши йўқлигингизни сингдиришади, балки яна мақсадга етиш учун меҳнат қилишга ҳам ўргатишади. Уларнинг шарофати билан, сизда мураккаб мақсадлар ва уларга эришишга муваффақ қиладиган куч пайдо бўлади...

5. «Йўқ» дея олиш:
Аксар одамлар, ўзларини севишларини ва ҳурмат қилишларини исташади. Шунинг учун кўпинча «йўқ» дея олишмайди, бу эса асосий муаммолардан бири. Баъзан биз, ҳатто, биздан сўрашган манзилни қаердалигини билмаслигимизни айтишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ, кучли она тарбиялаган одам бундан қўрқмайди.

6. Ўзини баҳосини билиш ва ўзини ҳурмат қилиш:
Она— бизни шаксиз севадиган илк ва балки ягона инсондир. У бизга қандай муҳаббатга лойиқ эканлигимизни кўрсатади. Кучли она сизга ўзингизни севишни ва ўзингиз билан келишишни, ўзингиз арзийдиганидан камига кўнмасликни ўргатади.

7. Ўзни асосий ўринга қўйиш лозимлигини англаш — худбинлик эмас:
Бошқаларга ёрдам бериш, сахий бўлиш — булар, шубҳасиз яхши фазилатлар. Лекин, ортиқча сахийлик, эвазига ҳеч нарса олмасдан, доим беравериш керакми? Вақт ўтиши билан бу сизни зарарлайди. Кучли оналарнинг фарзандлари бу ишда тарозини бошқара олишади— ўзи ҳақида қайғуриш, аммо худбин бўлмаслик.

8. Сизнинг қадрингиз — бу фақат сизнинг танангиз эмас:
Замонавий оламда ташқи гўзаллик жамиятдаги муваффақиятларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бироқ, кучли оналарнинг болалари шахсни ва унинг феълини ёқтириш лозимлигини билишади. Улар ажинларга, қориндаги ёғларга эътибор беришмайди.

9. Гоҳида қўйиб юбора олиш (воз кечиш) кераклигини англаш:
Икки томонни ҳам ҳалок қиладиган муносабатларни давом эттириш, севимли бўлмаган ишда ишлаш ёки доим кўнгилсизликлар келтирадиган одам билан дўстлашиш— буларнинг бари кучли она тарбиялаган болалардан нарида бўлади. Улар қачон воз кечишни билишади.

10. Ўзини хафа қилдириб қўймаслик:
Мутахассислар исботлашди, атрофимиздаги инсонларни ўзимизга нисбатан яхши муносабатда бўлишга ўргатиш мумкин экан. Кучли оналарнинг болалари буни жуда ёш пайтларидан ўрганишади. Улар ҳеч қачон ўзларига нисбатан ҳурматсизлик ёки ҳақарот қилишларига йўл қўймайди.

11. Камроқ сўзлаб, кўпроқ иш қилиш:
«Инсонни билмоқчимисиз? Унинг ишига қаранг, сўзига эмас», - бу ҳаммага маълум ибора. Бу фактга кучли оналарнинг фарзандлари болалигидан ўрганишади. Қийин йўл билан шаклланган феъл-атворлари бундай одамларнинг асосий ёрдамчиси бўлади.

12. Берган ваъдасини бажариш:
Берган ваъдасини бажариш — оналар ўргатиши мумкин бўлган энг яхши фазилатлардан бири. Бу қийинчиликларга қарамасдан, ўз ваъдасини бажарган онанинг совғаси.

13. Тинглай олиш:
Кучли оналар доим болаларини тинглай олишади. Ҳатто болалари бемаъни нарсаларни гапирсалар ҳам. Ўзлари диққат билан тингланган болалар, буни қадрини билишади ва ўзлари ҳам яхши тингловчи бўлишади.

14. Оилага боғланганлик:
Кучли оналарнинг меҳр - эътибор билан катта бўлган болалари, бу анъанани давом эттирган ҳолда, ўз болаларини ҳам туғишганлари ва яқинларига боғланганлигини ўргатишади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍270😢8👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗГА ЯХШИЛИК
ИСТАСАНГИЗ...


🎙Мухамадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢4👏1