ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Ўқитувчи, катта бўлганингда
ким бўлишни хоҳлайсан, деб бир ўқувчидан сўраганида, атрофидаги синфдошлари
унинг жавобидан кулишди. Лекин ўқитувчи йиғлаб юборди.
Чунки барча ўқувчиларнинг
жавоби, учувчи, дўхтир, зобит, савдогар....каби касблар атрофида айланар эди. Лекин
бир ўқувчи ғаройиб жавоб берди. Унинг жавобидан
ўқувчилар кулишди. Биласизми, у болакай нима жавоб берган?
Болакай: ― Мен саҳоба
бўламан. Ўқитувчи: ― Нима учун саҳоба бўлмоқчисан?
Болакай: ― Ҳар куни онам
ухлашимдан олдин саҳобалар қиссасини айтиб берадилар.
Саҳобани Аллоҳ яхши кўради, улар жасоратли кишилар, отам ҳам улар каби бўлишга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи жим бўлиб қолди. Ўқувчисининг жавобдан кўзлари ёшланди. Бу боланинг ортида буюк бир она бор эканини, унинг мақсади ҳам буюк эканини англади...


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍181😢48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ ЎЙЛАРКАН ОНАМ...

Ажойиб шеър учун муаллифга раҳмат!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😢23👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасн

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
            ​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

МУРОДБАҲШ ЧОРШАНБА
ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк яқинлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз меҳр-муҳаббат, бахт ва ҳузур-ҳаловатга тўлсин !

Кунингиз хайрли ўтсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏9
🍃🌺 Ҳар куни иложи борича кўпроқ одамларга бахт, омад тиланг!

🍃🌺 Бу билан Сиз ҳам ўз ҳаётингизга бахт, муваффақият ва соғлиқни жалб қиласиз.

🍃🌺 Кимга қалбан нимани тиласангиз, шу нарса сизнингиз ҳаётингизга 10 баробар бўлиб қайтади. Сиз Аллохга, борлиққа қандай муносабат билдирсангиз, сизга зиёдаси билан қайтаради.

Мен сизга бахт тилайман...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар битта инсонга яхшилик йўлдош,
Эзгулик, мурувват қалбига ёндош.
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍301😢25👏16
#Ибрат

Абу Асвад Дувалий фарзандларига: «Сизларга кичиклигингизда ҳам, катта бўлганингизда ҳам ва ҳатто туғилишингиздан олдин ҳам яхшилик қилганман», деди. – «Қандай қилиб туғилишимиздан олдин бизга яхшилик қилгансиз?» деб сўрашди фарзандлари. Шунда Абу Асвад: «Мен сизлар учун солиҳа она танлаганман», деб жавоб берди.


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍123👏9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУФТ  ТАНЛАШДА  АДАШМА...

🎙"Минор" жоме масжиди имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢4
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узр сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍207👏9
​​​​#Тафаккур

УМРИМ  ҲАҚИДА

Габриэль Гарсиа Маркес:

15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.

20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.

25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.

30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.

35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.

40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.

45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.

50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.

55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.

60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.

65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.

70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.

75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.

80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.

85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍256😢20👏15
ҲАЁТ ЎРГАТДИ

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍108😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛИНГИЗГА КИБР ҚИЛМАНГ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏6
​​​​Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...

Демак сиз қарамсиз!..

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига  изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар.

Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.


Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153😢14👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...

Оқшом хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Қалбдаги ниятлари тонгдай оқ умидлари фарзанди камолига муштоқ қадрдонлар, оталар, мунис оналар, опа - сингиллар! Барчангизга болалик ва мактаб даврини эслатувчи бугунги тонг муборак бўлсин! Бугунингиз гўзал хотираларга, қувончларга тўлсин! Бугун мактаби билан хайрлашадиган ёшларимизни

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунлари гул, баҳор бўлсин.
Шундай яшашсин-ки фоний дунёда,
Васлига ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...


Аллохдан ёшларга икки дунё саодатини тилаймиз... Келажак ҳаётларида омад бахт ҳамиша хамроҳ бўлсин!
Аллоҳ барчанинг дуо ва хайрли ниятларини ижобат қилсин!

Бугунги тилак ва дуолар гўзал келажакларга васила бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135👏13
"Тонгимиз аслида, қуёш чиқиши билан эмас, ОНАларимиз уйғониши билан бошланади!".

ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР  МАКТАБИМ...

Равшан Собиров ва Сетора гуруҳи ижросидаги ушбу қўшиқни эшитган ҳар бир инсоннинг ҳаёлидан мактаб даврлари ўтади.

Мактаб даврини соғинганларга кун давомида ёрқин хотиралар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

ХАЙРЛИ  КУН  АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢18👏5