ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.3K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ТОНГДАН ДИЛГА ТУШДИ..."

Карим Бахриев
🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онага_малҳам_сўзлар

🎤...Oнажон Сиз қаришдан қўрқманг, кучдан қолиб, ожиз бўлишдан қўрқманг, бемалол инжиқлик қилинг... Мен барчасини жон деб кўтараман... Ўзим дардингизга малҳам бўламан... Сизни мехрга, эътиборга, парваришга... умуман ҳеч нарсага мухтож қилиб қўймайман. Мен сизни керак бўлса қўлимда кўтариб юраман... Мен сизни ҳеч нарсага муҳтож қилмайман. Сиз ҳеч нарсадан қўрқманг, ҳеч нарсадан тортинманг... Мен ёнингиздаман, онажон...


ОНАНГИЗГА ХЕЧ ШУНДАЙ ДЕГАНМИСИЗ ?

УНИНГ КЎНГЛИДАГИ ПИНҲОН ҲАДИК ВА АНДИШАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍192😢32👏9
​​📖 - Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
- Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
- Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
- Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма отага қараб маюсланди...

Алп Арслон

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍126😢31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОТАМНИ МЕН БОҚАМАН! ЭВАЗИГА...

🎙Абдукарим Мирзаевдан ажойиб хикоя...

Ибрат олинг, азизлар...


📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍68😢17👏3
Аллоҳ инсоннинг қалбини давомли кузатар...
Яхшини истаса яхшини, ёмонни истаса ёмонни берар! (яъни Аллоҳ ҳар кимни кўнглидаги ниятига кўра беради.)

Яхши ниятли бўлингки, эртангиз яхшиликка йўғрилсин...

ХАЙРЛИ ТУН, ЯХШИЛАР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141👏21😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафтанинг илк куни муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Кунни яхши ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки ниятлар дуога айланади, дуолар эса Иншааллаҳ албатта ижобат бўлади!


Тонгларга гўзал дуолари ила файз баҳш этган Сиз Азизларга

КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81
​​ДУШАНБА

Руҳимизда ғалат бедовлик,
Ақлимизда ҳукми анқовлик,
Якшанбадан юққан ялқовлик,
Душанба оғир кун...

Олам - олам ташвиш ёқаси,
Ким учундир бор баракаси,
Олти куннинг ўгай акаси,
Душанба оғир кун...

Уф тортамиз гоҳи пинҳона,
Сиғмай шундай кенг бу жаҳона,
Ялқовлардан қолган баҳона,
Душанба оғир кун...

Руҳга синггар битта сўзимиз,
Қўл ботиру, қўрқоқ ўзимиз,
Уни оғир қилган ўзимиз,
Душанба оддий кун...
Душанба яхши кун!


Душанба куни муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135👏11😢3
Агар дунё истасанг илм изла!

Агар охират истасанг илм изла!

Агар икковини истасанг ҳам илм изла!


Илимга борлиғингни бермагунингча илм ҳам натижасидан бермайди. Агар сен илмга баъзи вақтингнигина ажратсанг, у ҳам сенга озгина натижасини тортиқ қилади.
Киши илм талабида бўлмас экан, у адашиб кетади. Ким бирор илмни мутлоқ эгалладим деса, батаҳқиқ жоҳил бўлибди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏4
Ўзингни малол ва чарчоқларга тўла бир хил ҳаётда яшашга маҳкум қилма. Ўқи, китобдан китобга кўч. Бир ҳикоядан бошқасига ўт. Барча ўқиган ҳикояларинг тафсилотлари ила яша. Унинг қаҳрамони янглиғ ҳаёт уммонига шўнғи. Ана шунда замирингда олдингидан афзал шахс пайдо бўлганини кўрасан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏5😢3
​​Вақт ва хаёт ҳақида афоризмлар!

✔️Ҳаётни севасанми? Севсанг, вақтни бой берма, чунки вақтдан ҳаёт деган мато яралади.

✔️Тезкор вақт, қайтиб келмайдиган вақт инсоннинг энг қимматбаҳо бойлигидир, бинобарин, уни елга совурмоқ бориб турган талон- торожликдир.

✔️Одамзод ҳаёти тежалган вақтга қараб узаяди.

✔️Вақт бизнинг энг арзон ва айни вақтда энг қимматбаҳо мулкимиздир, чунки вақт туфайли биз ҳамма нарсага эришамиз.

✔️Вақт мавжуд воситаларнинг энг қимматлисидир.

✔️Қўлимиздан келадиган барча уддабуронликлар чидам ва вақтнинг аралашмасидан бошқа нарса эмас.



📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий сабоқлар
👍120👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир боланинг пойабзали денгизга тушиб йўқолди. У соҳилдаги қумларга шундай
деб ёзди: "Бу денгиз- ўғри"...

Бироз нарироқда бир балиқчи тўрига мўлгина илинган балиқни қирғоққа тортиб олиб чиқди ва қумларга шундай деб ёзди:
"Бу денгиз-жўмард"...

Бир йигит денгизга чўкиб кетди. Фарёди фалакка ўрлаган она соҳил қумларига шундай ёзди:
"Бу денгиз-қотил"...

Кекса балиқчи каттакон инжу қопланган чиғаноқ топиб олди ва қумларга шундай ёзди:
"Бу денгизнинг қалби бой"...


Сув тўлқинланиб соҳилдаги ёзувларни ўчириб юбор экан, мавжлана шундай деди: "Денгиз бўлмоқчи бўлсанг, атрофдагиларнинг сўзларига аҳамият бермагин!.."

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍179
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБР БЕР...

🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Сешанба ТОНГГИ МУБОРАК !!!
Бизларга янги кун тухфа қилган РОБИМга хамду санолар бўлсин!

Роббим отаоналаримизни, яқинларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг панохингда асра. Мусулмонларга кенглик бер, динига ривож бер, ажру мукофотларини зиёда қил!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!!!
 

┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢10👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
🌱 Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
🌱 Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
🌱 Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121😢40👏21
​​“СЕНИ ЭНДИ ТАНИДИМ”

Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ” , дедилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155😢46👏8
​​​​#Шеърият

Бола эдик. Қуроллар ясаб,
Қушларга тош отар эдик гоҳ.
Бизлар кўплаб ўлжа топардик,
Тополмасди қушчалар паноҳ.

Кўнгил бўлмас эди алдашга,
Бўлишганда тушган ўлжани.
Ақлимиз бор эди — англашга,
Кўзимиз бор эди — кўргани...

Сўнг тарқалдик бизлар ҳар ёнга,
Нетай, тақдир ҳукмига кўндим.
Букун ётар беланиб қонга,
Тош теккан қуш мисоли кўнглим.

Букун англар менинг ҳолимни,
Кўнгил олиб, кўнгил берганлар.
Ўққа тутгай ёлғиз жонимни...
Шафқатсизроқ чиқди мерганлар.

Хаёлим ҳам ўлда-жўлдадир,
Сўз демоққа тил қисиқ бу дам.
Букун энди менга ўлжадир
Орттирганим — қанча дард-алам.

Билдим, ақлим кеч кирди, бироқ,
Минг шукурки, кам-у кўстим йўқ.
Қаҳридан-да меҳри қаттиқроқ
Яратгандан бўлак дўстим йўқ


Шавкат Жўрабек

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131😢4👏1