ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Баъзи кимсалар уламолар ҳузурида таълим олмасдан, китоб ўқиш орқали илм ўрганишар эди. Кунларнинг бирида шундай кимсалардан бири: «Қора седана барча дардга шифодир» деган иборани ўқиб қолди.

Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.

Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
Китобдаги хато биргина нуқтанинг зиёда қилинишида эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢11👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165👏5
#психологдан_ривоят

ШУКР ҚИЛМОҚЛИК

Подшоҳ вазиридан сўради:
- Қандай қилиб мендан кӯра камбағал, ҳеч нарсаси йӯқ хизматкор бахтли бўлиши мумкин?

Унинг ҳеч нарсаси йўқ.

Мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳман.

Лекин, бахтли эмасман.

Вазир деди:
- Унда “99” қоидани қўллаб кўринг.

Бир ҳамёнга 99 динор солинг.

Устига "100 динор" деб ёзиб қўйинг ва хизматкорингизнинг эшиги олдида қолдириб, тақиллатинг.

Кейин нима бўлишини бир четдан томоша қилинг.

Подшоҳ вазирнинг айтганини қилди.

Хизматкор ҳамённи олди, пулни санади.

Қолган 1 динор ташқарига тушиб қолган, деб ўйлади.

Оиласи билан чиқиб ҳаммалари тонггача ӯша бир динорни қидиришди.

Ота болалари ӯша динорни топа олмаганлари учун жуда ғазабланди.

Ӯша бир динор уларнинг тинч ҳаётини бузди.

Эртаси куни, кечаси билан ухлолмай чиққан хизматкор подшоҳнинг ҳузурига кайфиятсиз, паришон ва хафа ҳолда борди.

Шунда подшоҳ "99"нинг маъносини англади.

Бизлар ҳам шундай, Аллоҳнинг 99 инъомини унутиб, бизда бўлмаган ӯша биттагина нeъматни қидирамиз.

Аллоҳ таоло уни қадаримизга ёзмаган ва бермаганининг Ўзи билган ҳикмати бўлади.

Ваҳоланки, ҳисобсиз неъмат берилмаган инсоннинг ўзи йўқ.

Ҳатто касал, мажруҳ инсонни ҳам Аллоҳ таоло ӯз неъматлари билан қуршаб қўйган бўлади.

У эса фақат ӯзининг мажруҳлигини кўради.

99 та неъматдан чиройли фойдаланинг!

Ӯзингизда бор неъматлар учун шукур қилинг.

"Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".

(Иброҳим cураси, 7-оят)



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍211👏6😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҒАНИМАТ...

4 нарса,  4 нарса туфайли қўлдан кетади!

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг,

2. Қувват - ҳасад қилсанг,

3. Фурсат - қадрига етмасанг,

4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👏10😢4
​​ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носир

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍317😢53👏22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У Кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кун давомида севимлилардан келган хабарлар дилингизни хушнуд қилган бўлса, билингки, сиз учун ҳамиша эзгу тилаклар тиловчи қадрликларингиз олисларда ҳам бор!
Мўмин мўминнинг кўзгусидир.
Кимдандир заррача илм, насиҳат ўрганишга асло ор қилманг. Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...



✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149👏12😢1
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти кўнглингизга бахт қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик,  яқинларимизга ҳар тонгда мехр ила хушкайфият улашайлик.

Бошланган янги кунимиз сермазмун серфайз ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148👏11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 9 МАЙ -
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

🎙Афзал Рафиқов


Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122👏8😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9—май —Хотира ва Қадрлаш куни!

Бу — бизнинг тарихимиз, оловларда қон кечиб тирик қайтган боболаримизнинг кўзларидаги ёш!

Бу — момоларимиз садоқатини синаган , сабр-бардошини намоён этган йиллар, меҳнатларда қадоқ бўлган қўллар!

Бу —беш нафар ўғлини бир кунда урушга кузатиб, Оллоҳга таваккал қилиб, кўз ёшини ичига ютган бувиларимиз матонати!

Бу — уч кунгина бирга яшаган жуфтини кутиб тул ўтган гўзаллар садоқати!

Бу— уруш ўчоқларида иймонини, ҳалқумини тоза сақлай олган ўзбек жасорати!

Бу— бугун бутун дунё гапираётган, бир тишлам нонни ҳам бўлиб еган, кўзи тўқ, чин мусулмонларнинг синовдан ўтган иймони!

Бу —турли миллат болаларини бағрига боса олган, иймони метин, қалби пок ўзбегимнинг ўзлигини кўрсатган тарих!

Бугун биз ёд этган боболаримиз, бувиларимиз чин дунёдалар. Охиратлари обод бўлсин! Қилган эзгу ишлари бошларига соябон бўлсин!
Сизга байрам муборак,
Азиз юртдошим!

Феруза Солходжаева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 9 МАЙ «ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ» КУНИ

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳалқ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз...

Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин! Ҳеч қачон уруш бўлмасин.

Азизлар,
бугун кекса яқинларингизни кўргани боринг, ғанимат инсонларни йўқланг, кўнглини олинг...
Оламдан ўтган яқинларингиз бўлса, руҳларини шод этиб, қабрларини зиёрат қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢15👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИРА МАНГУДИР,
ҚАДР МУҚАДДАС

🎙Анвар Мирзо


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳум Ислом Каримов:

" – Парад ўтказиш хотира
эмас, сиёсат" - дегандилар...


Азизлар, ёдингизда тутинг, уруш ғалабаси билан эмас, йўқотишлари ва жароҳатлари билан ёдда қолади. Қайси уруш қатнашчиси билан гаплашсангиз ўша кунларни эслагиси келмайди. Урушни номи ўчсин!

Ўтганларни хотирлайлик, борларини қадрлайлик.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍192😢52👏16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xотирa

"УНУТМОҚ ОСОНМАС СИЗЛАРНИ"

🎼🎶 Сардор Мамадалиев


ЎТКАНЛАРНИ ХОТИРЛАБ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢27
​​​​МEН  ЕТИМ  ЭМАСМАН

Европанинг марказий шаҳарларидан бирида катта шоу бошланди. Кўрсатув меҳмони сариқ сочли, европа қиёфали миллиардер. Бошловчи унга савол билан мурожаат қилди:
- Ҳурматли жаноб, билишимизча, сизнинг болалигингиз оғир уруш йилларига тўғри келган, сиз етимликнинг оғир кунларидан бу даражага қандай эришгансиз..?
....Миллиардер кўп сонли томошабинларга қараб тутила- тутила ўзбекчада шундай деди:
— М-м-мен етим эмасман, м-менинг ватаним - Ўзбекистон ва биз 200 минг ака-ука эдик..!

Ғанишер Ҳақназаров



Ўзбекистонимиз йиллар оша меҳр-оқибат тимсоли бўлиб юксалаверсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
"Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍189😢40👏17
​​ҚАДРЛИ  СТАТИСТИКА

Бугунги кунда Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари сони:

▪️Қарақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
▪️Андижон вилояти — 6 нафар;
▪️Бухоро вилояти — 7 нафар;
▪️Жиззах вилояти — 6 нафар;
▪️Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
▪️Навоий вилояти — 9 нафар;
▪️Наманган вилояти — 3 нафар;
▪️Самарқанд вилояти — 10 нафар;
▪️Сирдарё вилояти — 3 нафар;
▪️Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
▪️Тошкент вилояти — 26 нафар;
▪️Фарғона вилояти — 19 нафар;
▪️Хоразм вилояти — 5 нафар;
▪️Тошкент шаҳри — 55 нафар.

Бу инсонлар ғанимат...
Фаҳрийлар сони кун сайин камайиб бормоқда...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍201😢25👏12
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.

– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.

– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.

– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».

Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.

– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.

– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.

– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».

Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».

Бу дуонинг ўқигандан сўнг маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍272😢29👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...ДУО ЮБОР БИЗЛАРГА...

У дунёдаги оталар нидоси:
"Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга..."

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ КУТМАНГ...

🎙Эркин Бозоров

Хотира ва қадирлаш кунига бағишланади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢10
#Ибрат

АДОЛАТ ҚУДРАТИ

Искандар Румийдан сўрадилар:
– Қандай қилиб машриқдан мағрибгача бўлган давлатларни қўлга олдингиз. Ваҳоланки, сиздан аввалгилар кучлироқ, лашкари сероб, хазинаси кўп бўлгани билан фатҳ қилолмадилар.
– Аввало Оллоҳнинг ёрдами билан. Қолаверса, қайси мамлакатни қўлган киритсам, халқига озор бермадим, яхши одатларига қарши чиқмадим ва улуғларининг номини булғамадим.

Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139👏7😢5
МУҲАББАТИНГ АСРАДИ
(ҳазил шеър)


Билсанг, агар ошиқ жонида,
Ишқнинг ўзи энг гўзал тадбир.
Мени қонли жанг майдонида,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Не бор ишқнинг амалларида,
Хатинг асраб камарларида,
Ленинград қамалларида,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Кўмишдилар белгача мени,
Солди қаро ергача мени,
Қирқ бешинчи йилгача мени,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Ўзинг бўлдинг шарафим-шоним,
Зулматимда энг нурафшоним,
Сеникидир барча нишоним,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Ёвни мағлуб этгунимча то,
Ғолиб бўлиб кетгунимча то,
Берлин сари етгунимча то,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Уруш ҳақда мен нима дейин,
У кунларни унутмоқ қийин,
Энг аввало Оллоҳ ва кейин,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Қулоғимда қолган гапларинг,
Шивирлаган маҳзун лабларинг,
«Соғиндим» деб ёзган хатларинг,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Менсиз ўтган тунлар учун ҳам,
Чекилган оҳ, унлар учун ҳам,
Шундай ёруғ кунлар учун ҳам,
Муҳаббатинг асради, кампир!

Ўлмасбек Самарқандий


Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏8😢1