ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
📖Интернетсиз бир кун

Қишлоқ барибир бошқача-да. Эрталаб сигир-бузоқнинг маърашию, танани сескантирувчи елдан уйғониб кетаман. Яна бир кун, янги ташвишлар бошланади.

Энди буёғини сўрасангиз, замонавий ёшлар айтганидек ҳаммаси «окей», аммо кичкина муаммо бор. Айтсаммикин ёки айтмасам? Қишлоқда ҳаво беғубор эмас, дейсизми? Бе, шундай тозаки, ўпкани тўдириб нафас олар эканман, бутун дил-дунёйим равшанлашиб кетади. Айни ёз бўлганидан ҳаммаёқ ям-яшил, боғларда сайроқи қушлар, дала-даштда меҳнаткашлар тинмайди. Хуллас, китобларда тавсифланадиган «сахий ва қувноқ ёз»нинг ҳақиқий кўриниши!
Бу тарафдан-ку эътироз йўқ. Аммо қишлоққа келганимда бир-икки кун ўтгач, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шаҳарда юрган вақтимда қишлоғимизнинг баланд тоғлар билан ўралган водийда жойлашгани ва сиз таҳлил ва танқид қиладиган «ўргимчак тўри»нинг  яхши ишламаслигини бироз унутиб қўйибман. Мендек «зукко ва янгиликка интилувчи» талабага эртаси куниёқ интернет зарур бўлиб қолди.  Дарҳол уяли телефонимни олиб ишга киришдим. Афсус, қани энди «сигнал» деган нарса кўринсаю, телефоним қимир этса?! Бирпасда совуқ терга тушдим. «Шошганда лаббай топилмайди» деганларидек ойим буюрган ишлар ҳам эсимдан чиқиб кетибди. Ҳамма ҳайрон. Худди чироқ ўчиб қолиб, ўйиннинг давомини кўрмай қолган футбол ишқибози каби ғамга ботиб қолдим. На «ҳаётнинг ёрқин тарафида бўлиш»га ундайдиганлар, на «бир қадам олдинда бўл» дея даъват этадиганлар менга ёрдам бера олдилар.
Вақт худди бир жойда қотиб қолганга ўхшайди. Бошқа юмуш йўқлигидан атрофни жимгина кузатишга қарор қилдим. Шунчаки разм солиш ғалати машғулот, аммо мундоқ ўйлаб қарасам фойдали экан. Нуқул матн ва тасвир билан қотиб қолган нигоҳни жонли ифода аста-секин юмшатиб, бойитиб боради, ўшанда киши ҳаётнинг гўзаллигию, ҳар бир «ҳаёт» деб турган ҳужайранинг мўъжиза эканлигини англаб етади.
Аммо унинг ҳам ўз чегараси бор. Соатга қарасам ҳеч қанча ҳам вақт ўтмабди. Ов-асбобни кўтариб, боғга отландим, ахир у ерда ажойиб гуллар, сабзавотлар, мевалари ғарқ пишган ва пишаёзган дарахтлар кўп эди. «Қалам тегди — қўл тегди» қабилида у бу жойни кетмон билан тирнаган бўлдим. Жўякларга сув тарадим. Иш асносида кўкка боқаман, назаримда, қуёш қимир этмайди, уфқнинг чеккасига ёпишиб қолгандек.
Шу пайтда «Facebook»да нималар бўлаётган экан-а?
Боғдан қайтганимда ҳам қуёш ботмаган эди. Анҳорнинг салқини уриб турган салқин томонга қараб қурилган хонамда китобларим уюлиб ётган экан. Негадир аввал уларга эътибор бермас эдим, энди кўзимга китоблар ғаройиб ва қизиқарли туюлиб кетди.
…Мутолаадан зерикканимда қош қорайганди. Олдинда бутун бошли тун турардики, мен уни қандай ўтказишни билмас эдим. Мен уни нимага сарфлашни билмасдим. Ҳатто хаёлимга тузукроқ нарса келмасди. Тасаввур ва ўйларимнинг нақадар ғариблашиб қолганини ҳис қилдим.
Соат миллари эса ҳамон имиллаганича юриб борар эди.
Ҳамма нарсанинг давоси вақт, дейдилар. Кунлар ўтиши билан «интернетсизликка» ҳам ўрганиб қолдим. Энди мени табиат жозибаси, китоблар завқи ва муҳаббат қиссалари ва тоғнинг муздек нафаси олиб келадиган кумушранг дарё қизиқтирар эди.
Сиз-чи, қишлоғимизга бир келмайсизми?

Улуғбек Орипов

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍225👏11😢1
#Талабалар_уйга_келганда

Кўйлагу китобдан орттириб,
Олганим бор-йўғи икки нон.
"Шаҳардан болам нон келтирди"
Отамнинг шодлиги бир жаҳон.

Шу онда қийналиб кетаман,
Юзига қарасам дилим қон.
"Мен ахир... юборган пулингга
Нон олиб келганман, отажон".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢12👏11
📖 ТЕШИК ЧЕЛАК

Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг тагида тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажара олаётганидан уялиб, хижолат чекар экан.
Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен сендан узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа олаяпман". Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Уларнинг хаммаси сенинг хизматинг самараси... бу учун сенга раҳмат" дебди...


Акбаршоҳ Расулов



🥀 Қадрдон, оилангизга келтирган насибангиз камлигидан ўкинманг, халол ишингиз ва йўлда тўкилган яхшиликларингиз фарзандларингиз қалбида
ФАҲР бўлиб гуллайди бир кун...


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍230👏19😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалблар гулларга ўхшайди. Уларни хам куч билан очишнинг имкони йўқ. Уларнинг очилиши ва гўзал бўй кўрсатиши учун меҳр, илиқлик, ҳамда сабр зарурдир.

Мавлоно Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👏11
​​Келин салга сўлиб, салга эгилади. Дунёга келганига эндигина йигирма йил бўлган новда у. Элликка, олтмишга кириб биз адашамиз-у, у адашмасинми?
Ота-онасининг иссиқ бағрини ташлаб, боғингизни кўкартиргани келди у!
Аёлликнинг қаттиқ азобларини бўйнига олиб, ўғлингизни ўзидан кўпайтиргани келди у!

Қудаларингиз ойда-йилда бир кўринадиган куёвга эга бўлса, сиз умрингизнинг охиригача кечаси-кундузи хизматингизни қиладиган қизлик бўлдингиз!

Очиқсангиз ош, чанқасангиз чой тутадиган, бошингиз ёстиққа етса, тонггача ухламай чиқадиган шу келин. Қизларингиз келса, қўлига тугун тутадиган ҳам шу – келин.

Ўзингиз тўнглаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍280😢15👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхшиликларни кутиб яшанг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150👏13😢2
📖 «SMS»

«Уни хурсанд қилгим келди. Яна бекор ўтирганим учун қувлигим ҳам тутди. Хабар юбордим:

«SMSжон, эримга бориб айт. Уйингизнинг бир четида, бир париваш сиз ҳақингизда хаёл сураяпти, де...»

Зум ўтмай жавоб келди:
«Мажлис бўляпти...»
«SMSжон, унга мажлисда ўша париваш ҳақида ўйлаб ўтиринг, де...»
Жавоб тағин куттирмади:
«Келинойи, мажлисни эрингиз олиб бораяпти J. Ёзмай туринг, бўлмаса эрингиз ҳозир мени чиқариб юборади J...»

Жим бўлиб қолдим. Ёлғиз бўлсам-да, уятдан қизариб кетдим. Хижолатлик ва надомат юрагимни кемираётганда навбатдаги хабар келди:

«SMSжон, паривашга айт, уялмасин! Эрингиз ҳазиллашибди, де. Хабарларни ўзи ёзди...»


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍308👏30😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Севаман" деб туринг,
гоҳи - гоҳида...


🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105👏11
​​Ўғил боланинг тарбияси, кўчада эркакнинг ишини қилиб келиб , эрини ҳам боқадиган аёлнинг қўлида қолса эртага яна битта даюс отали оила бунёд бўлади.

Оила бу шунчаки икки шахснинг истиқомати эмас. Бу - дунё ва охират масаласи!

Эркак уйда ўтириб қолмасин.

Бу шунақанги ёмон фожеаки, оқибати Аёлнинг ҳукмронлиги билан якун топувчи бахтсизлик мезони бу!

Аёл қўлини пахса қилиб гапиришни бошласа билингки, ўша уйда эркакнинг ори, ғурури, лафзи тугаган. Демак у хонадонга ит бойлангани каби.. фаришталарнинг ташрифи йўқ..

Эркак уйда ўтирмасин..!

Эрининг бир қарашидан ҳаммасини англайдиган аёлнинг ўзи бошқарувчи бўлсачи..?

«Ўғлингизни бир уришиб қўйинг, қизингизни тергаб қўйинг» каби оналарнинг алдамчи муроса калити Аёл қўлига ўтади ва
«Отасига ўхшаб сўтакда буям, ким бўларди».. назариясида улғайган «ота ўғиллар» елка қисиб жим.. яшайдиган бўлади.

Эркак уйда ўтирмасин.

Ўзи бахтсиз, отаси-онаси, опаси ва синглисини-да бахтсиз қиладиган биргина ҳайқириқ ҳам шу:
«Хотинга қарам бўлмоқ..»

Эркак уйда ўтирмасин.

Майли ернинг чангини чиқармас, номини донғи чиқмас бўлсин, аммо тўрт тангани ўзи топиб, тўртта нонни ўзи олиб келсин.

Аёлларга бошқарувни берманг.

Қайси тарихда ҳукмрон аёл дунёни тебратган, қаерда от ўйнатиб улоқ чопган, қайси тоғни талқон, қайси боғни бўстон қилган. Қай жиҳодда қатнашган...

Ўқисин аёл, ўзига монанд фитналардан холи масканларда ишласин, доктор бўлсин, илм берсин, ихтиролар қилсин, нафислик, назокат билан аёл эканига шукр қилиб оиласига ошиқсин.. лекин топган пулини эркакка пешламасин, эркак ўша пулга муҳтож бўлмасин, аёлидан тана эшитмасин!
Эркак уйда ўтириб қолмасин!

Аёлга иффат тўла оналикни беринг, қучоғи тўла болаларни беринг. Аёлга раҳм-шавқат, меҳр беринг.

Аёлга эътибор беринг!

Қолгани Сиз эркакнинг зиммасида қолсин, илтимос!

М.Мўминова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍399👏21😢9
Дунёдаги энг қийин нарса яқин инсонингни йўқотишдир. Шунинг учун яқинларингизни асранг!

Энг кучли туйғу номини биласизми?
- Севги...
- Йўқ...
- Нафрат...
- Йўқ...
Бу Соғинч!
Севиб ҳам соғинасиз...
Нафратланиб ҳам соғинасиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим...

Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Тушга айтилган таъбирдан нолиб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.


ХАЙРЛИ ОҚШОМ, ҚАДРДОН!

Яқин инсонингизни соғинган бўлсангиз... агар ҳаёт бўлсалар... «соғиндим қадрдоним» деб қўйинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍219👏14😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ сизларга хушдийдор ва хушхабарларга бой кун ато этсин.
Сизга яхшиликлар соғинамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ НИМА?

✍️Нурхон Элмирзаева
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78👏5
Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик ва яхши сўз қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ёмонлик ва ёмон сўз эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУХАББАТ ВИЗАСИ

🎙Марҳабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏10😢6
​​Азиз аёллар, рўзғор ташвишида жони халак ёрингизни йўлдалигида, рулдалигида кўпам безовта қилманг...
Балки ким биландир... деган ўйни номи гумон, онаси Шайтон... Ёрингизни Аллоҳга тавваккул топширинг! У Зот асраса асраб беради, қийшиқ бўйинни қайириб беради, оғган қалбни сизга мойил қилиб, чап йўлдан ўнг йўлга солиб беради!
Ўн кунлаб, хафталаб кўзидан нари бўлманг, дўпписини ечмаган бош, кўзойнагини қўймаган кўз, ярим қаноти парвоз юкини иккинчи қанотга қолдирмай, бир-бирига ўрганганидек, ўрганинг, ўргатинг... Жуфтингизнинг ёмон одатларини йўқотолмасангиз, ҳеч бўлмаса сезилмайдиганроқ қилишга уриниб кўринг...
Яхши аёлни билмас эканми?! Ҳар эркак бу нозик баҳони бермаса ҳам беради, тан олмаса ҳам олади, устингизга юрса ҳам, бировлар олдида бир пул қилса ҳам, уриб сўкса ҳам, ичида бир қарорида туради. Бу қарорни номини оила дейдилар, никоҳ деган ришта дейдилар, орада уч-тўрт полапони бор, банданинг лойидан бўлган қисматига, тақдир қўшган қисматдошга кўникиши бор...
Яхши аёл бўлолмаган бўлсангиз, олдиндаги беш йилни мўлжалини олинг, ўтган ўтди, энди ютқазишга кўниш йўқ, бир кунни кулиб, ёрингизга очилиб, унга мойдек ёқар гапни топиб гапириб бошланг, қолган умрингизда ҳам бир ҳимматингизни кўрсатиб яшанг-чи, қани нима бўларкин...
Жамиятда омадли, фаол, оилапарвар эркакнинг фақат битта сири бор: оиласи тинч, аёли оқила ва яхши амалларга рухлантирувчидир.

Азизахон Исмаилова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍223👏17😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛ ҚОЛИШИ ҲАҚИДА

Турсуной Содиқова ўгитларидан


🥀 Хаёл ва хисларингизни бошқара билинг, азиз аёллар. Шундай қилингки, кўнглингиз ва тилингиз ақлингизга бўйсинсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😢10👏8
Келинингиздан кўнглингиз тўлмаса ҳам қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.

Аёлнинг яхши-ёмонлиги келин олганда кўринади.

Тилингизда доимо дуо бўлсин. Йилдан йилга орқага кетаётган жонмиз, келинларга малолимизни келтирмайдиган ягона малҳам уларнинг ўзига эшиттириб қилинган дуодир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍181👏16😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар аёл киши ғазабга минса, чорак чиройини, ярим аёллигини ва бутун муҳаббатини йўқотади.

Нажиб Маҳфуз


🥀 Ғазабланманг, Азизам...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116👏12😢8