ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏1
Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍184😢11👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу акадан Аллоҳ рози бўлсин !

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍221👏25😢16
Дарвеш сўради:
- Роббим, нега бу балони биз бандаларингга юбординг?
Илоҳий ҳайқириқ янгради:
- Нафсингизни Биздан кўра кўпроқ севганингиз учун!!!...
- Астағфируллоҳ!!!
Қадди чўкди дарвешнинг:
- Нафсимизни қайириб фақат ва фақат Сени севамиз энди...
- Аммо кечиккан ҳар қандай муҳаббатнинг албат бир бадали бор!..



🥀 Роббисига муҳаббати синалаётганларга дуои саломларимиз бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢15👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Роббим , Рохмандур Рохийм.
Иллохо қулингман, кечир гунохим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢22👏1
#Факт
Олимларнинг олиб борган тажрибалари натижасида:
Кўп дуо қиладиган, кўп дуолар ўқийдиган, Аллоҳга илтижо қиладиган ва Аллоҳ буюрган амалларга амал қиладиган инсонларнинг нафас олиши меъёрида, мия фаолияти маромида бўлиб, шифокорларга 36% камроқ мурожаат қилишлари аниқланган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.

У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

Аллоҳим! Бизга берган ҳамма нарсангга барака ёғдир 🤲



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍242😢6👏5
💥🥰 Бугун - 28-апрель жуфти ҳалолига меҳр бериш куни экан

Шу айни дам сизнинг турмуш ўртоғингизга улар сиз учун қанчалик муҳимлигини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Бу оқшом турмуш ўртоғингиз дунёдаги энг бахтли инсон эканига ишонтиринг.

Оқшом хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча яқин инсонлар учун ва ҳаётингиздаги барча неъматлар учун яратганга шукрона айтишни унутманг!

🌹Борлигингиз учун, биз билан биргалигингиз учун Сизга раҳмат, қадрдон!"

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!

Яхши дам олинг!


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍172👏6😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз
файзу барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум, қадрдон, янги кун муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунимизни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!?

Қилган яхшиликларингиз дилларни яшнасин...

ХАЙРЛИ  КУН,  ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга нима тиласак, ўзимизга ҳам шуни раво кўрган бўламиз...

Бошқаларга яхшилик тилай бошлаганимиздан бошлаб ўз ишларимиз ҳам, соғлиғимиз ҳам яхши томонга ўзгаради. 😊

Ҳар ишда Аллоҳ мададкор ва қўллагувчингиз бўлсин. Қалбингиз севги-муҳаббатга тўлиб-тошсин.🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёлдан:
"Эринг сени нима учун бу "ДАРАЖАДА" яхши кўради...? Ахир дунёда сендан ҳам гўзал аёллар борку?" - деб сўрашибди.

У аёл шундай жавоб берибди:
– Тўғри, гўзал ва мафтункор эмасдирман, балки... лекин эрим менга озор берса, уни кечираман....
Агар ҳузуримга ғамгин ҳолда келса, унинг дардини тинглайман, дардига малҳам бўламан...
Менга ва яқинларига нарса улашса уни мақтайман...
Бордию, менга оз берса қаноат қиламан... РОББИМ буюрган бу мехрибонликни оз деб узиб, ТЎХТАТИБ қўймайман...
Итоатдан бўйин товламайман...

ТИКОН ТЕРИБ ОЛСАМ ҲАМ, АТИРГУЛ ЭКАВЕРАМАН..! - деган экан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍193😢27👏8
​​#Кун_ҳақиқати

Агар тинч яшашни истасангиз, фақат яхши гапларни гапиринг. Бошқасига эса сукут қилинг...

Сукут - бу заифлик, ожизлик белгиси эмас. Балки маъсулият ҳис қилиш, ортиқча сўзнинг хавфини сезиш, қаноат ва охиратда жавоб беришни ўйлашликдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢13
Эски кўйлак

Байрам яқин эди. Бозордан онамга атаб чиройли кўйлак сотиб олдим. Ҳайитда ҳам тикувчи қўшнимизга бир кўйлак тиктириб олиб боргандим...
Аммо эгнида ҳали ҳам ўша увада кўйлак эди... Ювилавериб юпқалашиб кетган, ранги униқиб, бир аҳвол бўлиб қолган ўша “минг йиллик” кўйлак. Уни ечиб олиб, янги кўйлакни кийдирдим.
– Онажон, энди алмисоқдан қолган шу кўйлагингизни кийманг, поллатта қиламиз уни, – дедим.
Онам бечора беозоргина жилмайиб:
– Болам, мато эскиргани сари юмшайди, ёқимли бўлади. Эскиларни кийсам, танам яйрайди. Мана бу сен келтирган кўйлак зўр, чиройли... Лекин уни кийсам, юрагим сиқиляпти. Шу эским дуруст, – деди.
Бирпасдан кейин қарасам, яна ўша қадрдон кўйлагини кийиб олибди. Менга қараб: “Янги турсин, болам, у ёқ-бу ёққа чиққанимда тўйларга кийиб борарман”, деди.
Мана, Чорсуни роса қидириб, ўша эски кўйлакка ўхшашини топдим. Пахтадан бўлган матодан одмигина тикилган. Ранги ҳам ўшанга ўхшайди.
Ҳовлига кираётиб, онамга кўзим тушди. Икки букилибгина, нимадир юмуш билан банд эди. Устида яна ўша кўйлак...
Айланиб-ўргилиб бизни уйга киритди. Ажин босган юзига, озғин қўл-оёқларига, бизни кўриб қувончдан порлаётган нурсиз кўзларига боқаман... Онагинам қариётир.
– Онажон, мана сизга худди эгнингиздагидек кўйлак олиб келдим... Энди у эскини киймайсиз! Келинг, шу янгисини кийиб олинг! – дедим.
– Ҳозир... ҳозир, шу... келасизлар, деб эрта тонгда тут қоқтириб қўйганман. Шуни олиб келай, – деб ортига бурилди-ю, кўйлагини нимадир илиб қолди.
Увада кўйлак “ширр...р” этдию йиртилиб кетди.
– Ана бўлди, энди киймайсиз шу савилни! – деб ҳам қувониб кетдим, ҳам онамни хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлдим.
Онам уялганидан қизариб кетди, кўйлагига ҳам ачинди.
– Охири йиртилди-я, аттанг... – деб қўйди.
Янги кўйлакни кийгиздим. Жуда ҳам ярашди, ҳатто ёшариб кетгандек бўлди.
Йилларнинг шафқатсиз шамоллари онагинамни йиқитди. Кўргани борсам, тилдан қолган эди. Аммо кўзлари “Хайрият, яна сени кўрдим!” деган каби миннатдор боқарди. Шунда бирдан нигоҳларини олиб қочди. Қўллари билан эгнидаги ўша эски кўйлагини кўрпа остига яширишга уринди.
Опамдан илтимос қилиб, келин ювиб, тикиб қўйган шу кўйлакни топтириб, кийиб олибди. “Ана шу кўйлагимни даданг олиб берганди. У эскирди, биз кексайдик. Кўйлагим ўзимга ўхшайди”, деганмиш.
Оҳ... онажоним! Ўзингизни айбламанг! Энди ўйлаб қарасам, ростдан ҳам кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан. Ёшлигингизда гўзал, дилбар бўлгансиз. Кейин қаридингиз... нурли кўзларингиз нурсиз, сарвдек қоматингиз ёй мисоли эгилди, таранг юзларингиз ажинларга тўлди.
Рост айтдингиз, кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан... Эскиргани сари азиз бўлди, ювилгани, юпқалашгани сари мулойим, ёқимли бўлди. Аммо ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бор. Сизнинг кўйлагингиз ва умрингиз интиҳоси бизга сабоқ бўлди.
Отам – эрингиз совға қилган бир мато сиз учун шунчалик азиз ва қимматли бўлса, ўша инсоннинг ўзига бўлган меҳру муҳаббат, садоқатингиз қанчалик улуғ бўлган экан?!
Менимча, бугунги қизларимиз ва келинларимизга шу янглиғ ўз жуфтига ҳурмат ва садоқатдан сўзламоқ керак. Шояд, фойдаси тегса. Ҳар тугул ҳар кун бир янги мода, янги бир кўйлак учун оиласида жанжал чиқараётган ношукр аёл-қизу келинларимиз учун ушбу ҳикоя бир ибрат бўлар, деган умиддаман.

Дилором КАРИМОВА,
Юнусобод тумани отинойиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍294😢50👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧИРОЙ ЎТКИНЧИ,
БАХТ САМИМИЙ ТУЙҒУЛАРДА

Ҳар бандангга шундай меҳр мухаббат ила қўша қаришни насиб эт, Аллоҳим!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144😢20👏6
#Қадрият

ОНА ҚАЛБИ

Бундан кўп йиллар аввал бир нарсадан қаттиқ изтиробга тушдим. Уч кеча кундуз деярли ухламадим.
Ҳеч ким билан гаплашмай қўйдим...
Шунда онам кўзимга узоқ термулиб ўтирди-да, бундай деди:
– Ўғлим! Сен учун менинг жони -жаҳоним оташ алангага айланиб ёниб кетганида бошқаларнинг этагини учи ҳам тутамайди! Нега мени бунчалик куйдирасан, болам?!

...Онамнинг ўша гапларини эсласам, ҳар гал томоғимга бир нима тиқилиб қолаверади...


ЎТКИР ҲОШИМОВ
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162😢43👏3
ОНАМ КЎЗ ЁШ ТЎКМАСИН ФАҚАТ

🎙Сардор Ибраим


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍158😢50👏11
#Унутманг

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍203😢14👏5