ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, рўза, закот, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏6
#Саҳарлик_вақти
🌙 Рамазоннинг 22-куни (13 апрель)

Саҳарлик вақти: 04:25

Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги фарқлар Тошкент вақтига нисбатан тафовути.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларингиз ва ибодатларингизни қабул қилиб, дуоларингизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитинг☝️
Дуоларимизни ўзинг ижобат эт, Аллохим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢13👏7
🌙 Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔸 21 кеча: 11-апрелдан — 12-апрелга ўтар кечаси;
🔸 23 кеча: 13-апрелдан — 14 апрелга ўтар кечаси;
🔸 25 кеча: 15 апрелдан — 16-апрелга ўтар кечаси;
🔸 27 кеча: 17-апрелдан — 18-апрелга ўтар кечаси;
🔸 29 кеча: 19-апрелдан — 20-апрелга ўтар кечаси.

©️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадр кечасининг аломатлари:

Биринчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлишича, Қадр кечасининг аломати «Тонгда қуёшнинг нурсиз бўлиб чиқишидир». (Имом Муслим ривоят қилган)

Иккинчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси ярқираган, иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас. Ўша куни қуёш кучсиз, қизил бўлиб чиқади», дедилар. (Ибн Хузайма ривоят қилган)

Учинчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси порлоқ кеча бўлиб, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. У кечада юлдузлар учмайди», дедилар. (Табароний ривоят қилган)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145👏5
​​“Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас" ёхуд Аллоҳга бўлган ишонч хаёлпарастлик саналганда...
#қисса

Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
– Мактаб (мадраса)лардан бирида ички таомхона – дўконни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим. Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
– Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! – дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).

– Аллоҳу акбар! – деди у.

– Тасаввур қилинг, ўшалар сизда бўлиб қолса! – дедим яна.

– Э Аллоҳ, ўзингнинг фазлинг! – деди.

Мен яна:
– Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? – дедим.

У дарҳол:
– Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, – деди.

– Эҳ-ҳе, қаёқда! – дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. – Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...

У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
– Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, – деди. – Мен манави етти қават осмонни кўтариб турган Зотдан сўрадим.

Жавоби мени сукутга чўмдирди. Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим. Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига бордим. Онам мен борганимда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу одам билан гаплашар эдилар.

– Нима гап, ойи? – дедим.

– Фалончи эридан ажрашиб, уйсиз қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин ундан ҳам яхши хабар – эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Аллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... – дедилар онам ўйланиб.

Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!

Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
– Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Аллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим. Лаа илааҳа иллаллоҳ.

Аллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан килсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍388😢57👏31
ЗАКОТ НИСОБИ

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги ЗАКОТ нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланди.
Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр садақаси ва фидя миқдори
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (≈ 2 кг.), арпадан бир соъ (≈ 4 кг.), майиздан ярим соъ (≈ 2 кг.) ва хурмодан бир соъ (≈ 4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг бозордаги ўртача нархлари 1 кг. буғдой – 6 минг, 1 кг. арпа – 5 минг, 1 кг. майиз – 50 минг ва 1 кг. хурмо – 45 минг сўм эканлигини инобатга олиб, бу йилги ФИТР садақаси қуйидагича этиб белгиланди:

буғдойдан 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
арпадан ≈ 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан ≈ 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
хурмодан ≈ 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

ФИДЯ миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини ва фидя миқдорини берса кифоя қилади.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161👏4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹  ЗАКОТНИНГ  ҲИКМАТИ,  ТАЪРИФИ,  ҲУКМИ  ВА  ТУРЛАРИ


Савобга эришиш имкониятини қўлдан бой берманг, албатта яқинларингизга ҳам улашинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏4
.
ҚАДР КЕЧАСИНИ ФАҚАТ
НАМОЗ БИЛАН ИЗЛАМАНГ

Замонамизнинг машҳур уламоларидан бири шайх Аҳмад Исо Маъсаровий шундай дейдилар: «Қадр кечасини фақат намоз билан изламанг. Уни ота-она хизмати, розилиги, ака-ука, опа-сингилларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш, очларни тўйдириш, яланғочларни кийинтириш, муаммоси борларнинг муаммосини ечиш, золимдан мазлумнинг ҳаққини олиб бериш, етимга ғамхўрлик кўрсатиш, касалдан хабар олиб, кўнглини кўтаришдан, қўйингки, Роббингизни рози қиладиган ҳар бир амалдан изланг!»

📖амазон соғинчи" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буғдойзор оралаб ўтишга фақатгина синглисини йўқлаб бораётган акага рухсат берилар экан...

Муқаддас Рамазон ойида ора-сингиллардан хабар олинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢22
ОТА

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни олмай чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди.

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отамнинг сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса: «Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди, лекин инсон ожиздир...»

Одамзод фақат ўзининг ақли етган йўлдан бахт кутади.
Аллоҳнинг эса йўллари кўп...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍201😢40👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАК

Мухаммад Юсуф
🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢4👏2
Рамазоннинг 22-куни (13 апрель)

⌛️Ифторлик
Тошкент вақти билан: 19:02

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги фарқлар Тошкент вақтига нисбатан тафовути.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏3
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳам шафоат қилади», деганлар». 

***
Хайрли ифторликлар тилаймиз.
Аллоҳ рўзангизни қабул қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢9👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДР КЕЧАСИДА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИ

🎙Афзал Рафиқов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢4
☪️ Қадр кечасининг тартиб жадвали:

– соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
– соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
– соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
– соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
– соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.
(Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

– соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
– соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.
Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин).
Бомдод намозининг вақти киргач, масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқилади. Қуёш чиққач, дам олиш мумкин бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимиз манзили👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍197👏15😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_ҳикматлари

ҚАДР КЕЧАСИ ҲИКМАТЛАРИ

Таржимон: Анвар Аҳмад,

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
❗️Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢3
Уч амал борки, Аллоҳ Рамазонда улардан бири сабабли ўтган гуноҳларини кечиради:

— рўза;
— тунги намоз;
— Қадр кечасидаги ибодат;


Ким ушбу уч ибодатни тўлиқ адо қилса, мағфират сабабларини тўлиқ жамлаган бўлади.

Шайх Абдулазиз Тарифий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏1