ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Таскин

❗️Қачон бахтли бўлгансиз?!

Оқ либос кийган кунингиз бахтли кунингизмиди?!
Ёки ёнингизда худди шундай оқ либосдаги фаришта маҳрамингизга айланган кун-бахтлимидингиз?!

Биринчи фарзандингизни қўлга олган кунингизчи?!
Одамдан-одам келмоғи осонми?!
Кимдир бу бахтга етди, кимдир бу бахтнинг армонида кетди...

Болаларингиз ўртасида, юлдузли осмонга боқиб ётган- кунингиз, жозибали ёз оқшоми, найсонлар томчилаган ва сиз ҳоли жой топиб- уйқунгизни бузган бу ёмғирдан қочган тунингиз бахтлимидингиз?!

Келин туширган кун- сиз "бир тоғдан ошдим" деган кунингиз бахтиёрмидингиз?!
Ёки қиз узатган кун?!


Бахт қачон сизга ўзини сездирди?!

Бахт қачон сизга тутқич берди?!

Ўзи уни тутолдингизми?!

Ўйланманг, эслашга уринманг, булар-ҳаммаси сиз "бахт" деб тушунсангизда- умрнинг ёрқин лаҳзалари эди ҳолос...

Шукр...

Хақиқий бахт эса- Сиз Аллоҳга ёруғ юз билан рўпара бўлган кунингиз бўлади.
Яъни унга қайтган кунингиз!

Шу бахтга интилиб яшанг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍175👏15😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АБАДИЙ ЖАННАТ

🎙Шерзод Карим
Малика Салимова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢5
ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
-Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
- Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
-Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:
-Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
- Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
-Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:
- Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин...
Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:
-Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
- Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга:
"Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:
- Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:
-Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:
-Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:
-Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:
-Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:
-Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢25👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
Аллоҳга осий бўлмаган, гуноҳ қилмаган кун - энг саодатли кундир.

Кунингиз бахту саодатда тўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢4
• Емоқ-ичмоқ кабилардан тийилиш, шарият аҳлининг рўзаси.
• Оғизни ёмон гаплардан тийиш, тариқат аҳлининг рўзаси.
• У гапларни қалбидан ҳам ўтказмаслик, маърифат аҳлининг рўзаси.
• Қалбни Аллоҳ таъолодан бошқасига ёпиб қўйиш, ҳақиқат аҳлининг рўзасидир.

Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏15
#Пайғамбарлар_тарихи
ЗАКАРИЁ АЛАЙХИССАЛОМ
16-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
👍31👏3
#Пайғамбарлар_тарихи
ЮНУС АЛАЙХИССАЛОМ
17-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
👍31😢1
#Пайғамбарлар_тарихи
ИСО АЛАЙХИССАЛОМ
18-қисм

🎙Афзал Рафиков ўқиди


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
👍29👏11😢2
#Пайғамбарлар_тарихи
ХОРУН АЛАЙХИССАЛОМ
19-қисм

🎙Афзал Рафиков


Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
👍33👏4😢2
Кўп кулишни тарк этганга ҳайбат берилади.

Кўп гапиришни тарк этганга ҳикмат берилади.

Кўп емоқни тарк этганга ибодат лаззати берилади.

Дунё муҳаббатини тарк этганга охират лаззати берилади.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢20👏4
Рамазоннинг 18-куни (9 апрель)

⌛️Ифторлик
Тошкент вақти билан: 18:58

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги фарқлар Тошкент вақтига нисбатан тафовути.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳузурли ифторликлар тилаймиз, қадрдон...
Аллоҳ насиб этган хурсандчиликка етказганига шукр...
Албатта Ўз ҳузуридаги хурсанчиликка ҳам етказсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏10
ИФТОРЛИК

— Фақат рўзадорларни даъват қилайлик, аяжон. Тадбирнинг номи ифторлигу, қорни тўқларни чақирамизми?..
— Яқин қариндошларни айтмасак, айб бўлади, қизим!.. Бутун маҳалла-кўй, қариндошлар таклиф қилинади-да!
“Одамлардан андиша қиламизу, Аллоҳ ва Расулидан ҳаё қилмаймизми, аяжон? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Дастурхонларнинг энг ёмони, очлар қолиб тўқлар даъват қилинганидир” мазмунда ҳадис ривоят қилинади. Рўза тутмаган, Аллоҳнинг буйруғига итоат қилмаганларга дастурхон ёзишнинг нима кераги бор, аяжон?!”... Бу сўзлар юрагидан отилиб чиқиб, бўғзида тугунланди. Онасига эътироз билдиролмади. Оқшом ифторлик дастурхони ёзилган уйларга бирин-кетин меҳмонлар жойлашдилар. Аксарияти рўза тутмаган, “қалби тоза”лар. Рўза тутмаган бўлишса-да, тортинмай ифторлик (!) дастурхонининг тўридан жой олишганига қарамай, рўзадорлар олдида оғиз очишни кутмай олдиларига қўйилган егуликларни кавшай бошлашди...
Ифторлик ўтди. Тўқлар тўйди. Баъзилари дуо қилиб, айримлари эса, шукроналикни ҳам унутиб қўзғалдилар.
— Опа,- деди ўн олти яшар жияни,- ифторликда Ислом ҳақида, Аллоҳнинг буйруқлари, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, суннатлари, саҳобийлар ҳақида гапирилмайдими? Мен шунақа суҳбатлар бўлади деб келгандим. Одатий ғийбатлар “айланди” дастурхонда.
— Қўявер, синглим,- деди жиянидан кўзини олиб қочиб.- Бири оёғи, боши оғришидан шикоят қилганди, рўза тутишини, ҳам иймон, ҳам соғлик ҳаловатини ҳис қилишини айтиб балога қолдим. Намоз ўқимай, рўза тутмаса ҳам қалби тозалигини нақ бир соат такрорлаб чарчамади.
— Бекор гапирибсиз-да, асабингиз бузилибди...
— Йўқ, синглим, аксинча, ундайларга сабр ва чиройли муомала билан, аввало айтганларимизга ўзимиз амал қилиб, ҳол тили билан тушунтиришда давом этишимиз керак. Чунки, биз фақат насиҳат қилгувчимиз, Ҳидоятга бошлагувчи эса Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи...

Умида Адизова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170😢13👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиокитоб
ХАЛОЛ ЛУҚМА


13 - қисм

🎙️Шамс Солиҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
#ибрат

Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали "чўрнавой", унда ёзишни машқ қиламиз холос.

Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлавориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутқазишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, Рамазон ойида бу дафтаримиздаги хатолар ўчирилиб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади. Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади.

Хали ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, уни хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликлар билан тўлдирайлик. Зеро, "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади." (Ҳуд сураси, 114-оят)

"Гуноҳдан тавба қилувчи,
гуноҳи йўқ киши кабидир".
(Ибн Можжа ривоятлари.)

Мубашшир Аҳмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢14👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни шу енгилгина кўз қобоғимизни ҳам ўз ихтиёримиз билан очолмаслигимизни англаб етамиз.

Ўша кунгача тавба қилишни насиб этсин Аллоҳим...

Астағфируллаҳ Азийм ва атубу илайҳ

Тун хайрли бўлсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135😢29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ
муборак бўлсин, Азизлар! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин!

Эзгу амаллар қилишимиз учун имкон бериб, РАМАЗОНнинг ушбу кунларига етказган Аллоҳга беҳисоб шукрларимиз бўлсин!

РАМАЗОН кунида Аллоҳдан сизни ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

РАМАЗОН тонггида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Ўзи учун тутган рўзаларимизни даргохида қабул айласин.

Бугунги кунунгиз Аллоҳга мақбул амаллар ила файзли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏10
Рамазоннинг 19-куни (10 апрель)

Саҳарлик
Тошкент вақти билан: 04:30

Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги фарқлар Тошкент вақтига нисбатан тафовути.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларингиз ва ибодатларингизни қабул қилиб, дуоларингизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏11😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкенда_ёмғир_ёғмоқда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(
Имом Байҳақий ривояти)


Раббим! Ёмғир билан оламни ювганингдек, ауфвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!

Ё Аллоҳ! Юртимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил,  гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга, барча мўмин-мусулмонлар юртига тинчлик-омонлик ато эт!

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157