ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАММА ГУНОҲ ҚИЛДИ...
мен жим турдим...

Усмон Аъзим
🎙Абдукарим Мирзаев


📚 Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас,
мусибат яхшиларнинг жим туришида.


Мартин Лютер Кинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢4
​​Ҳеч қаерга сиғмай қолсанг, бошинг қўйилган елка сендан малолланса, аламдан тишлаган лабингдан қон оқса, изғиринда ичкарига кира олмай қолган полапондай, совуқ муносабат қалбингача музлатиб юборса, қаергадир қочгинг келсаю, боргани бир манзил тополмасанг, ким биландир суҳбат қилмоқчисану, аммо қалбингни кимга очишни билмаётган бўлсанг, ҳаммасини ўз оқимига ҳоли қўй ва энг гўзал қироатни тингла. Роббимни сенга айтаётганларини ҳис қил:

«Маҳзун бўлма,
албатта Аллоҳ биз билан..»

(Тавба,٤٠)

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍108😢33
Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди...

• • •

"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё, РАХМОН РАХИЙМ...

🎤Сардор Рахимхон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢8
Бир олим зот айтадилар:

Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб деди:

«Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб сўради.

Олим киши бу ҳолатни кўрсатиб, шундай дедилар:

– Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қаранг-у, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қаранг!».



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдодларни қазо қилганлар

Хайрулла Ҳамидов.
🎙 Қамариддин Бекмуҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52
БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИНИНГ ИЛОҲИЙ ҲИКМАТИ

Саҳиҳ ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Бомдод намозининг азонидан токи қуёш чиққунигача уйғоқ бўлган эканлар.
Шу пайтда намозларини адо этиб, Аллоҳнинг зикрида давом этар эканлар.

* Бомдод намозига азон айтилганидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир ҳаво инади. Бу ҳаво покиза саҳар вақти уйғоқ бўлган бутун жонзотларга Робиул Аламийннинг лутфи ўлароқ ҳадя этилади.
Фақат бу пайтда уйғоқ бўлганларгина фойда кўришади. Шу пайтда уйғоқ бўлган жонзотлар вужудида қувват ортади, ризқига барака ёғилади, умри узаяди. Юзи нурланади. Мияси ривожланади ва ҳофизаси қувватланади.

🌤 Бу ҳаво қуёш чиққунича ер юзида кезади.

☀️ Қуёш чиққанидан кейин Илоҳий буйруқ тақозоси бу гўзал ҳаво кўтарилади.

☀️ Қуёш чиққанидан кейин уйғонганлар бу ҳаводан насибаланмайдилар ва маҳрум қоладилар.

💧 Бу ерда яна бир ғаройиб сир бор; Бу ҳаво Бомдод азони билан ерга тушганида, таҳорат олиб, намозини адо этганларга ёпишиб, ўрнашиб қолади. Бу киши гўзал ҳаводан ҳам нафас олади, ҳам терисига ўрнашади. Бу ҳаво инсонга шифо бўлади, касалликларга қарши тана иммунитетини кучайтиради, кишининг терисини ёшартиради, хотирани мустаҳкамлайди. Бу пайтда уйғоқ бўлиб, ибодатларни адо этган киши ҳилм соҳиби бўлади, ҳаловат топади ва яна кўп неъматларга муваффақ бўлади.

Албатта, энг муҳими, кишининг руҳи ҳам бу ҳаводан таъсирланади ва руҳий ҳаловатга эришади.

Бу мақолани ўқиганларда бир савол туғилиши мумкин: "Ўша вақтда уйғонган, таҳорат олмаган ва намоз ўқимаганлар ёки ғайри муслимларнинг ҳолати қандай бўлади?"

Аллоҳ таолонинг махлуқотларига бўлган шафқати ва марҳамати бениҳояки, ўша вақтда уйғоқ бўлганларнинг бари у нисбатдан бир мисқол бўлсин фойдаланишга муваффақ бўлади.

Иймон келтирган, келтирмаган, билган- билмаган, инсу жинс ва ҳайвонларнинг ҳаммаси бу ҳаводан насибаланади.

Маҳрум қолганлар эса фақат ухлаб ётганлар бўлади.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни субҳи саҳарларда уйғоқлардан, сабоҳнинг муаттар ҳавосидан насибаланган ва Бомдод намозига ҳар доим қиём бўлганлардан қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍208👏22😢8
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳам ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!

Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢13
Азиз биродарим!
Жума куни яна нимаси билан улуғлигини  биласизми?
Бомдод намозини масжидда жамоат билан бирга ўқилиши билан улуғдир.  

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг ҳузурида намозларнинг энг афзали  – жума куни бомдод намозини жамоатда бирга ўқишликдир", дедилар
Имом Термизий ривояти.

Субҳаналлоҳ, ушбу ҳадисга амал қилиш учун тайёр фурсат борлигини эслатиш биз,  мўминларнинг бурчимиздир.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
«Зориёт» сураси, 55-оят.

Саййид-ул айём кунлар саййиди, Ҳажжул масокин мискинлар ҳажи бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эртага_жума

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ!


Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 Allah Allah Aghina

🎙Nazwa Maulidia


Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда,
Расулга етажак саловат бунда,
“Каҳф"бор,“Ясийн“бор, таҳажжуд шунда,
Мусулмон ахлига Жума муборак!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хато ва гунохлари кечирилади”, дедилар.


Аллоҳ жума кунини
барчамизга муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган
"ТИЛ" қолмасин!

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🎤 Марварид ўқиди

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍40👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, шифо, қалбига сокинлик, рози-ризолик уларнинг қалбига таскин берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз ҳам Аллоҳдан унинг мушкулига енгиллик тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Хасталикда
Айюб алайҳиссаломдек;
ҳасратда
Ёқуб алайҳиссаломдек;
чоҳларда
Юсуф алайҳиссаломдек;
оташда
Иброҳим Халилуллоҳдек;
дардлар ютганида,
Юнус алайҳиссаломдек;
азоблар ичида
Исо алайҳиссаломдек
сабр қилишга интилаётган бандаларни шу муборак кунда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло енгилликлар билан мукофотласин.

Синовлар дунёсида инсонийлигини йўқотмай яшаётганларга яна бир бор
       
Жума муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👏3
​​.
🕌   КАНДАЙ КИЛИБ...
          (албатта ўқинг)

☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бора айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

☘️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

☘️Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

☘️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
Жавоб: Шу рисолани тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍195👏3