ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар сизни бахтсизлик ва омадсизлик таъқиб қилаётган бўлса онангизга ва мухтожларга муносабатингизни текшириб кўринг!

Яхшилик қилмай қўйган инсондан Аллохнинг фазли қочади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏38😢34
Тупроқ ойнага деди:
Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бир оздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни? Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
Қарайди, – жавоб қилди ойна. – Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга қарайди...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍193😢21👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётингиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб ва тажриба тўплаб комилликка етишиш учун берилган Аллохнинг инъомидир.

• • •
Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, лекин келажагимизни яхшилашига тасир қилувчи, бугунги ҳозиримизни ўзгартиришимиз мумкин.

• • •
Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак.


Ҳаёт йўлингиз равон бўлсин!
Аллох Сизни қўлласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни дилдан севганлар тунни ҳам қадрлайдилар. Зулматга тоқат қилмаганларнинг ойдинлиги бўлмайди. Муаммо бўлмасин демоқ, ҳеч нарса керак эмас, деганидир.

Тун хайрли бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин. Айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Ушбу тонг бошлаб келган янги кун барчамизга хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг гўзал ризқ — кўнгил хотиржамлиги, ақл равшанлиги, тана сиҳати, қалб покизалиги, фикр тиниқлигидир.

Нуқсонларга диққат қилавериш меҳрни ўлдиради. Меҳр билан қараш нуқсонларни ўлдиради.

Кунингиз ибодатда комил, яхшиликларда файзи зиёда бўлсин.

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏13
​​​​ОГОҲ  БЎЛИНГ!

Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдирса, сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўқиб кўрсангиз, у сўздан кейин "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумладан кейин "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумлалар келади".

Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг.

Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор.

Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан.

Аллоҳим бизларни озчиликлар қаторида қилгин...🤲

Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинглар Азизлар...

Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏7
​​ДЎСТНИНГ 30 ТА ҲАҚҚИ

1. Янглишса кечиради;
2. Куз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини  руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲ


🎙Хайрулла Хамидов

Аксарият саломимиз сохта - одатий... Зеро хаммамиз кўнгилдан чиққан самимий саломга мухтожмиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢3
Аҳли ирфонлардан бири бир кишидан "Қандайсиз?" дея сўради.  У киши:
— Йигирма дирҳам қарзим бор, - деди бош эгиб.
    Сўровчи лом-мим демади. Уйига борди, нимаси бор, нимаси йўқ, барини йиғди - тўплади, сотди, унинг қарзини тўлади. 

"Бундан кейин бировдан "Қандайсиз?!" дея сўрашдан олдин яхшилаб ўйлайман", деди аҳли ирфон.


🕌    Имом  Ғаззолий 
ҳазратлари шундай дейдилар:

  "Холига  қайғурмасдан,  шунчаки "Қандайсан?" деб сўраш МУНОФИҚликдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏2😢2
ЯХШИМИСИЗ деб сўрашга қўрқаман баъзан...
ЯХШИ ЭМАСМАН деса... ёрдам қила олмай, қийналишидан ёмони йўқ...

Аллоҳ сизу-бизни ёрдам қилишга қодир қилсин, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нафақат қилган ишларимиз учун, балки қилмаган ишларимиз учун ҳам жавоб беришимиз бор...

🎙Мухаммадали Эшонқулов


Ожиз ва муҳтожларнинг хўрланишига индамай қараб туриш иймон заифлигидан далолатдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏13😢7
Дўзахдаги жой...

Шайтонга жаханнам тўридаги энг азобли жойга энг гунохкор одам ташлансин деб буюрилибди. У ўлган гуноҳкорлар орасидан энг гунохкорини суриштира бошлабди:

- Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди.

Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги энг азобли ўринга ташлашни лозим кўрмабди.

Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди:

- Сен нима гунох қилгансанки, бу ердасан?

- Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман, - дебди халиги киши.

- Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган - дебди.

- Бу ерларда  адашишмайди - деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади.

- Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам.

- Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим.
Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим.
Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан - қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим.
Нафс йулига юрмадим.
Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим.

- Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон.

- Хеч нарса қилмаганман! - такрорлабди "яхши" одам.

- Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...

❗️Алқисса, гунох ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб - билиб туриб бу йўлдан қайтармаган, бепарволик қилган кишилар хам бирдек гунохкордирлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168😢26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАММА ГУНОҲ ҚИЛДИ...
мен жим турдим...

Усмон Аъзим
🎙Абдукарим Мирзаев


📚 Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас,
мусибат яхшиларнинг жим туришида.


Мартин Лютер Кинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢4
​​Ҳеч қаерга сиғмай қолсанг, бошинг қўйилган елка сендан малолланса, аламдан тишлаган лабингдан қон оқса, изғиринда ичкарига кира олмай қолган полапондай, совуқ муносабат қалбингача музлатиб юборса, қаергадир қочгинг келсаю, боргани бир манзил тополмасанг, ким биландир суҳбат қилмоқчисану, аммо қалбингни кимга очишни билмаётган бўлсанг, ҳаммасини ўз оқимига ҳоли қўй ва энг гўзал қироатни тингла. Роббимни сенга айтаётганларини ҳис қил:

«Маҳзун бўлма,
албатта Аллоҳ биз билан..»

(Тавба,٤٠)

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍108😢33
Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди...

• • •

"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё, РАХМОН РАХИЙМ...

🎤Сардор Рахимхон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢8
Бир олим зот айтадилар:

Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб деди:

«Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб сўради.

Олим киши бу ҳолатни кўрсатиб, шундай дедилар:

– Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қаранг-у, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қаранг!».



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдодларни қазо қилганлар

Хайрулла Ҳамидов.
🎙 Қамариддин Бекмуҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52