ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​#ибрат
Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.
ㅤㅤㅤㅤ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168😢12👏4
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.


Тоҳир Малик
«Меҳмон туйғулар» китобидан


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍175😢20👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАК

Сизга иймонни илиндим, қадрдонларим..!


Хайрулла Хамидов шери
🎙Омар Халилов ижроси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢3
ОТА

Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ха, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди...

Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168😢75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАДА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

Барчани йиғлатган лавҳа,
албатта кўринг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108😢35👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун!🌙

Эртага тонгда ғойибона бўлсада дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин...

Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106👏7😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-мурувват кўрсатувчи,  ҳаққимизга  дуолар қилгувчи яқинларимизнинг қадр - қийматини билсак кифоя...
 
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин,  хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.

Хаёт бу - ёмғирдек  гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз дойимо бор бўлсин.
   
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.

Атроф оламга қандай кўз билан боқсангиз у шундай кўринади...

Ёмғирли куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМОН БЎЛАЙЛИК.

Муҳаммад Юсуф ижоди
🎤 Зухра Ашурова ижросида


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏16😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида эсловчи дўстлар берсин!

Хайрли кун, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЛАИ РАҲМ

Опа-синглингизни узатганмисиз?
Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?

Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?

Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.

Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлишини истаса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Нозимжон Ҳошимжон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синглисини йиғлатмайди ака деган...

🎙Ахрор Хўжа


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢8👏2
#Мулоҳаза_учун

Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:-
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришадими?



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отасидан кейин ота бўлиб синглисини ўкситмай яшаётган акалардан Аллоҳ рози бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг!
👍140😢33👏9
Эрим мени севишини асосий сабаблари:

— Хеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимни онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан уни оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун хар хафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримни уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим.
Хозир шу ишлар одатимга айланган!


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍173👏9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
. ДАЗМОЛМАН

🎙 Марҳабо Каримова

Ўйламай айтилган нотекис сўзларимизни "дазмол" қилиб, мехрга ўраб, хуш таржимонлик ила тўғри муносабатга йўлловчи оналаримиз соғ-омон бўлсинлар.

Аллоҳ меҳр-оқибатимизни давомий қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Ўзингизни кузатинг!

Бошқаларнинг айбларини ёки хатоларини муҳокама қиляпсизми? Ёки фарзандингиз вақтида дарсини тайёрламагани учун асабий бўляпсизми? Ёки кимгадир бирор нарсани тушунтириб қўйишни, ақл ўргатишни истаяпсизми?

Дўстим, сиздаги ўзингизга бўлган баҳоингиз ааанча пастлаб қолибди. Бошқаларнинг айби ва хатоларини айтаётганингиз "сиз ундан зўрсиз" деб мақташларини истаётганингиздир.

Демак сизнинг ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяпти. Натижада кимнингдир мақтови орқали ўзингизга баҳо бериб олмоқчисиз. Бу тўғри ечим эмас. Аслида бошқаларнинг мақтови ёки эътирофи ўзингизга бўлган эътиборингизнинг олдида ҳеч нарса эмас...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кечинма

Кимнидир ранжитганингизни сезиб қолсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади...
Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир.


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢14👏1
​​ОҚИБАТНИНГ КЎЗЛАРИ...

Баъзан ўйга толаман,
Нега инсон ғаройиб?
Минг бор ҳайрон қоламан,
Яшаяпмиз ажойиб.

Разолатга юз тутар,
Оқибатнинг кўзлари.
Бир кун бу кунлар ўтар,
Бўзарганда юзлари.

Муаллим «жон болам» деб,
Шогирдини қийнаса..
Фарзанд «жоним отам» деб,
Ота қадрин билмаса.

Укаларни эркалаб,
Ака юрса опичлаб.
Керакда йўл кўрсатмай,
Меҳр берса ҳовучлаб..

Сингил юм-юм йиғласа,
«Бахтсизман» деб айтолмай.
Армон дилни тиғласа,
Ортига ҳеч қайтолмай.

Опанинг дарди тошса,
Укалар боролмайди.
Оқибат хаддан ошса,
«Меҳр» жим туролмайди.

Қўшнини хасад ейди,
Тўхтамайди ғийбатдан.
«Менга нима, оҳ, дейди,»
Ийманмайди ғурбатдан.

Имзо зарур бўлганда,
Кунни тунга улаймиз.
Ишонч гулдай сўлганда,
Мажолсиз биз қулаймиз..

Қандай замонга қолдик,
Тин билмайди саволлар.
Ташвишлардан, эх, толдик,
Қийнамасин заволлар!

Дилафруз Эшонқулова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141😢22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100