ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан  яна  бир куни ортда қолди...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ  ТУН,  АЗИЗЛАР!
  Тунингиз  осуда  ўтсин!.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢9👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Қалби мехру мухаббатда қайноқ, кўнгли  тонгдай  оқ ва соғинчи дийдорга муштоқ қадрдонлар, мунис оналар, опа - сингиллар! Барчангизга баҳорнинг бугунги гўзал тонги муборак бўлсин!!!

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гул, баҳор бўлсин.
Сиз шундай яшанг-ки фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...


Аллохдан бу тонг сизлар учун икки дунё саодатини тиладим.
Аллоҳ ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.

Бугунги куннинг файзу барокати, қувончу шодликлари Сизларга ҳамроҳ бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏12😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
АЁЛЛАРГА ТИЛАГИМИЗ...

Аллоҳ Одам Атога ҳамроҳ қилиб момо Ҳаввони яратибдики, ер юзида хаёт бор. Сиз аёллар ушбу хаётнинг бошланиши, баҳорисиз... Сиз аёлларнинг меҳри, ишончи, орзуси борки, бу олам яшайди, яшнайди, ривожланади... Сиз борки, келажакка ишончимиз бор.
Азиз ва муҳтарам оналаримиз, опа - сингилларимиз! Сизлар бахтимизга дойим бор бўлинг! Сиз бор хонадонда файз бор, бахт бор, меҳр бор..! Сизларга аёллик бахти, соғлиқ ва баҳорий кайфият дойимо ҳамроҳ бўлсин! Сизлар доимо ардоғимиздасиз!

Дилбар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157👏20
Азиз опа-сингилларим, бугун сизларни 8 март билан эмас, асло, сизлар исломий муслима - мусулмон бўлиб яралганингиз учун табриклайман!

Бу кунни Клара Цеткина байрам дегани учун эмас, Аллох сизларни улуғлаб қўйганлиги учун, Пайгамбаримиз саллоху алайхи вассаллам "...ахли аёлларингизга яхши муомилада бўлинг, уларни қувонтиринг" деганлиги учун табриклайман.

Чунки динда фақат мусулмон эркакларга онасини, аёлини, опа - сингилларини йилида 365 кун эьзозлаши, суюнтириши, севиши, ва химоялаши фарз килинган.

Муслималар, Солихалар,
Азиз ислом аёллари, сизларга Хадижаи Кубро онамиз, Фотима онамиз, Оиша оналаримиз бахтидай бахт тилаб, доимо соғ саломат, баҳорий кайфиятда, узок ва хайрли умри гузарон қилишингизни тилайман.

Ҳуш кайфият, гўзаллик ва нафосат сизларни тарк этмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161👏13😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлига уй ишларида ёрдам бериш эркак киши учун ор эмас, суннатдир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏64👍58
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Голландия
ГУЛЛАР ИНДУСТРИЯСИ

Лавхани кузатинг, гулчи боғбон мехнат қилиб энг кўркам гулларни етиштиради, саралайди ва дунёнинг хамма бурчагига гулларини жўнатади ва бу харакатлар давом этиб, гул ўз сохибасига етиб келгунича, сизнинг биргина табассумингиз илинжида, эркакларнинг яна қанча мехнатлари сарфланади.
Бу мехнатларнинг барчаси сизнинг биргина табассумингиз учун, Азиз аёллар...

ТАБАССУМ ҚИЛИНГ 🌹

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112👏14
Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайтида Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади, балки биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).

Аллоҳга итоат қилган ҳар банда жуфти халоли учун ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик маскани бўлмоғи лозим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЛАРИМ ОНАСИ...

Сен қалбим ягонаси,
Оилам гул, лоласи.
Сенга жоним бахшида,
Болаларим Онаси...

🎙Бахтиёр Фидоий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏14😢13
🌷Аёл билан муомала қилиш борасидаги сараланган ҳадис ва тавсиялар

• Аёлнинг юзига табассум қилиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биродарингни юзига қилган табассуминг ҳам садақадур», ― дедилар.
(Имом Термизий ривояти)

Демак, сиз табассум қиладиган инсон - аёлингиз бўлса қандоқ?!

• Аёлининг оғзига луқма солиш ила хушмуомалада бўлиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен Аллоҳнинг юзини истаб бирон нафақани инфоқ қилсанг, унга ажр оласан, ҳаттоки аёлингнинг оғзига солган луқмага ҳам (ажр оласан)», ― дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

• Аёли лабини қўйиб ичган жойидан ичиш:

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен узрли (ҳайз) ҳолатда (сув) ичдим, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зот менинг оғзим теккан жойга оғзини қўйиб ичдилар. Мен узрли ҳолимда суяк ғажидим-да, сўнг уни Расулуллоҳга узатдим, у зот мен оғзимни қўйган жойга оғзини қўйдилар».
(Имом Муслим ривояти)

• Аёлининг қўйнига суяниш ҳақида:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен ҳайзли пайтимда у зот менинг қўйнимга суяниб Қуръон ўқирдилар», ― дейди Оиша онамиз.
(Муттафақун алайҳ)

• Аёли билан бирга ғусл қилиш ҳақида:

Оиша, Умму Салама, Маймуна ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ҳадисларда, «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёли билан бир идишдан сув олиб ғусл қилар эдилар, ҳаттоки у зот: "менга ҳам (сув) қолдиринг!", дер эдилар. Оиша онамиз ҳам: "менга ҳам қолдиринг!", деб айтар эди».
(Муттафқун алайҳ)

• Аёлини эркалаб, у билан ўйнашиш ҳақида:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга: «Бокирага уйлансайдинг, сен уни, у эса сени эркалар эди»,– дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар, ўша пайт Оиша онамиз жория (ёш қиз) эди. Шунда Расулуллоҳ саҳобаларга: "Олдинга ўтаверинглар!", деди, улар олдинга ўтдилар, сўнгра, У зот Оиша онамизга: "Келинг! Югуриш мусобақаси ўйнаймиз", дедилар.
(Имом Аҳмад саҳиҳ иснод билан ривоят қилган)

• Аёлига уй ишларида кўмаклашиш:

Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда нима қилар эдилар?» – деб сўралганида. Оиша онамиз: «У Зот башардан бир башар эдилар. Кийимларини созлар, қўйларини соғар ва Ўзларига хизмат қилар эдилар», – деди.
(Имом Аҳмад саҳиҳ иснод билан ривоят қилган).

• Аёли учун оғзини тозалаш (хушбўйлаш) ҳақида:

Оиша онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар уйга кирсалар (ишни) мисвок (ишлатиш) билан бошлар эдилар».
(Имом Муслим ривояти)

• Аёли учун зийнатланиш ва хушбўйланиш ҳақида:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Мен аёлим учун зийнатланишни яхши кўраман, худдики, аёлимнинг мен учун зийнатланишини яхши кўрганимдек".

Абдулҳодий Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍232👏13😢2
Гул совға қилишни ғарбона одат деб ўйлашади. Аслида эса мана бу ҳадиси шарифни унутишган бўлади:
"Кимга райҳон берилса, уни рад этмасин. Чунки у енгил ва ҳиди хушбўйдир".

Имом Муслим ривояти
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍142👏15😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
– Эътибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏16😢5
ИЛЛОХИЙ МУХАББАТ

Бундан бир неча йиллар аввал Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри ва-ал қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадим:
«Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳи вассаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти.Биз ёз вақтида салқин излаб, чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди. Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди. Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим.-- Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост. Илло, мен тахажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим.Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашингни соғиндим.Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида илоҳим охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани) – шу гапларингни соғиндим. Илоҳим охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин дейишдан ҳеч қачон эринмаслигингни соғиндим...»

Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бу икки муборак зотларни жаннатларда қайта топишишларини насиб этган бўлсин! Роббим сизларга ҳам улар каби мазмунли хаёт кечиришни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍171😢44👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛИНГИЗГА
ШЕЪР АЙТАСИЗМИ?


🎙Устоз Рустамжон Домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢11👏9
​​Сизларга бир сирни айтаман: «Биз инсонлар ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки дастлаб Отамиз жаннатда яшаганлар. Биз ерга отамиз каби қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун тушганмиз ва тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига қўшилиш учун ўз аслиятингни тоза сақлай бил, бу дунёнинг ўткинчи хавасларига берилма! Бу кичик курраи заминда вақтингни зое кетказма, кўпроқ солиҳ амаллар қилишга улгур»!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152👏17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСТАК...

Яхши суҳбатдош қандай яхши-а! У билан гаплашиб руҳан юксаласиз, маънавий озуқа оласиз, қалбингиз таскин топади. Кетаётиб яна келаман дейсиз...

Бизнинг хам ниятимиз сизга яхши сухбатдош бўлишдир. Бугун Сизга яхши сухбатдош бўла олган бўлсак ва биз билан вақтингиз сермазмун ўтган бўлса, бундан мамнунмиз.

Аллоҳим, барчамизни солиҳ дўстлар билан ризқлантирсин! Амин!

ХАЙРЛИ ТУН!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍179👏14
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Азизлар, соғ-омонмисиз? Умр дафтарига битилган яна бир янги тонг, янги кун муборак бўлсин!

Кечани ширин хотира, бугунни ғанимат деб билиб, эртадан эса умид қилиб яшанг, азизлар.

Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга. Бу гўзалликни ҳис этинг, ундан баҳра олинг, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтинг.

Аллоҳим барчамизни савобли амалларга дахлдор қилсин.
Кунингиз мароқли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏8
Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏11😢3
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қарши олаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга


КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👏9😢1
Умрнинг салмоғи камаяверса кўнгилда яхши амалларга хайрихоҳлик кучайиб, ҳамманинг севинчига васила бўлишни истайверасиз экан. Азизлар, жисмимиз тупроққа қоришсада, хотираларимиз юракларга кўмилиши учун ҳаракат қилаверайлик, зотан биз жонимизни жаҳаннамдан хайрли амалларимиз билангина қутқариб қолиш имконига эгамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150😢19👏10
ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА

🔘 Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.

🔘 Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.

🔘 Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.


Инсоният ахли мана шу уч
нуқтага аҳамият беради ва
ундан фойдаланади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢2