This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Баҳорнинг илк тонгини қарши олдик, Алҳамдулиллаҳ!
Ўтмишни, юракни музлатган дилхираликларни унутишга харакат қилинг, зеро улар энди ортга қайтмас...
Февраль ёпди аста эшикни,
Чиқиб кетди деразадан дард.
Мана уйга кирди нур, ифор,
Кириб келди остонадан Март!
Янгиланиш, қувонч ва орзулар фасли - баҳорни ўзгача сурур билан қарши олайлик Азизлар!
Аллоҳ ҳаммамизга хайрли амалларга тўла умр, тан-жон саломатлигини, хонадонимизга файз, ризқимизга барака, руҳимизга хотиржамлик, беморларга комил шифо ва қалбимизга иймон ҳаловати ва баҳор гўзаллигини ато этсин.
Рамазонга барчамизни соғ-омон етказсин! Кунларимиз сўраганимиздан-да зиёда гўзал ўтсин!
БАҲОР МУБОРАК, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍178👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГУЛ БАҲОРИМ,
ХУШ КЕЛ УМРИМГА...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍103👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун
Баҳорни хушнуд кутиб олган қалби баҳор қадрдоним,
Ассалому алайкум!
Кириб келган баҳар фасли барчамизга муборак бўлсин!
Кун давомида баҳорий хуш кайфият Сизни тарк этмасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍70😢1
#Бугун
Бугун, 1 март, баҳорнинг илк куни, муродбаҳш чоршанба.
Бугун жуда ажойиб кун экан! Бутун дунёда раҳмат айтиш, миннатдорлик изхор қилиш ва мақтовлар куни!
Болгарияда Баҳорой куни, Монголияда фидойилар куни, Парагвайда қаҳрамонлар куни, Японияда тинчлик куни, Америкада янгиланиш куни!
Барча яхши ниятлилар
муродига етсин!

👍101👏7
Bahor
Ziyoda
🎶 БАҲОР
🎙Зиёда
Ҳаяжонда кутиб олдик баҳорни...
Кўзларда севнч қалбда наҳорни...
Telegram.me/IBRATLI
Бизларга қўшилинг
🎙Зиёда
Ҳаяжонда кутиб олдик баҳорни...
Кўзларда севнч қалбда наҳорни...
Telegram.me/IBRATLI
Бизларга қўшилинг
👍101👏11😢1
ЧЕГАРА
Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.
Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
Гап шундаки, Одамзодни ҳайвондан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.
Ўткир Ҳошимов

👍283👏26😢3
ҚАЛАМ
Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:
1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.
2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.
3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.
4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.
5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".
Ибрат излаганга ибратдир дунё...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👍163😢15👏14
УЧ ВАСИЯТ
Луқмони ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди: биринчиси – зинҳор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйга келтирди. Хотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди ҳоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, қамалиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди... .
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇

👍259😢27👏10
Дўстинга сир айтсанг душманинг эшитади,
аёлинга сир айтсанг махалла эшитади,
онанга сир айтсанг яна ўша
панохинг отанг эшитади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
аёлинга сир айтсанг махалла эшитади,
онанга сир айтсанг яна ўша
панохинг отанг эшитади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍194😢21👏9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 БОЗОРЧИ ОНАМ...
🎙Сарвиноз Рўзиева
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎙Сарвиноз Рўзиева
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин!
Дойимо «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган тил сохибини табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.
Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.
Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга тўла бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇

👍151👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзаллик
Дубайдаги "ЖАННАТ ГУЛЛАРИ" боғининг гўзаллигини Сизларга илиндик... Сизу бизга ҳам Ҳаж ибодати-ю, Дубай саёхати насиб қилсин.
ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

👍126👏8😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ГЎЗАЛЛИКЛАР
МАНГУ ҚОЛСИНЛАР...
✍Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева
Аллоҳ хулқимизни, сўзимизни ва амолимизни гўзал қилсин!

👍117👏11😢1
УЙҒОНИШ
У ишхонаси томон оҳиста отланаркан, боши узра жилоланаётган Қуёшга ташаккур дегиси келди. Ахир ана шу офтоб ўзининг илиқ нурлари билан уйғотади бутун борлиқни. Кейин ўйга чўмди: «Аёл ҳам қуёшга ўхшайди-я!» Ўтмиши кўз ўнгида бирма-бир жонланди:
У гўдак эди.
Бир меҳрибон аёл уни тонгда уйғотарди:
— Тур, болагинам, боғчангга кеч қоляпмиз!
У бола эди.
Бир мунис аёл тонглари уни уйғотар эди:
— Тур, болам, мактабингга кечикасан!
У йигит эди.
Бир муштипар аёл уни эрталаблари уйғотарди:
— Уйғон, ўғлим, ўқишингга кечикяпсан!
У эркак бўлди.
Саҳар уни бир гўзал аёл уйғотди:
— Туринг, дадаси, ишингизга кеч қоляпсиз!
«Ҳа, — деди у шивирлаб, — Ҳар эркакни уйғотгани учун ҳам Аёлларга ташаккур!»
Мансур Жумаев

👍161
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.
«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»
(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

👍167😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон "эрта" келмайди. Келганида унинг номи "БУГУН" бўлади. Шунинг учун ҳеч қачон эртани кутиб, бугунни зое қилманг.
Эртага режалаштирган ишингизни бугун битиринг.
Эртага бормоқчи бўлган жигарингизникига бугун боринг.
Бугун фарзандингиз билан билан чиройли вақт ўтказинг.
Бугун жуфтингизга яхши -ёмон, осон-қийин кунингизда, борингиз-йўғингизда ёнингизда бўлиб, қаҳрингизга нишон бўлгани учун ташаккурингизни билдиринг.
Бугун ранжитган инсонингизнинг кўнглини олинг.
Бугун ўзингизни хурсанд қилинг. Нима бўлса, бугунда бор, бугун ўзига хос кун. Эрта келмайди. Эрта мавҳум. Келганида ҳам унинг номи "эрта" эмас "БУГУН" бўлади.
Бугунимиз амал дафтаримизга хайрли дея қайд этилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Эртага режалаштирган ишингизни бугун битиринг.
Эртага бормоқчи бўлган жигарингизникига бугун боринг.
Бугун фарзандингиз билан билан чиройли вақт ўтказинг.
Бугун жуфтингизга яхши -ёмон, осон-қийин кунингизда, борингиз-йўғингизда ёнингизда бўлиб, қаҳрингизга нишон бўлгани учун ташаккурингизни билдиринг.
Бугун ранжитган инсонингизнинг кўнглини олинг.
Бугун ўзингизни хурсанд қилинг. Нима бўлса, бугунда бор, бугун ўзига хос кун. Эрта келмайди. Эрта мавҳум. Келганида ҳам унинг номи "эрта" эмас "БУГУН" бўлади.
Бугунимиз амал дафтаримизга хайрли дея қайд этилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125👏8😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асра бизни, асра яратган,
Дўст қўлидан кўчган тошлардан,
Нафси бузуқ, юраклари муз,
Юзи гўзал, қалам қошлардан!
Асра бизни, асра Яратган,
Одамсиёҳ, хайвонсифатдан.
Ёлғон ишқу, қалбаки меҳр,
Бошга келар қуруқ туҳматдан!
Асра бизни, асра Яратган,
Фойданг тегса севгучи ёрдан.
Сўраганин бермасанг агар,
Оқ ёққану, қорайган қордан!
Асра бизни, асра Яратган,
Тили бошқа, дили бошқадан.
Ҳолимизга қўйма бир он ҳам,
Биз кетмайлик сендан бир қадам!
Асра бизни, асра Яратган,
Ҳар не бало бўлса асрагин!
Агар ўзинг меҳрибон бўлсанг,
Ёмонлар даф бўлмоғи тайин!
Асра бизни, асра Яратган,
Зулми бисёр бандаларингдан,
Роҳат топмай ўқилган намоз,
Ва омонат саждаларингдан!
Асра бизни, асра Яратган,
Ёлғон сўзга учиб қолмайлик.
Минг тусланиб кўнгилга кирар,
Рўёларни қучиб қолмайлик!
Асра бизни, асра Яратган,
Берсанг тоза тилакларни бер.
Ҳар карвонга қўнаргоҳ эмас,
Пок-покиза юракларни бер.
Асра бизни, асра Яратган...

👍122👏14😢3
ЗАЙНАБ
Чорак асрдан буён балки юздан ошиқ ўқув муассасаларига суҳбатга бордим. Ва бир-биридан ширин маънавий лаззатларга ошуно бўлдим. Алҳамдулиллаҳ, бирор бир учрашувдан моддий манфаат кутмадим ва ҳатто буни хаёлимдан ҳам ўтказмадим. Мен борган ўқув муассасаларининг баъзилари лицей, айримлари ўрта мактаб эди, ҳатто бошланғич мактабларга ҳам бордим. Суҳбат якунида китобларимдан бирини дастхат билан тарқатар эдим. Дасхат қўйиш жараёнида улар билан йўл-йўлакай сухбатлашар ва жажжи ёшдаги ўқувчичаларга бир “шарт” қўяр: “Китобни дасхат билан бераман, лекин бунинг учун менга “ҳақ” тўлашинг керак” дердим. Буни эшитганлар, айниқса 6-7 ёшли болажонлар ҳайрон бўлишарди.
— Устоз, ёнимда пулим йўқ эди,- деб хижолат чекиб, ипакдай мулойим, лўппи ёноқчалар қизаринқирайди. Дарҳол уларни бағримга олиб: “Дасхатнинг ҳақи шу дўмбоққина ёноқдан битта ўпич” дер, “Ҳатто, шошма, менинг китобим қиммат туради, икки ёноқдан ҳам ўпич” деганимда, ўқувчи болажонлар қувониб қийқириб кулар, уларни бағримга босиб ўпардиим. Айниқса, бошланғич мактабларда кўп учрайдиган бу “ҳақ олиш” иши мени саодатнинг еттинчи осмонларга учираёзарди. 2008 йилда Истанбулнинг Молтепа шаҳарчасидаги бир коллежга бордим. Бошланғич синф ўқувчилар капалакдай атрофимни ўраб олишганди. Дасхат ёзишни бошлар эканман, жажжи қизалоқлар орасида худди жаннатдан келган қўғирчоқдек бир қизалоққа кўзим тушди. Шунчалик ширин, кўз-қоши попукдек эдики, бзига қараб, ўпиб-суйиб тўймайди киши. Расмли журналлардагидек жингалак сочли, пушти ёноқли лўппигшина қизалоқ эди. Гўзаллиги бир томон, беғуборлиги юрак-бағрингни эритиб юборади. Навбат унга келганида исмини сўрадим.
— Зайнаб,- деди жилмайиб.- Шундай имкониятни қўлдан беришим мумкинми? Ҳечам вақт йўқотмасдан:
— Зайнабжон,- дедим.- Гул юзликкинам. Китобингга дасхат қўяман, лекин бунинг учун сен менга ҳақини беришинг керак.
Ёноқлари ловуллаб пушти рангга кирди. Барча тенгдошларидек бу жонли қўғирчоқ ҳам дасхат ҳақини тушунмаганди. Уни кўп куттирмай, имзоимнинг “нархи”и қанча бўлишини айтдим. Менга яқинлашганида қизил олмадай ёноқларидан ўпиб қўйдим. Баъзи кичкинтойлар ўпиб қўйганимдан кейин раҳмат айтиб, китобини олиб кетишади. Лекин Зайнаб ундай қилмади. Яна икки-уч марта ўпиб, суйганимдан кейин у ҳам менинг ёноғимга митти лабчаларини босиб қўйди. Сўнг қулоғимга шивирлаб:
— Устоз!- деди оҳиста,- бугунгача отам мени ҳеч қачон ўпмадилар. Мени ўпмайдилар, уларни ўпишимга ҳам қўймайдилар…
Бу сўзлар қулоғимга михдай қадалиб, ҳозир ўлиб қоладигандек бўлдим. Ва ўша манзара ҳеч қачон кўз олдимдан кетмади. Роббим гувоҳ, ўша лаҳзаларда кўз ёшларимни аранг тута олган бўлсам ҳам, айни пайтда буни ёзаётганимда йиғлаяпман. Зайнабни кейинчалк яна эркалаб ўпдим. Қайта-қайта эркаладим, суйдим. Бағримга босиб:
— Ягонам ўзимни, бу ўпичларни дадангни ўпичлари деб, қабул қилгин!- дедим. Бир неча йилдан бери одамларга айтганимда, ҳар гал юрак-бағримни ўртаган бу воқеани кеч бўлса ҳам қаламга олдим. Буларни қоралар эканман, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир саҳобага берган жавобларини эсладим. Раҳмат ва муҳаббат Пайғамбари “Мен болаларимни ўпмайман” деган кишига: “Аллоҳ сенинг юрагингдан раҳм-шафқатни суғириб олган бўлса, мен нима ҳам қила олардим?!” дея қайғуларини очиқ-ошкора ифодалаганлар. “Охирзамон” деб аталадиган даҳшатли даврда айрим ота-оналар юрагидан маҳрум бўлганки, (экранларда тез-тез учратганимиздек) уйларидаги сўлаги оқиб турган кучукларни оғзидан ўпиб ўтиришадию, жаннат ифорли гўдакларини эркалаб, ўпиб-суйишдан бебаҳра қолдиришади…
Жунайд Суави

👍161😢24👏3
—Сизнинг меҳрингиздан қўрқаман, - деди болажон.- Чунки меҳрингизни садақа тарқатгандек берасиз...

👍71😢41