ИЛМ ОЛИНГ АЁЛЛАР
Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.
Турмушга чиқдингизми?
Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.
Фарзандлик бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.
Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.
Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.
Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.
Ҳамиша илм олинг.
Бу дунёда илм олувчи ва илм тарқатувчи бўлинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍220😢17👏1
Фарзанд тарбияси
Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халқ xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган. Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Зеро, фарзандига дунёвий ва ухравий илм бермоқ ҳар ота-онанинг вазифасидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍242😢17👏6
Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”
Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…
Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…”
Бунақа пайт инглизларнинг машҳур мақоли ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”.
“Ирфон” тақвимидан олинди
📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...

👍157👏23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТАНГГА ЎХШАМА БОЛАМ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢6👏5
ҚАСД
Олови ўчиб қолган печкага ўтин олиб келиб солай деб ташқарига чиқдим.
Ташқари қуюқ туман бўлиб турарди!
Алланима ёғади шекилли?! Изғиринни кучли эканини кўрмайсизми?
Ертўладан болтани олиб секин боғ оралаб юра бошладим.
Балки ўрикнинг бир шоҳини кесиб тушсамми? Катта ўрикни бизга кераги йўқку унчалик? Бир томондаги катта шоҳининг меваси ҳам бизга етади.
Ҳа, шундай қилиб ўрикнинг бир бўлагига болта солдим.
Бир ойга етарли ўтин чиқади чамамда?!
Ҳа, бир ой беармон уйимизни қиздирди ўрикнинг ярми!
Бобомдан қолган ўрик эди, данаги ширин, катта-катта меваси бор эди.
Навбат олмага, кейин олчага, хуллас боғнинг бир қўл шоҳи кесилмаган дарахти қолмади.
Баҳорга яқин дашт оралаб қуриб қолган янтоқ териб келиб ёқдим.
Қишнинг бир куни ҳам қишда. Тирик қолгинг келадида.
Баҳор келди, бирорта дарахт гулламади, мева тугмади.
Табиат мендан қасд олди.
Оиламиз бир қўл дарахтларга боққан қўлсизларга айланиб қолдик.
© Нуриддин Зиё

👍130😢59👏5
🕯 Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир. Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...
✍️ Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
✍️ Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117👏13😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Кўнгил кетмоқ истаса, кетадиган йўл битмас. Кўз қарамоқ истаса, кўрадиган жой битмас. Инсон ўз ичидаги ғорга чекинишни хоҳласа, унинг учун ҳар ер зулмат бўлади.
Мавлоно Румий
🥀
Кечангиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор.
Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди.
Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у барибир ўтиб кетади.
Тугаётган кун солиҳ амаллар ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин!
🌙Хайрли тун, қадирдон...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Мавлоно Румий
🥀
Кечангиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор.
Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди.
Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у барибир ўтиб кетади.
Тугаётган кун солиҳ амаллар ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин!
🌙Хайрли тун, қадирдон...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148👏10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эртага_бахор
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сиз Азизлар билан яна ғойибона дийдор насиб этган Аллоҳга беадад ҳамдларимиз бўлсин!
Аллоҳ розилиги ила бугун - қишнинг сўнгги кунини қаршилаётган қадрдонларим, шу кунгача ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар қиш фаслидек ортда қолган бўлсин...
Келаётган баҳор билан умрингизга қувонч ва шодликлар келсин...
Аллох хонадонингизга меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлар устида бардавом қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Аллоҳ сизга доим ҳамроҳ ва ҳар ишингизда мададкор бўлсин!

👍134👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сизга_аталган
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли, сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
🌹 🌹 🌹
Гўзал қалб соҳибларига
кун хайрли бўлсин!

👍108
Бугун 28 февраль -
қишнинг охирги куни
Куни битган февраль - аламдор,
Қўлин чўзар мартнинг роҳига.
Борлиқ деган кекса қаламдор,
Гул чизади бодом шохига,
Туширгайдир тоғлар ҳам бугун,
Елкасидан қорлар юкини.
Кўкнинг лаби жилмаяр гулгун,
Бугун қишнинг охирги куни!
Ўлмасбек Самарқандий.

👍41👏4
Инсонларга муомала
Иззат-икром, ҳадя ва тортиқ масалаларида одамларга олди-сотди, фойда-зарар миқёси билан муомала қилманг. Балки уларга олийжаноб муносабатда бўлинг. Биров сизга бермаса, сиз унга беринг, биров сизга бахиллик қилса, сиз унга фазл қилаверинг. Шунда улкан манфаат ва савобга эришасиз, гўзал мақтов қозонасиз, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда душман ёмонлигидан омонликда бўласиз.
✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
📖 "Қалб тубидан" китобидан
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...

👍85👏8
КАКТУС
Бир аёлнинг хонадонида кактус гуллади. У 4 йилдан буён дераза токчасида турган бўлса-да, шу пайтгача ҳечам гулламаганди. Бу чинакам сюрприз эди. "Мени жаҳлдор, тошюрак дейишлари ғалати, — деб ўйлади аёл гулга тикилиб, — жахлдор аёлни кактуси гулламасди...".
Гуллаган кактуси ҳақида ўйлаганча тиқилинч метрода кетар экан, бир эркакнинг оёғини босиб олди. Унинг танбеҳига жавобан доимгидек: "Шунчалар таъби нозик экансиз, марҳамат қилиб таксида юринг!", — деб бақирмади.
Аксинча, мулойимлик билан, кечирасиз, тиқилинчда ҳеч қаерни ушлай олмаяпман, хоҳласангиз, сиз ҳам оёғимни босинг, биру бир бўлади, деди.
Жиддий қиёфали эркак индамай қўя қолди. Бироздан сўнг ўз бекатида тушди-да, газета харид қилди. Қайтимни ҳисоблашда адашиб кетган сотувчи аёлни койимоқчи бўлдию, ўзини қўлга олиб:
— Ҳечқиси йўқ, ўзим ҳам ҳисоб-китоб ишларида ас эмасман, бемалол-бемалол, — деди.
Хижолатпазликдан омон чиққан сотувчи қиз бироздан сўнг келган, ўқишни жуда яхши кўрса-да, биттагина арзон газета сотиб оладиган қарияга яхшилик қилгиси келди — унга иккита журнал ва бир тўп эскироқ газеталарни бепул бериб юборди.
Қария ниҳоят хурсанд бўлиб кетгани учун, уйи олдида учратиб қолган қўшнисини ҳар галгидай, болангиз филдай қадам ташлаб тинчимни бузяпти, деб койимади. Жилмайганча:
— Қизчангиз катта бўлиб қолибди-ку, сизга ўхшайдими, дадасигами — билмадим-ку, лекин катта бўлса, жудаям гўзал бўлиши аниқ, — деб айтди.
Қўшни аёл ишхонасига келдию, шифокор қабулига кечаги кунга ёзилиб, унутгани учун бугун келган кекса аёлни урушмади. Буни ўрнига:
— Майли, хижолат бўлманг. Мен ҳам баъзида қиладиган ишларимни унутиб қўяман. Бир дақиқа кутиб туринг, ҳозир шифокордан сизни қабул қила оладими-йўқми, сўраб чиқаман, — деди.
Кекса аёл шифокор олдига кириб, ҳар галгидай, менга арзон ва тез таъсир қиладиган дори ёзинг, акс ҳолда устингиздан ёзаман, деб жанжал кўтармади.
— Кексаликнинг давоси йўқлигини биламан, шундай бўлса-да, ёрдамингизга муҳтожман, — деди мулойим оҳангда.
Шифокор уйига қайтар экан, йўлда бирдан ўша кекса аёл ёдига тушди. Умр қандай тез ўтади-я, деб ўйлади у. Шартта қайрилди-да, дўкондан чиройли гулдаста ва торт сотиб олиб, мутлоқ бошқа йўлга юриб кетди. Манзилга келгач, учинчи қаватга кўтарилиб, эшик қўнғироғини босди:
— Нимага ҳадеб бир биримизни ранжитаверамиз а? Ахир ҳаёт қанчалар қисқа... Кирсам майлими?
— Албатта, — жавоб берди эшикни очган жувон, — менда ажойиб янгилик бор. Эрталаб қарасам, кактус гуллабди. Қаранг, қандай чиройли...
P.S.: Табассум қилинг — яхшиликка сабабчи бўлинг. Худди гуллаган кактус сингари

👍328👏19😢8
ЖАҲЛ ЧИҚСА, ТАНАМИЗДА НИМА СОДИР БЎЛАДИ?
Инсон жаҳл отига минганда:
✔️ Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
✔️ Бош оғриғини юзага келтиради;
✔️ Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
✔️ Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
✔️ Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
✔️ Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.
❗️ Шундай экан, ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлашга харакат қилинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍129👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳадеб қийинчиликни ўйлайверсанг, ўша қийинчилик бошингга тушади.
Яхшилик ҳақида ўйлаверсанг, тезда ўша яхшилик ҳам келади.
Бу худди гипнозга ўхшайди.
Масалан, «Мен касал бўлдим» деяверсанг, касалликка чалинасан. «Шифо топдим» деяверсанг, шифо топасан. «Куним битди» деяверсанг, охирлаб қоласан. Ироданинг аланга мисол сеҳри барча хаёлингдагини рўёбга чиқаради.
Доктор Мустафо Маҳмуд
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Яхшилик ҳақида ўйлаверсанг, тезда ўша яхшилик ҳам келади.
Бу худди гипнозга ўхшайди.
Масалан, «Мен касал бўлдим» деяверсанг, касалликка чалинасан. «Шифо топдим» деяверсанг, шифо топасан. «Куним битди» деяверсанг, охирлаб қоласан. Ироданинг аланга мисол сеҳри барча хаёлингдагини рўёбга чиқаради.
Доктор Мустафо Маҳмуд
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141👏13
Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди. Шундай экан, фақат яхшиликни ўйла, яхшиликни изла, яхшиликни кўр, яхшиликка интил ва боридан бахт яратишга харакат қил...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАГАНДАЙ...
Яхши, дейман, ҳаммаси
Хеч нарса бӯлмагандай
✍Бобур Бобомурод
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Яхши, дейман, ҳаммаси
Хеч нарса бӯлмагандай
✍Бобур Бобомурод
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢10
Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси
1) Одамларга ўзингизни хаддан ортиқ яқин олманг.
Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Хурматингизни билинг.
2) Қуруқ гапга асло ишонманг.
Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..
3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг.
Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг..
4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..
5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси..

👍163😢20👏10
Биласизми, инсон қалби шишадан ясалган идишга ўхшайди. Қаттиқроқ тегсанг синиши мумкин. Чил-чил бўлган идиш эса ўрнига тикланмайди. Демак билмасдан бир-биримизнинг қалбимизни синдириб қўймайлик. Қалбларни меҳр нурига тўлдирайлик. Чунки, эртага бугунни топиб бўлмайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👏11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
. ЭРТАГА БАҲОР...
(Шоир Бек Алига мактуб)
✍🎙 Эркин Бозоров
Баҳорга етмага инсонлар ва бегуноҳ болажонлар хотирасига бағишланади
📖 Теlegram.me/IBRATLI

👍143👏7😢5