ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.93K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.


Аллоҳ жума кунини
барчамизга муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шаъбон ойининг илк Жумаси барчамизга муборак бўлсин!

Аллоҳ ушбу шаъбон ойида ибодатларимизга мукаммаллик руҳимизга осойишталик, қалбимизга хотиржамлик, оиламизга файзу баракот ато қилсин. Ибодатларимизни қабул айлаб, Рамазонга барчамизни саломат етказсин.
Оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.

Умримизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фазилатли_ойлар

ШАЪБОН ОЙИ

Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтади:

«Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, ўлим фариштаси бу шаъбондан кейинги шаъбонгача ўлувчиларнинг исмини (Лавҳул маҳфуздан ўзининг дафтарига) кўчиради. Қадр кечасидан кейин бу кечадан кўра афзалроқ кеча йўқ. Аллоҳ таоло (Ўзининг шаънига мувофиқ) дунё осмонига тушиб, мушрик, гиначи ва силаи раҳмни узувчилардан бошқа барчани мағфират қилади».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган
"ТИЛ" қолмасин!

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, шифо, қалбига сокинлик, рози-ризолик уларнинг қалбига таскин берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз ҳам Аллоҳдан унинг мушкулига енгиллик тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🎤 Марварид ўқиди

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ортиб борар Маккаю Мадина сари бўлган шавқим,
Қанийди ичиб замзам, қилсам Ҳабибимнинг зиёратин...
Эхромга бўлган иштиёқим баланд,
Қанийди Сизнинг зиёратингизга ташриф буюрсам Ҳабибим с.а.в..
.

🤲🏻Аллоҳим Маккаю Мадинада Иймон ва Қуръон шаҳарларида бўлишни бизларга хам насиб этгин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢10👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ака, жаннатга қайси йўлдан борилади, кўрсатиб юбормайсизми?...

(яхши тушунтирибди)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA.
👍86😢19👏12
🕌​​

АЙТИНГ, ДЎСТ, МАДИНАГА
ҚАЧОН БОРАМИЗ?!


🎙Қамариддин Бекмухаммад


📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍63😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА ОНА ДУОСИ ИЖОБАТДИР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси,
мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига
қилган дуоси», дедилар».☝🏻


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👏11😢8
АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170
​​#Ажойиб_лавҳа

Аёлининг туғилган кунига машина, брилиантлар тақдим қилиш урф бўлган замонда бу эркак аёлига ажойиб совға тайёрлади.

"Сенинг учун бриллиантдан кўра яхши нарсалар бор!" - дея,

битта бриллиант узук ўрнига у Буркина-Фасодаги икки мингдан зиёд оч-наҳор яшаётган мусулмон болаларини текинга овқатлантирди.

Аллоҳ барчамизни савобли амаллар соҳиби бўлишга мушарраф қилсин! Амин! 🤲


📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍209👏105😢54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЖГА БОРАМИЗ!

🎙️Рамзиддин Эгамбердиев

Азизлар... Дуо қилинг 🤲
Ҳар фарзанд муродига етиб, ота-онаси билан ҳажга бориш насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126😢6👏5
ФАРЗАНДНИНГ ОТАДАГИ ҲАҚЛАРИ

1. Фарзандлар учун ақлли, фаросатли, покиза она танлаш.
2. Чиройли, маъноли исм қўйиш.
3. Гўзал тарбия бериш.
4. Болага меҳр-шафқатли бўлиш.
5. Болани қарғамаслик.
6. Фарзандга яхшилик қилиш.
7. Ҳалол йўл билан боқиш.
8. Билим, одоб ва ҳунар ўргатиш.
9. Уларнинг ҳақига яхши дуолар қилиш.
10. Фарзандлар орасида адолатли бўлиш.
11. Қўлидан келмайдиган, оғир ишларни буюрмаслик.
12. Назорат қилиш.
13. Яхши ишларини тақдирлаш.
14. Ўринли танбеҳ бериш ва жазолаш.
15. Фарзандга болалик бахтини ҳис эттириш.
16. Оғзидан чиройли сўзлар чиқишини таъминлаш.
17. Ибодат қилишга одатлантириш.
18. Мардлик ва сахийликка ўргатиш....

Оталик бурчи бу билан тугамайди. Мукаммал фарзанд истасангиз мукаммал ота бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177👏15😢1
​​Ҳукомолардан бири айтади:  “Ота билан бола қоронғу кечада йўлда кетишаётган эди. Ота орқасига қараб, келаётган ўғлига қайрилиб:  «Ўғлим, эҳтиёт бўл, қоқилиб кетмагин» деди. Шунда ўғли:  “ Отажон, сиз ўзингиз эҳтиёт бўлаверинг, мен сизнинг қадам изингиздан кетяпман“ деган экан.

Ҳа, ҳақиқат шудир.
Эй ота, кўзингни эртароқ оч!  Фарзандинг ҳаётда сенинг ортингдан изма-из келмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158👏20
❗️Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайдиган тўртта нарса:

1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синовли дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍142😢22👏8
УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...


БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...


АЗИЗЛАР !
УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍275😢22👏4