ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.5K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​ИСЛОМ  НИМА?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма»
(Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» 
(Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар»
(Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг»
(Бақара сураси, 83-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар.
5. Кўзларингизни(номаҳрамдан),
6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАДИНАГА  БОРСАНГИЗ 
БУНИ  ЭСЛАНГ...


🎙Нозимжон Хошимжон домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢10
#ибрат

Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:
— Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан.
— Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
— Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
— Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
— Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку?
— Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар.
— Мудирингиз арабми?
— Йўқ, афғон ўзбекларидан.
— Сиз-чи?
— Мен хам афғон ўзбеклариданман.
— Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
— Шу ерда туғилганман.
— Мудирингиз-чи?
— Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан.
— Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
— 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
— Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
— 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...

P.S.:
Аслида, дунёнинг ҳеч бир ерида озор бериш мумкин эмас. Шунинг учун дунёнинг ҳар бурчагида Мадинаи Мунавварадаги каби озор берманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍235😢20👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИЛЛАТИМИЗ...

🎙Омар Халил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢6
#Шахсий_фикр

Байтуллоҳда хотинини елкасида опичлаб юрган эркакнинг видеоси тармоқда тарқалмоқда.

Эркак ният қилган экан, аёлига сўз бериб қўйган экан дейишди. Кимлардир оқлади, кимлардир ёмонлади. Кимдир бу ҳолатда аёлни ногирон деб тушунди, ҳуллас...

Эркакнинг аёлга муҳаббатли бўлиши яхши, албатта, аммо ҳеч йўқ Байтуллоҳда, Аллоҳнинг даргоҳида бунақа цирк, бунақа томошани қўймаслик керак деб тушунаман.

Ҳаж ибодатида ҳам намоздаги каби хушу бўлиши керак. Намоз ўқиётиб ўзингизни-ўзингиз суратга оласизми, намоз ўқиётиб елкангизга кимнидир опичиб оласизми? Савол айни!

Ҳўп, аёлингизни елкангизга опичибсиз, бу ишингиз билан бошқа зиёратчиларни ҳам эътиборини тортганингиз камдек, видеога олиб тарқатганингиз нимаси...

Балки аёлингиз сизнинг қийин кунингизда туриб берган, йиқилган чоғингиз далда берган, оёққа тургазган, бор будини сотиб қарзларингизни ёпган, сиз учун ҳамма нарсага кўз юмиб ўтган аёл бўлиши мумкин, аммо зиёрат бу зиёрат!

Аллоҳнинг даргоҳида турибсиз.

Бизда шунақа: ният қилгандим дейди, сўз бергандим дейди ва яна нималарнидир рўкач қилади. Мен эрининг елкасига чиқиб ўтириб олган аёлни ҳам тушунмадим очиғи!

Биз аёллар эр томонидан ҳар хил шаклларда иззат топамиз. Аммо буни бировга кўрсатиш, кўз-кўзлаш, видеога олиб тарқатиш... Тўғри эмас, деб ўйлайман.

Умму Зайнаб

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍317👏36😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Минг афсуслар бўлсин, айрим Ўзбекистонлик аёллар бидъaтга берилиб, Расулуллоҳнинг Равзаларига кириб олгач, сочларини юлиб йиғлашлари оқибатида, ҳозирги кунда ўзбекистонлик аёлларни Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг Равзаларига киритишмаяпти...

Бу ишларни қилаётган айрим аёлларни Аллоҳнинг Ўзи тўғри йўлга бошласин! Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢46👏6
​​🇯🇵Япония

Япон тилида “басит, аҳамиятсиз, бетайин” каби сўзлар йўқ. Чунки яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга ҳам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истихола” сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истихолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истихола килиш деган тушунчани ўзи йўқ. Истихола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик” дейишади.

Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб қолди.
Нега?
Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб, мусорини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати-ғалати қараб қўяётган эди. “Туба хоним, мусорларингизни менга беринг, мусор кутисига ташлаб келаман”, – дедим секингина.
“Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман”, – деди.

Аллоҳ-чи?!

У ҳам сезмай қоляптими, кўрмай қоляптими, ажабо? Баъзан қилаётган амалларимизни.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан: “Одоб нима?” – деб сўрашганида “Диннинг ярмиси”, – деб жавоб берган эдилар.
Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз...

Японияда ҳеч ким майда-чуйда мусорларини ҳам йўлларга ташламайди, мусор қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги мусорга ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин деб қарамайди. Ўша учун ҳам бу сўзлар луғатига кирмаган.
Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек...

Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла конлари йўқ, аммо бой мамлакат – одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоқи чиқиб келди.
Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди.

Япон аёллари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг меҳри ва ҳурмати билан нонушта қилган киши, албатта, бундан руҳланади ва бор имкониятини ишига касбига беради. Сир эди бу ҳам.

Жалолиддин Румийга кўра: “Одоб – ақлнинг ташқи либосидир”.
Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек.
Ҳа, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўқиймиз. Бирок намоз бир кунда беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир.

Марзия САЙДАМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍249👏17😢14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 "KUNTU MAITAN"

Гўзал нашид, таржимаси билан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢9👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Билиб-билмай қилган гуноҳ ишларимизни тўғрилашнинг имкони йўқ.
Бироқ исталган вақтда тавба қилишга имконимиз бор...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢5👏4
#Диққат #Тарқатинг

⚡️БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
бу кеча фазилатларидан бебаҳра қолманг!


Бугун ҳижрий сана бўйича Ражаб ойининг 26 дан 27 санасига ўтар кечаси (милодий сана бўйича 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси), яъни Меърож кечасидир.
Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан олдин содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.
Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда
худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушу ва хузу билан ибодат қилишимиз керак.
Бу кечани ғанимат билиб, кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165👏11😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕРОЖ КЕЧАСИ ХАҚИДА

🎙Нуриддин домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли тун, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз
файзу барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

ЭНГ ЧИРОЙЛИ КУН!


Дилобар Ўралова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга нима тиласак, ўзимизга ҳам шуни раво кўрган бўламиз...

Бошқаларга яхшилик тилай бошлаганимиздан бошлаб ўз ишларимиз ҳам, соғлиғимиз ҳам яхши томонга ўзгаради. 😊

Ҳар ишда Аллоҳ мададкор ва қўллагувчингиз бўлсин. Қалбингиз севги-муҳаббатга тўлиб-тошсин.🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онага берилган биринчи гул... (сизда ҳам шундай бўлганми?)

Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

☑️
ОНАЛАРИМИЗГА ЮБОРАМИЗ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢21👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳақиқат

Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... худди кўздаги ёш сингари... ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон... Биздан кейин нима қолади?!

Менимча яхши ном ва яхши амал...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢20👏5
ДИД ТАРБИЯСИ

Кеча уй тозалаётиб Шерали Жўраевнинг "Эй, сарбон" қўшиғини баланд қўйволдим. Қизимга ёқмади:

— Ойии, қанаққиб эшитасла шунақа зерикарлии ашулалани?

— Зерикарлимас, қизим. Эртак айтяпти-ку.

— ???

— Тасаввур қилки, чўл. Ҳов анунда Қизилқумга бордикку, тахминан шунақа чўл. Фақат ёз, иссииииқ. Карвон кетяпти. Унда бир маликани бошқа юртга келин қилиб олиб кетишяпти. Карвон ёнида маликага ошиқ йигит унга етиб етолмай кетяпти. Улгурмаяпти. Йигит чарчаган, чанқаган, лекин маликани кўздан қочиргиси йўқ, иложи борича кўпроқ унга қараб олгиси келяпти. Шунда у Карвонбошидан илтимос қиляпти, секинроқ юр деяпти.

Қилма фиғон, эй Саъдиё, ҳеч арзимас ул бевафо,
Тоқатни қўймас бу жафо, ақлу имоним борадур.

— Бе
вафо нима дегани?

— Айтган сўзида турмайдиган дегани.

— Обещалка экан-да малика?

— Шунақа!

— Мм-даа. Грустная сказка.

— Бу “сказка”ни тўрт даҳо 800 йил давомида яратган.

—. Қандай?

— 800 йил олдин яшаган Саъдий Шерозий форс тилида ғазал ёзган. 20- асрда бошқа бир даҳо — Аҳмад Зоҳир деган афғон қўшиқчиси уни қўшиқ қилиб куйлаган. Кейин Шоислом Шомуҳамедов деган ўзбек таржимони ғазални форсийдаги гўзаллиги, мусиқаси ва ширасини сақлаб, чиройли қилиб ўзбекчага таржима қилган. Кейин яна бир даҳо — Шерали Жўраев куй басталаб, айтган. Шеър рус ва бошқа тилларга ҳам ўгирилган. Чунки Аҳмад Зоҳир айтган қўшиқ дунё даражасидаги хитга айланган….

———
Бугун ишдан келсам қизим қулоқлик тақиб, қўшиқ тинглаб хиргойи қилиб юрибди:

“Эй сорбон,
Ммм мммм мммммм...”

— Ойи, сиз манга бу ашулани юқтирдиз!

— Яхши-да, “битс-битс”ларингдан сал бошқачароқ қўшиқлар ҳам юқиб турсин, иммунитетга фойда))


Шаҳноза Соатова


📖 Telegram.me/IBRATLI -
Дунё ва ҳаётий воқеалар...
.
👍313👏24😢5
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган нарсалардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Уйидаги ҳар бир пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага, катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍268😢20👏5