This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍109👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Роббим ином этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин!
Яхши ният ила сўраган барча тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда яхши ният ила дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍146👏12😢8
#Ассалому_алайкум
Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.
Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.
Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликга тўлдирсин!
ХАЙРЛИ ТОНГ НИЯТИ ПОКЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

👍145👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУҲБAТДОШ
Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.
Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.
Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.
Aбдулла Орипов

👍142👏11😢5
"БОШҚАЛАР БЎЛМАГАН ПАЙТДА БИЗ ЯХШИ ЭДИК!"
Юқоридаги сарлавҳа ташландиқ бир руҳий касалхона деворида ёзиғлиқ экан.
Барчангиз биласиз, руҳшунос шифокорларга мурожаат қиладиганлар аслида беморнинг ўзи эмас, уларни шу куйга солган ва ўзини соғлом деб ўйлайдиганлардир.
Forbes журнали шу мавзуда яқинда бир мақола эълон қилди. Коронавирус тарқалиб, карантин бўлган даврда мактаблар беркитилди. Шу даврда ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш буткул камайди. Бунга сабаб қилиб ўқиш даврида ўқувчилардаги ўзаро нафрат, масхаралаш, ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш кабилар карантин даврида бўлмагани деб кўрсатилган.
Инсонларнинг асосий муаммоси нарсаларда эмас, инсонларнинг ўзидадир.
Қаҳвани ошқозонни бузади дейишади. Ишонманг! Қаҳва фойдали ичимлик.
Ошқозоннинг бузилишига аслида инсонлар сабаб бўлишади. Ошқозон касалликларининг ҳаммаси ҳам ейдиган нарсалардан бўлмайди. Балки бизни ейдиган асабдан бўлади. Қаҳва фақатгина бизда инсонлар пайдо қилган дардларни фош қилади холос. Хиёнатни, қўпол муомалани, унутишларини...
Ошқозонингизни мана шу нарсалар бузган, барбод қилган. Бир финжон қаҳвага ҳам ҳатто чидамсиз қилиб қўйган!
Тузни қон босимини кўтаради дейишади. Сиз улардан сўранг: "Нега ҳамманинг қон босимини кўтармайди?!".
Фақат ҳаёт оздириб-тўздирганларнинг қон босимини кўтарадими ёки?!
Тузнинг ҳам айби йўқ. Қон босимини инсонлар кўтаради!
Сизга молни дунёнинг кирлиги дейишади. Мол сизнинг орқангиздан пичоқ урганми? Мол сизни ғийбат қилганми? Мол сизга ёлғондан "севаман" деганми? Энди билдингизми ким дунёнинг кирлиги эканлигини?!
Ёшлигимиздан бизга йўлбарс, шер ва тимсоҳларни йиртқич деб ўргатишган. Бу бечора ҳайвонлар ейиш учун ўлдиради. Улардан узоқ бўлсангиз муаммо йўқ. Бутун тарих мобайнида бу ҳайвонлар қанча инсонни ўлдирганини биласизми? Инсонлар қўлида жон берган инсонлар сониничи?
Ҳақиқий йиртқич кимлигини энди билдингизми?
Ейишни, қаҳва ичишни ва тузни эмас, атрофингиздаги инсонларни камайтиринг!
Саломатлик узлатда!
Абдулқодир Полвонов
📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.

👍268👏6😢6
КАТТА НИЯТ!
Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик. Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир:
Мен севган қизимга уйландим, машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр:
Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам бор.
Баҳодир:
Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...
Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз?
Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди. Баҳодир эса, "Худойимнинг менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди.
Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?"
Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан. Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!
Аҳмади Эверест

👍248👏23😢5
#ривоят.
Ҳозиргина бир ривоят ўқиб қолдим. Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан, уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.
Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.
Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.
Подшоҳ:
– Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз уни қутқаришга келиб олибсизлар..?
Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.
Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.
– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.
У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.
Сўнг келганлар айтишибди:
“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”
Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"
Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...
Йўқ, инсонни ким бўлмасин, қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!
Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"
Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!
Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!
Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!
Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!
Азизахон Исмоилова

👍354👏23😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқшом хайрли бўлсин...
🍃
Оқшомнинг ҳайрлиси қандай?!
Қайғудалигингизда илтижойингиз тунлар бағрига фонус ёқадиган...
Ҳотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...
Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли, осуда, нафасларингиз зикрга айланган тун- бу хайрлидир...
Балки тун ўртасидаги биргина сажда- сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...
Зеро машойиҳлар айтганидек:
Дуо бу банданинг- эшик қоқмоғидир...
"Эй барча эшикларни бир хикмати сабаб Очувчи Зот!
Эй барча эшиклар очилишини биргина сабабга боғловчи Зот!
Эй бандасига ҳар очилиши мушкул бўлган эшикларни осон ва енгил очувчи Зот!
Бизни ўзинг қўлла, файзли неъмат эшикларингни бизларга оч!"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

👍145😢10👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга янги кун тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Дуоларингизда сўраган барча ниятларингизга Аллох етказсин!
Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларнинг ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга хуш кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

👍113👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрталаб қарасам, телефонимга хабар келиб турибди:
"Шу бугунгача ҳисобингизда бўлган алам, араз, нафрат, ҳасад, ғазаб хаммаси ўчирилди. Сизга чексиз миқдорда бахт, қувонч, меҳр-муҳаббат бепул тақдим этилди.
Биздан узоқлашманг", - деб ҳам ёзиб қўйибди охирида. МашаАллаҳ!!!
Кунни яхши кайфият билан бошлаш қандай яхши-а?! 😊
КУНИНГИЗ ЯХШИ ЎТСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"Шу бугунгача ҳисобингизда бўлган алам, араз, нафрат, ҳасад, ғазаб хаммаси ўчирилди. Сизга чексиз миқдорда бахт, қувонч, меҳр-муҳаббат бепул тақдим этилди.
Биздан узоқлашманг", - деб ҳам ёзиб қўйибди охирида. МашаАллаҳ!!!
Кунни яхши кайфият билан бошлаш қандай яхши-а?! 😊
КУНИНГИЗ ЯХШИ ЎТСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍188👏10😢9
“ГЕНЕРАЛ” ОҚСОҚОЛ
(Ҳайдовчи ҳангомаси)
— Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди. Шўпирлар орасида “клиентимни обқўйдинг” деб ёқа бўғишадиганлари ҳам бор! "Ҳой, барака топгур, карвон кўп, ризқи бошқа, ўлар ердамисан", десангиз, "насиҳатингни укангга қил" дейди. Вой, тавбангдай кетай!
Мол бозор кунлари Шўрабозорга тушиб тураман. Ораси яқин. Қўй-пўй харид қилганларни элтиб қўйсам, ҳарна беш-ўн сўм тушади, насибага яраша...
Бир куни саҳарлаб бозорга бордим. Баҳор эди. Шивалаб ёмғир ёғиб турибди. Жийронтойни тўхтатиб, разм солсам, дарахт тагида бир чол турибди. Бозордан харид қилган қўйининг арқонини ушлаб олган. Чолнинг олдига ҳали у шўпир боради, икки оғиз гаплашади-да, бурилиб кетади. Ҳали бу шўпир боради, қўл силтаб нари кетади. Охири мен ҳам бордим. Одатда, йўловчи "фалон жойгача қанча сўрайсиз", деб аниқлаштириб олади. Шўпир кира ҳақини6 айтади. Бир хиллари бор. Отасининг хунини сурайди-да, "ками бор" деб ҳам қўяди. Бозордаги чайқовчи бўп кет-э, шоввоз!
Хулласи калом, яқин бориб салом бердим.
— Хизмат, отахон, қаерга обориб қўяй? — десам, чол негадир бош чайқади.
— Айтганим билан барибир обормайсан, шўпир болам, — деди.
Ҳайрон бўлдим.
— Нега обормас эканман? — десам, кулди.
— Негалиги шуки, қўй харид қиламан, деб бир тийин пулим қолмади, — дейди.
— Бўпти, отахон, уйингизга борганда ҳисоб-китоб қилаверамиз, — деган эдим, бош чайқади.
— Иложим йўқ. Уйдагиларнинг бири ишга, бири ўқишга кетган. Кампиримда хемири йўқ... аммо уйим яқин. Рози бўлиб, текинга обориб қўйсанг, дуо қиламан, — деди.
Қараб турсам, чолнинг юзида нур бор. Ёлғондан ҳазар қилиши кўриниб турибди, "Савоб ҳам керак-ку", дедим ўзимга ўзим. Бари-бир шаҳар томон юраман. Йўл усти экан, ташлаб ўтақолай дедим-да, икковлашиб қўчқорнинг оёғини жуфтлаб боғлаб, багажникка солдик.
Йўл-йўлакай гурунглашиб кетдик. Чол яқинда эварали бўлган экан. Бунинг устига, Наврўз байрами келяпти. Шунинг учун маҳалла-кўйни йиғиб издиҳом қилмоқчи экан. Оқсоқолнинг уйи чиндан ҳам узоқ эмас экан: нариси билан тўрт чақиримча. Зум ўтмай манзилга етиб келдик. Чол болахонали уйнинг дарвозасидаги қўнғирокни босиши билан ичкаридан ярашиқли кийинган ўттиз-ўттиз беш ёшлардаги йигит чиқди. Аввал оқсоқолга, кейин менга салом берди. Тавозе билан қўшқўллаб кўришди.
— Менга қара, датсент! — деди чол зарда билан. — Анави қўйнинг оёғини ечгин-да, ҳовлидаги тутга арқонлаб қўй! Бўл тез!
Йигит “хўп бўлади отажон”, деб машина томон югурди. Икковлашиб қўйни туширдик. Йигит қўй етаклаб кетаётган эди, чол тағин ўша зардали оҳангда сўради:
— Аканг қани?
— Уйдалар, – деди йигит.
— Тез чиқсин баққа!
Йигит "хўп бўлади, отажон", деганча қўйни судрагудек бўлиб ҳовлига кириб кетди.
— Буниси — домла, — деди оқсоқол тушунтириб. — Институтда дарс беради.
Чол гапини тугатмасиданоқ ичкаридан милиция кийимини кийган подполковник чиқиб келди. У ҳам худди укасига ўхшаб салом берди. Иккаламиз билан қўшқўллаб кўришди.
— Энди бизга рухсат, отахон, — деган эдим, чол "шошмай тур" деб имо қилди-да, подполковникка буюрди:
— Қани, "қашланмайсанми", начайник?
— Хўп бўлади, отажон, қанча керак? – деди подполковник чўнтагидан ҳамён чиқариб.
— Йигирма минг!
— Ўғли минг сўмликлардан кераклигини санаб чолга узатган эди, оқсоқол жеркиб берди:
— Менгамас, шўпир йигитга бер!
— Хўп бўлади, отажон! — подполковник шундай деб, пулни менга чўзди. Ҳайрон бўпқолдим.
— Отахон, — дедим тушунтириб. — Бошида келишганмиз: пул керакмас, дуо қилсангиз бўлди.
— Дуо ҳам қиламан. — Чолнинг чеҳраси ёришди. — Сен бунинг савлатига парво қилма, — деди ўғлини кўрсатиб. — Бу падпалковник бўлса, мен генералман! Бу хонадоннинг лашкарбошиси ман бўламан!
#Давоми_бор👇

👍257👏8
#Давоми
Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлсам, кира ҳақини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай гарангсиб қолгандим.
— Олавер, акангники таваррук, — деди чол. Сўнг бир зум сукут сақлади-да, тушунтирди.
— Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрай-чи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор бўлса кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр!
— Барибир бу пул — кўп, — дедим ростини айтиб.
— Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади.
Подполковник бирпас турса, кира ҳақи "болалаб" кетишини билди шекилли, пулни чўнтагимга суқиб қўйди.
— Мана энди дуо қиламан! — деди чол қўл очиб. —Топган-тутганингга барака берсин! Уловингни тагидан доим шамол ўтиб турсин, шўпир болам! Ҳар хил балолардан Ўзи асрасин. Сен ҳам менга ўхшаб, манави акангга ўхшаб, пири бадавлат бўлиб юргин!
Машина томон юрган эдим, чол ўғлига тайинлади:
— Менга қара, начайник! Шу машинани номирини ёзиб ол! Йигитларингга айт: ҳеч ким ҳеч қаерда тўхтатмасин, уқдингми?
— Хўп бўлади, отажон! — деди подполковник.
...Чолнинг ўғли чиндан ҳам ДАН соҳасида ишлайдими-йўқми, унисини билмадим-у, ўшандан бери машинамни бирон жойда тўхтатишгани йўқ. Ҳатто бир-икки марта кўча четида турган инспектор йигитлар менга чест берганини ҳам кўрдим!
Ўткир Ҳошимов

👍248👏16😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОРИЯТ
У қандай гулшанки, гули бўлмаса,
У қандай булбулки, наво қилмаса,
У қандай одамки, дили бўлмаса,
Бу ажиб дунёга ҳайронман, ҳайрон...
✍🎙Бахтиёр Фидоий

👍101😢10👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кишини танирдим.
Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, омин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...
Муҳтарам ўқигувчим, Сизнинг ҳам куёвингиз ва келинингиз ўзингизга ўхшасин!
Қани бир “Омин!” денг...
Салим АЙЮБИЙ

👍212👏16
"Сени сен кабилар севсин!"
Бу ким учундир дуои хайр,
кимлар учундир дуоибад!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бу ким учундир дуои хайр,
кимлар учундир дуоибад!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢17👏7
Бир кўнгил истайман кўнглимдай бўлсин,
Баҳордай соғинай адоларини.
Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин,
Кечириб яшайин хатоларини.
Амир Худойберди
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Баҳордай соғинай адоларини.
Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин,
Кечириб яшайин хатоларини.
Амир Худойберди
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144👏18😢15
МЕХРГА МУШТОК КЎНГИЛ...
-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.
-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.
-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.
-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.
-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.
-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.
-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир
-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.
-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур
-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍199👏20
Аллоҳ ﷻризқингизга кафил.
Сиз кўнглингизни асранг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Сиз кўнглингизни асранг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143👏19😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....
Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...
ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

👍132👏12