ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.93K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Инсонлар бахтиёр бўлганларида,
фаслнинг қиш ёки ёзлигининг фарқига бормайдилар.

Аслида ҳам шундай, фаслнинг нима аҳамияти бор?

Совуқ боқган бир жуфт кўз ёки инсонни ранжитадиган бир жуфт сўзнинг ўзи инсоннинг ичини музлатишга етарлидир.

Кўнгилларга лозим бўлгани биргина меҳрли сўздир.
Мана шу сўз кўнгил қишининг қуёшидир!

Барчамизни меҳр ва гўзал одобдан маҳрум қилмасин!

☀️КУНИНГИЗ ВА КЎНГЛИНГИЗ ҚУЁШЛИ БЎЛСИН, ҚАДРДОН..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBEBkeNT8wOXpAsSelKCAt
👍114😢6👏3
УЗИЛИБ КЕТМАСМИ БЎЙНИМ ҚАРЗЛАРДАН

Отамнинг гапини бўлдим бехосдан,
Онамнинг кўзига қараб қўйдим тик...
Шунданми, сўзларим қолмиш ихлосдан,
Шунданми, бахтимнинг бошлари эгик.

Бидирлаб акамга гап бермай ўсдим,
(Мендан олдин бунёд жигар эди у.)
Нордай иниларим йўлини тўсдим,
Синглимнинг кўнглини ололмадим, ув!

Тағин шу ҳолимда ўзимга мастман,
Афсус, афсуслардан фойда йўқ. Афсус...
Ҳануз шоир бўлиб шоир эмасман,
Одам бўлиб одам эмасман ҳануз.

Энди кимга не наф доду арзлардан,
Қаҳратонда қолган қушдай қақшайман.
Узилиб кетмасми бўйним қарзлардан,
Шунча гуноҳ билан қандай яшайман?!


Ҳеч бир бандангни надомат
ўтида ёндирма, Аллоҳим...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 МАРД  ЯНГА...

🎙Искандар Ҳамрақулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏68👍57😢18
Носир куни кеча опасини ҳолидан ҳабар олиб келганди. Ўзи ҳар Жума бориб ҳабар оларди. Анчадан бери иши кўпайиб ойда бир борадиган бўлди. Шунда ҳам опаси хурсанд.
Наима опа бошқа укаларидан ҳам кўра шу укасини бошқача кўради. Ёшлигидан меҳрибон эди Носиржон.
Кечки пайт опаси йиғлаб келди. Носиржонни бағрига босиб ҳам йиғлади. Носиржон ҳайрон, ҳавотирланиб опасини ўзига қаратди.
- Тинчликми опа, нима бўлди сизга. Бирор кор ҳол бўлдими уйда?
- Йўқ шунчаки сени кўргим келди укажон. Газетада бир мақолани ўқиб, сен эсимга тушиб кетдинг. Шунга келдим. Укажон мен сендан розиман. Илоҳим Аллоҳ кўлласин сени.
Наима опа укасига маколани ўқитди.
Мақолада шундай ёзилганди.
Бир киши туш кўрибди. Тушида ўлиб, дўзахга тушибди. Ҳамма ери ёнаркану фақат кўрсаткич бармоғи ёнмасмиш. Негалигига ҳайрон бўлиб турган экан овоз эшитилибди.
«Сени эсингдами, тириклигингда машинада кетаётиб шеригинга ана шу бармоғинг билан кўрсатиб "шу уйда синглим яшайди" дегандинг, шунинг учун шу бармоғинг ёнмаяпти. Агар ўшанда синглингнинг ҳолидан хабар олганингда мукофотини ҳозир кўрар эдинг» дебди.

Носиржоннинг ҳам кўзлари ёшланиб опасини бағрига босди...


🥀 Сизчи азиз диндошим!?
Сиз бугун ҳабар олдингизми жигарларингиздан?


📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍215😢22👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОПА - СИНГИЛ
ҲАҚИДА РИВОЯТ


🎙Салоҳиддин Файзиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢18👏6
Бу дунёда ҳеч ким воз кечиб бўлмайдиган инсон эмас.

Воз кечиладиган инсонни воз кечилмайдиган инсонга айлантирган - воз кечишни истамаган инсондир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏17😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
ЎН ИККИ ЎҒИЛ ВА
БИР ҚИЗ


Бўлган воқеа асосида.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧИРИМЛИЛИК

"Кечиримли инсонлар бошқаларга нисбатан кўпроқ бахтли бўладилар."

"Энг ожиз одам ҳам ўч олишга қодирдир. Кечиримлилик эса кўпинча энг кучли кўринган одамнинг ҳам қўлидан келмайди."

"Кечиримлилик инсонга берилган энг яхши фазилат."

"Заифлар кечириролмайди, бағрикенглик қилолмайди. Кечиримлилик ва бағрикенглик кучлиларнинг сифатларидандир."


Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138👏14😢4
​​​ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)


Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍360😢81👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Билиб-билмай қилган гуноҳ ишларимизни тўғрилашнинг имкони йўқ. Бироқ исталган вақтда тавба қилишга имконимиз бор...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢45👏6
БУГУНДАН РАНЖИМАНГ

Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади.
Синовда исёнлар қилмаган қалбни,
Аллоҳим ҳамиша қўллаб туради.

Эътибор бермаса суйганларимиз,
Қайғурманг, муҳими Аллоҳ севгиси.
Агарки бошларга тушса савдолар,
Билингки, Роббимнинг синов белгиси.

Сўзимиз тинглашиб, қилмаса эътибор,
Сиқилманг ҳаётда ҳар нарса бўлар
Ўткинчи дунёда шундай яшангки,
Фақат ортимиздан яхши ном қолар.

Бугундан ранжиманг кутинг эртани,
Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
Қалбингиз кенг қилинг, ўйланманг сира,
Ҳаёт гоҳ гўзалдир, гоҳида чиркин.

Бугундан ранжиманг, кулинг жилмайиб,
Лол қолсин шу бугун дилни ўйганлар.
Тафаккур қилинг сиз, учрагай аҳир,
Худо деб, шайтонга меҳр қўйганлар.

Бугундан ранжиманг, асранг қалбингиз.....


Заршид

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182👏18😢15
#Тафаккур

"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156👏19😢13
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...

Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сизу бизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга хуш кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни иситмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.

Ассалому алайкум, Азизлар!

Бугунги кунингиз тинчлик офиятда, яхши кайфиятда,
файз ва қувончга тўла ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126👏3
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Ўраб турган оламга бўлган хурмат- бахт- саодатингиз гарови.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134👏17😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Бир донишманддан сўрашди:
– Туғишган ака-укангизни кўпроқ яхши кўрасизми ёки дўстингизними?
– Туғишганимни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса.
Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Сахий йигит барча дўстларига Умрага йўлланма ва $100 дан пул совға қилди, энди барча дўстлар биргаликда Умрага боришади.

Дўсту яқинлар бирга умра зиёратига бориш сизу бизга ҳам насиб қилсин... 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍174👏26😢14
ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА

🔘 Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.

🔘 Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.

🔘 Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.


Инсоният ахли мана шу уч
нуқтага аҳамият беради ва
ундан фойдаланади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢19
ТАЖРИБА

Муваффақиятларга эришган бир кишидан: “Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз?”, деб сўрашди.
У: “Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли”, деб жавоб берди.
Улар: “Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз?”, дейишди.
У: “Тажриба билан”, деб жавоб берди.
Улар: “Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз?”, дейишди.
У: “Хато қарорлар сабабли”, деб жавоб берди.

* Ҳа, ҳеч қачон хато қилмасликнинг иложи йўқ, аммо шу хатонинг хато эканини англаб етиб, уни қайта такрорламасликнинг иложи бордир!.

“Ҳикматлар чашмаси” дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍167😢9