ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

Бир кун
ортда қолади бари,
Тупроққа бош қўямиз бир - бир.
Ҳар сониянг ўтгани сари,
Жуда тотли туйилар умр.

Бир кун
ташлаб кетамиз ўшал,
Сенга жоним ҳалак деганни.
Тирикликни англаган маҳал,
Йўл қолмайди ортга қайтгани.

Бир кун
қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўшилар марҳум.

Бир кун
қадрин биламиз тайин,
Шамолларда учган умрнинг.
Кечикяпмиз кун ўтган сайин,
Пешонасин ўпинг бугуннинг!

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢38👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сизу бизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94
​​БУГУН  УЧ  МУБОРАК  ОЙ  ДАВРИ  БОШЛАНДИ

Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир маънавий юксалиш даври


اعوذ بالله من اشيطان الرجيم
بسم الله الرحمن الرحيم
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
«Ҳамма-ҳаммангиз бирликда Аллоҳга тавба қилингизлар, эй мўминлар, токи нажот топгайсизлар» (24/Нур сураси, 31-оят).

Уч қутлуғ ой – ражаб, шаъбон, рамазон деб аталадиган бир нурли давр, маънавий хайр ва барака, файз ва фазилат мавсуми бошланди.

Атоқли Нақшбания шайхи, марҳум доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари уй ойлар кириб келиши билан барча инсонларни хабардор қилиб, бу хушхабарни оламга ёйиб, қуйидаги сўзларни айтар эдилар:

“Биз бу янги даврда ўзимизга қайтадан жило беришимиз; кундан-кунга покланиб, юксала-юксала шаъбондан рамазонга комиллик билан ўтишимиз керак; шунда – ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан ҳақиқий байрамга – ийди рамазонга  эришамиз.
Улуғ ориф зотлардан бўмиш ҳазрати Абдулқодир Гийлоний қуддиса сирруҳу (вафотлари ҳижрий 561, милодий 1166) «Кунятут-толибийн» номли асарида ёзадилар:

«Ражаб – тавба ойи; шаъбон – муҳаббат ойи; рамазон эса қурбат ва вуслат, яъни Ҳақ таолога яқинлик ҳосил қилиш ва етишиш ойидир».

Ражаб гуноҳ ишларни, зулм ва жабрни тарк этиш; шаъбон солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳ таолога садоқатини кўрсатиш; рамазон эса ҳақиқат ва ҳузур-ҳаловатга эришиш ойидир.

Ражаб ойида сидқидилдан қилинган тавба ва солиҳ амаллар қабул бўлади; шаъбон ойида эса эски гуноҳлар авфу мағфират қилинади; рамазон ойида бандага Илоҳий эҳсон ва икромлар берилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу уч ой ҳақида: «Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, рамазон эса умматимнинг ойидир»  деб марҳамат қилганлар.

Ҳамма ойлар ҳам Аллоҳнинг ойидир. Лекин “Аллоҳнинг ойи, менинг ойим” дейилиши бу ойларнинг фазилати ва қадр-қиммати юксаклигини билдириш учундир.

Улуғ валийлардан бўлмиш ҳахрати Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ (вафоти ҳижрий 245, милодий 859) айтадиларки: «Ражаб уруғ қадаш ойи, шаъбон унган экинни суғориш ва парваришлаш ойи, рамазон эса ўрим-терим ва ҳосилни йиғиштириб олиш ойидир».

Бу муборак ойнинг ҳар бири фазилатли кечалар билан зийнатланган: ражаб ойининг 26-кунидан 27-га  ўтар кечаси Меърож кечаси, Шаъбоннинг 14-кунидан 15-га ўтар кечаси Барот кечаси, муборак рамазоннинг 26-дан 27-га ўтар кечаси Қадр кечасидир.

Эй азиз биродар, бу буюк лутф, марҳаматнинг қадрига етинг! Тавба-тазарруъ мавсумини беҳуда ўтказманг. Фурсатни бой бермай, танбаллик ва ғафлатни қувиб, ғайратли бўлинг, Ҳақ таолога юзланинг. Унинг кенг марҳаматига талабгор, йўлида қоим, зикрида бардавом бўлинг, чунки жамиъи нажот шундадир”.     

Шайх, доктор, профессор
*МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН*
(раҳматуллоҳи ъалайҳ)
ҳазратларининг мақолалари асосида нашрга тайёрловчи:
Мирзо Кенжаб
ек

PS. Биз сени соғиндик
моҳи Рамазон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍462👏38😢17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА

🕋Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ибодатлар қабул, дуолар ижобат бўлади.

🎙Нуриддин домла

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134👏9
📖 ҚЎШНИГА ЯХШИЛИК!

Имом Абу Ҳанифанинг ичкиликка муккасидан кетган бир қўшниси бўлиб, у кечасини мастлик, ашула ва бақир-чақир билан ўтказар, унинг дастидан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кечалари хотиржам мутолаа қилолмасдилар. Лекин у киши бу ҳолатга сабр қиларди. Бир кеча негадир қўшнининг овози чиқмай қолди. Бу ҳолатдан ҳайрон бўлган имом тонг отгач, унинг уйига чиқса, йигит уйда йўқ эди. Одамлардан суриштириб билсалар, маст ҳолатда ушланиб, қамалиб қолганлигини айтишди. Бу хабарни эшитган заҳоти Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғри шаҳар ҳокими Исо ибн Мусо олдига бориб, бояги кишини озод этишларини илтимос қилди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳурмати ва кафолати туфайли маҳбус дарҳол озод қилинди. Йигит имомни бундай олийжанобликларини кўриб, тасанно айтиб, ичкиликни ташлаб Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга шогирд бўлди. Қўшнига кўрсатилган биргина оқилона ёрдам, ҳакимона муомала туфайли фисқу фужур ботқоғига ботган кимса яхши одамлар қаторига кирди. Имомимизни қўшни билан қилган муомалалари барчамизга ибрат ва намунадир.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍220👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМ ШОФИЙ ХАҚИДА

🎙Мухамадали Эшонқулов

Камтарда улуғлик бор,
Кибрда хорлик...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢12👏7
ОНАНИНГ ДУОСИ
🤲🏻
Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

АЗИЗ МУХЛИС !
«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍234👏16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қулаб тушмас том учун шукр,
Кундуз учун, шом учун шукр
Бир кун тӯлар жом учун шукр
Тангрим кечир - гуноҳларим бор…

✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донишманд айтган экан:

Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.
            
▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
–Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
–Камтаринликни ,– дебди у.


▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »
           
▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.

        К.Колтон
             

▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.           

▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор ,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.

    Мирзо   Бедил
            

▪️Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилингда айтма.

   Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚БЕБАҲО ҲИКМАТ

Сени олдингга ташвиши бор кимса келса, уни эшит!

Сени ҳузурингга кимдир узр сўраб келса, уни кечир!

Сени бирор муҳтож киши йўқлаб келса, унга инфоқ қил!


☝️Қуръон доимо сенинг ёнингда бўлмоғи талаб қилинмайди. Лекин, унинг ояти сенинг ахлоқингда бўлмоғи матлубдир.

Мустафо Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢11👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118👏10😢2
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Азизлар, соғ-омонмисиз? Умр дафтарига битилган яна бир янги кун муборак бўлсин!

Кечани ширин хотира, бугунни ғанимат деб билиб, эртадан эса умид қилиб яшанг.
Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга. Бу гўзалликни ҳис этинг, ундан баҳра олинг, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтинг.

Аллоҳим барчамизни савобли амалларга дахлдор қилсин.
Кунингиз мароқли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛАРГА

Энг чиройли гулларга,
Ўхшайверинг, Яхшилар.!
Орамизда кўп бўлиб,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Дуода бўлиб доим,
Сўзлар бўлиб мулойим.
Юздан ошиб, Илойим,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Сарамжон, сариштали,
Юзлари фариштали,
Оқибатли, риштали,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Ҳаққа илтижо қилган,
Халқнинг холини сўрган,
Меҳрдан қаср курган,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Нафсингизни ўйламай,
Бегоналикни билмай,
Ҳеч ҳам миннатин қилмай,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Сизлар бор - ки, кўнгил тоғ,
Инсон кўнглин қилиб чоғ,
Сиздан қолар обод боғ,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Оласиз доим раҳмат,
Лекин кутмайсиз рағбат,
Доим бўлинг саломат,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Армонларни хор қилиб,
Оқибатни ёр қилиб,
Ёмонликни ор билиб,
Яшайверинг, Яхшилар.!

Шукрона айтар қалбим,
Эй, менинг Азиз халқим,
Мукофотласин Раббим,
Яшайверинг, Яхшилар.!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168👏13😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

"Биз бир марта яшаймиз!"
Мана шу далилнинг ўзи яхши инсон бўлишимизга, фақат яхшилик қилиб яшашимиз зарурлигига етарли асосдир.

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏12😢10
ЙЎЛ

Устозлардан бири сўзлаб берган воқеа: Айтишича, у кишининг отаси ва бобоси Қўқон аравада узоқ сафарга чиқишибди. Ўғил отларни бошқарар, ота эса аравада ухлаб кетаётган экан. Бир маҳал арава йўл четида тўхтабди. Уйғониб кетган ота қараса, ўғли дала четидаги тутга тирмашаётганмиш.
- Ҳа, болам, нима гап? – деб сўрабди.
- Қамчим синиб кетди,- жавоб берибди ўғил, - хипчин учун новда кесмоқчиман.
- Эгасидан сўрадингми?
- Қизиқчимисиз, ота, каттакон дала бўлса, эгасини қандай топаман?...
- Эгасини рози қилмай олган нарсанг билан манзилга омон етаман деб ўйлаяпсанми, нодон! - дея ўғлини урушибди ранжиган ота. – Отга мин, анави арқонни кесиб, қамчи қил!

Шу хикояни эсларканман, дилимда ифтихор туяман – қандай улуғ аждодларнинг авлодимиз! Ҳалоллик ҳамиша миллатимизнинг бош фазилати бўлиб келган.

Илоҳим, умр йўлимизни ҳалоллик билан босиб ўтиб, саодат манзилига саломат етиб бориш барчамизга насиб этсин.
Собиржон Отабоев,

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180👏14😢3
#Тафаккур

Тўғри йўлда туришнинг ўзи кам, юриш керак...

Бобур Бобомурод


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...
👍117👏3
Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради:  ҲАРОМ  ёки  ХАЛОЛ!
Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса  охиратингизни ўзгартиради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍270👏16😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ГЎЗАЛ ТУРКИСТОН"

Гўзал Туркистон, Сенга не бўлди...

Абдулхамид Чўлпон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢13