ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ОНА - БУЮК ИНСОН...

Қизиқ-а...
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
- Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши, мехридан топомиз гўё...!
Нега шундай а...?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍189😢48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁНГИНАМДА ОНАМ БОР..!

Ажойиб монолог... Албатта эшитинг...

🎤 Севда Алихан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢17
​​​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.

1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.

2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.

3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.

4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.

5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.

6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).

7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.

8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.

9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.

10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.

Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.

❗️Ҳикмат
Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍267😢17👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИНГИЛЛАРДАН
ХАБАР ОЛИНГ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢17👏11
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

• Бизни севганларга озор берамизу — севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу — эгри йўлга бошлаганнинг ортидан доим қолмаймиз...

• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин — халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

• Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ — аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

• Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.

Фикр қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍245😢32👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБ ЯРАСИ...

🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢24👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса,
бу - гўзал ахлоқ!

Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!

Хайрли тун, қадирдон!
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍169👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШУКРОНА КЕЛТИР...

✍️Xurshid Karim
🎙️Ramziddin Egamberdiyev


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу совуқни бўлгани ҳам яхши экан, инсонларнинг бир-бирига меҳрини тарозисида ўлчади.

Ассалому алейкум, қадрдон!
Совуқ кунларда совуқотмай юрибсизми? Ўтинларда қадоқ бўлмай, кўмирда қора бўлмай, газли уйда совуқ емай қўлингиз ва кўнглингиз омонми?!

Сиз бугунга соғлом кераксиз! Ўзингизни асранг. Бугуннинг файзу барокати сизга ҳамроҳ бўлсин, деймиз қадрдон..! Ҳаракатдан тўхтаманг, Сиз барчасини уддалайсиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144😢12👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ЭРТАГА БУГУНДАН
ЯХШИРОҚ БЎЛАР...


🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун                                                    
Яхши инсон ўзидан бахт, ёмон инсон ўзидан тажриба, хатокор инсон ўзидан дарс, ақлли инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

Шундай экан доимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизга яқинлашганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124👏1
​​​​ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!

​​​​Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!

Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим булар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.

Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Такдир деган қизиқчи!

Қаранг, атроф лиммо-лим,
Ғамдан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.

Кулинг, ҳаётнинг узи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир, 
Лабдан учган кулгулар!

Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!

Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.

Умр дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Ҳар кунида ҳангома!

Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Захарханда бўлмасин!

Қўймасин, ҳеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!

Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач, 
Битта кулиб қўйингчи!


Бугунги кунингиз табассум
билан ўтсин, қадрдон!


Ўлмасбек Самарқандий.

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍209👏19😢3
Эрнинг ҳийласи

Эр аёли билан қаттик, айтишиб аразлашиб қолди. Аёл аразлади-ю эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек-гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин у аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Ахийри бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Бўлди, топдим
!

Аёл хам тескари қараб жилмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍258👏32😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУДОМ КУТАМИЗ...

🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢17👏2
Замонавий бир қиз айтяпти:

Опа, оиламизда мени, биз мусулмонмиз, деб тарбиялашган. Энг асосийси, қалбинг тоза бўлсин, дейишарди доим ота-онам.

Бироқ яқинда бир дугонамдан "фарз" сўзининг маъносини эшитиб қолдим.

Кейин, Шайх Муҳаммад Содиқ, деган киши бор экан-ку, шу кишининг баъзи китоблари тушиб қолди қўлимга.

Хуллас, ўқиб-изланиб, намоз фарзлигини билдим. Шундан кейин намоз ўқишни бошладим. Жуда бошқача бўларкан, мен сизга айтсам.

Кейинроқ ўраниш ҳам фарзлигини тушуниб етдим. Аммо ота-онамга буни ҳеч тушунтира олмаябман. Улар ўранишимга қаттиқ қаршилик қилишяпти. Кўндириш имконини тополмай қийналяпман. Дардимни ҳеч кимга айтолмайман ҳам...

Яқинда онам телефонда уйга совчилар келаётгани, таътилга борсам, йигит билан учрашиб кўришимни айтдилар.

Аллоҳдан менга мени тушунадиган, динимга амал қилишимга кўмакчи бўладиган турмуш ўртоқ сўраяпман. Ёлғиз умидим шундан. Ишқилиб, шунақа йигит учрасин-даа...

Бу гапларни нимага бу ерга ёзяпман? Айтмоқчиманки, ўранмаган қизлар орасида ҳам тарбияли, ўқимишли, одобли, энг асосийси, қалби динга мойил бўлиб турган қизлар кўп.

Ҳозирги жамиятимизда буни табиий қабул қилса бўлади, деб ўйлайман. Шунинг учун уйланиш арафасидаги йигитлар қизнинг ўранган ё ўранмаганига қараб хулоса қилмасликларини маслаҳат берардим.

Гавҳар Насруллоҳ

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍304👏17😢13
АЁЛ ВАФОСИ

🎙Омар Халил

Қабиҳ аёллар бойлик илинжида макр қиладилар. Разил эркаклар эса шаҳвати йўлида макр қиладилар. Аллоҳнинг қаҳрига учраб, жон ҳалқумга келмасидан бу иллатдан воз кечиш ва тавба қилиш лозим.

Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍215😢32
#ибрат

Томас Эдисоннинг 63 ёшида бутун бошли лабораторияси ёниб кетади.

Тасаввур қиляпсизми?

Кўз ўнгида бир умр тинимсиз меҳнат қилгани-ихтиролари ёниб, кулга айланади.

У эса кула бошлайди.

Атрофидагилари уни телбага чиқаришади. Томас Эдисон аёлини ёнига чорлаб, дейди:

“Қара, азизам, бизнинг хатоларимиз ёнмоқда!”

Шундай экан, билинг, ҳар қандай холатда ҳам шукрга сабаб бор... Асло тушкунликка тушманг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍209👏17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айтилаётган гапларга эътибор беринг, айтаётган одамга эмас...

🎙Абдукарим Мирзаев

(...шундан ибрат оламизми?.. дейдиганлар, сизлар учун☝️)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢8
Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга шунинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу мени сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135👏18