#Биласизми
ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ
Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:
1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).
3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.
5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.
6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).
Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.
М. Зуфарова тайёрлади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ этинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍175👏12😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
Жума кунининг ҳайру барокати Сизга бўлсин диндошим!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Жума кунининг ҳайру барокати Сизга бўлсин диндошим!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА НОМОЗИДАН
ҚОЛМАНГ, БИРОДАР.
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг

👍73😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!
🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.
Хадис шарҳидан.
Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍66😢5👏4
Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!
Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.
Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:
Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.
Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.
Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.
Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.
Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.
Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.
Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.
Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.
Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.
Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.
Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.
Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.
Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:
Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.
Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.
Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».
Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.
Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.
Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.
Тафаккур қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍357👏29😢15
ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ҲАРОМГА КЕТАДИ
Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.
Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир.
Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.
Шайх Нобулсийдан,
"Қиссалар ва ҳиссалар"
Тафаккур қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍216😢12👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.
✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман. Енгил тортаман.
✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.
✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.
✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

👍229😢39👏8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕРОС ИЛМИ ҲАҚИДА
(2009 йил) Албатта эшитинг.
🎙Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ.
Ҳадисда шундай дейилади:
"Эй Абу Ҳурайра,Фароиз (мерос)илмини ўрганинглар ва одамларга ўргатинглар. Чунки у илмнинг ярмидир.
У энг биринчи унутиладиган илмдир.Умматим орасидан энг биринчи кўтариладиган илм ҳам шудир”.
Ушбу ҳадиси шарифни Ибни Можжа, Байҳақий ва Ҳокимлар Абу Ҳурайрадан ривоят қиладилар.

👍124👏10😢2
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим... Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...
Дуоларимдасиз қадрдон
Тунингиз осуда ўтсин!
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!

👍141😢18👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор... Бу совуқ кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг... атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг...
Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзандларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги шанба кунингиз файзли ва омадли ўтсин!

👍138😢12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан Ватанимизнинг барча мард ва жасур ўғлонларини муборакбод этамиз!
БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏2
Ватан ҳимоячиси деган унвон шарафли касбдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ”Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари ватанига посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”,-дедилар.
Бугунги барча дуо ва яхши тилакларимиз сизларга аталган, ватанимиз ва оиламизнинг азиз химоячилари. Сизларни Аллоҳ панохида асрасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ”Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари ватанига посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”,-дедилар.
Бугунги барча дуо ва яхши тилакларимиз сизларга аталган, ватанимиз ва оиламизнинг азиз химоячилари. Сизларни Аллоҳ панохида асрасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢10👏1
Хўжа Уҳуд тоғига узоқ тикилиб, ёнидагилардан сўради:
– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди?
… Жавоб бўлмади.
Бироз вақт ўтиб яна қайта сўради:
– Ўқчилар тепалигини қайси саҳобалар тарк қилишган эди?
Орадаги сукунатдан сўнг:
– Билмаймиз, хўжам! – деб жавоб беришди бош эгиб.
Шу пайт ҳар биримизнинг қалбимизни титратадиган калималар тўкилди унинг оғзидан:
– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эканлигини, ишонинг, мен ҳам билмайман…
Аслида ҳеч ким билмайди буни... Бу ҳеч бир тарих китобларида ёзилмаган…
Бу ўқчиларнинг кимлигини ҳатто ўз фарзандлари, аёллари ҳам билишмаган. Чунки асҳоби киром бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаган, уларнинг кимлигини махфий тутишган. Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Ҳатто йиллар ўтиб Жамал, Сиффин ҳодисалари туфайли бир-бирларига қарши турган саҳобалар ҳам уларни аниқ билсаларда, “Сен Уҳуд жангида тепаликни ташлаб қочгансан”, дея таъна қилишмаган экан. Шундай мушкул вазиятда ҳам бир-бирларининг хатоларини юзларига солишмаган. Ё Аллоҳ! Бу қандай одоб?!
Биз Уҳуд жангининг аслида бир мағлубият эмас, зафар бўлганини кейин англадик. Бу қандайин одоб?!
Бир-бири ҳақида гапириш, ғийбат қилиш учун энг кичик хатосини ҳам “борини гапиряпман, менинг ғаразли ниятим йўқ”, дея, биродарининг гўштини чайнаш учун қулай фурсатни қочирмайдиган бизлар учун олишимиз керак бўлган жуда кўп ибратлар бор бунда…
Раҳматуллоҳ Дониёр таржимаси
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...

👍211😢41👏5
УСТУН
Сочимни олдириб келдим. Тап-тақир бошимга разм солиб отам хўрсинди.
– Кетяпман, дегин.
– Кетяпман, ота.
– Қаергалиги маълум бўлдими?
– Маълум. Афғонга дейишяпти. Яна... ким билсин?
– Совуқ хабарнинг ёлғони бўлмайди. Демак, урушга кетяпсан...
Отам бошини сарак-сарак қилди. Оғир уҳ тортди – ўпка-жигари узилиб кетгандай иҳради: «Ҳой бола-я, ҳой бола...» Ичидан бир иҳроқ отилиб чиқди. Устунга суяниб, менга тош қотиб термилиб турдида:
– Отамни уруш ўлдирганини биласан-а, – деди ниҳоят. – Уч ёшимда етим қолдим. Отам мени етим қилди. Лекин, лекин сен мени етим қилма, болам... - дея отам ўпкаси тўлиб ўкириб йиғлаб юборди...
Оёқ-қўлим бўшашиб, силлам қуриб супага ўтириб қолдим.
Назаримда, шу устун бўлмаганда отам қулаб тушарди. Назаримда, шу устун отамнинг бошидаги осмонни ҳам суяб турарди.
Урушга кетдим. Ўт-олов ичида саргардон кезларимда қулоқларим остида бир ялинч жаранглаб турди: «...Сен мени етим қилма, болам!..» Госпиталда тиғ остида ётганимда ўша илтижо жаранглади: «Сен мени етим қилма, болам...»
Даҳшатли жанглар олдидан Парвардигорга ялиндим: «Эй, худо, ўзинг асра, мен ўлмайин, отам етим қолмасин...»
Мен қайтдим. Мен бир урушни кўрдим. Отам икки урушни – мен ва отаси туфайли икки урушни кўрди. Тўғри, урушнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир нарса таскин беради: «Менинг урушим» отамни етим қилмади.
Худога шукр, отажоним ҳаёт! Умри узоқ бўлсин, саксон ёшга қараб юряпти. Ҳовлимиз ўртасида ўша устун ҳали ҳам турибди. Яқинда мен устун атрофига тўртбурчак қилиб одам бели баробарида мармар девор тортдим. Мен бу ишни энди ҳеч ким устунга суянмасин деган ўй билан қилдим. Чунки устунни ағдариб ташлашга журъатим етмади... У оғир кунда отамни суяган эди... Мен отамга устун бўлолмаган кез шу устун отамга суянч бўлган эди...
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Хикоя ва хаётий воқеалар

👍307😢103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дийдор
Урушда омонлик тилаб кутгани - ўғли қайтди отанинг...
Аслида оталар фарзандларини оналардан кам суймайдилар... Фақат, оталар меҳрини юрагида сақлайдилар, соғинчини хам ошкор қилавермайдилар...

👍113😢44
#Ибрат
Остонангизга назар ташлаб қўйинг,...
Онам айтардилар:
“Даданг кўчадан келсалар, оёқ кийимлари остонада қолмасин, дарров тозалаб ичкарига олинглар, чунки эркак кишига иззат, ҳурмат остонадан бошланади...”
Одатингиздан айланай онам!
Ҳақиқатдан аёлнинг фаросатини, хожасига ҳурматини остонадан пайқаш қийин эмас.
Жуфтининг оёқ кийимини ҳам оёқ остида қолдирмай, ҳатто фарзандларига ҳам эзғилатмаган аёллар ‒ Асл Ўзбекойимлардир.
Эркакка ўзини султондек ҳис қилдириш, унинг азизлигини билдириб туриш аёлнинг зиммасидаги биринчи вазифадир.
Остонангизга назар ташлаб қўйинг....
Ахир муҳаббат остонадан бошланади.
Осиё Абдулазим

👍263👏15😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРКАК
Ватанимиз ва оиламизнинг химоячилари - азиз Эркакларни Аллоҳ доимо панохида асрасин!
Азиз ака-укалар!
Байрамингиз муборак бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ватанимиз ва оиламизнинг химоячилари - азиз Эркакларни Аллоҳ доимо панохида асрасин!
Азиз ака-укалар!
Байрамингиз муборак бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏17
ИҚРОРНОМА
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар."
Арабчадан таржима қилинди.

👍252👏24😢21