ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...

Оила МУКАДДАС  ва  у  АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бизларни бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

ОДАМГА ОДАМ ҒАНИМАТ

Бугунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👏6
МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўнгил_бекати

УЛАРДАН  БОШҚАСИН 
               ТОПА  ОЛМАЙСИЗ.
..

Хайрулла Хамидов
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢7👏1
ОИЛА - СИНОВХОНА

Она қайнонага бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?

Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.

Турсуной Содиқова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍305😢22👏11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЗУК

🎙Мархабо Каримова

Совғангиз билан онангиз кўнглини чоғлаб туринг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎТИНЧ

Раббим сендан сўрайман,
Дерман ўтинчим олгин.
Молу дунё демасман,
Солиха келин бергин.

Ибодатда сўрайман,
Итоатла сўрайман.
Қиёматли бўлай ман,
Солиха келин бергин,

Айбларимни очмасин,
Элга сира сочмасин.
Мендан сира қочмасин,
Солиха келин бергин.

Ўйламай сайрамасин,
Ғийбатда яйрамасин.
Ўғлимга қайрамасин,
Солиха келин бергин.

Маккор, лохас бўлмасин,
Худбин, нокас бўлмасин,
Назари пас бўлмасин,
Солиха келин бергин.

Ўзи саришта бўлсин,
Эпчил хар ишда бўлсин.
Мисли фаришта бўлсин,
Солиха келин бергин.

Сўзласа алдатмасин,
Чехраси бўлсин гулгун.
Ўйимдан хайдатмасин,
Солиха келин бергин.

Яхши келин давлатдир,
Яхши келин савлатдир.
Ёмонига мингланъатдир,
Солиха келин бергин.

Дерман Отабек Юсуф,
Тилагим рўёб қилгин.
Йўқса жонимни олгин,
Солиха келин бергин.

Отабек Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍215👏8
Қиз узатишдан кўра келин қилишнинг масулияти катта. Сабаби келинлар бировнинг омонати. Улар сизнинг хонадонингизга омонат топшириладилар. Қачонки бу омонатларга зарар етса, бунинг гуноҳи сизнинг бўйнингизга. Қачон уларга яхшилик қилсангиз ажри ҳам сизнинг бўйнингизгадир.
Соғлигида дастёрингиз бўлган келинни беморлигида қаровсиз ташлаб қўйишингиз , ота уйи остонасига жўнатиб қўл қовуштириб ўтиришингиз сиз тарафдан қилинган энг улкан ҳақсизлик бўлади. Нафақат ҳақсизлик балки иймонингиз заифлиги ҳам шундан. Ўз жонингиз ҳузур қилар маҳалда уйингизнинг бир бурчагида бўйнини қисиб юрган, нигоҳлари тўла мунг келинингиздан ҳам бир кўнгил сўраб қўйинг. Жонингиз сал озор чекканида елиб - югураркансиз неча ҳафтадан буён йўталаётган, гоҳ иситма қилиб ҳам қўлини совуқ сувда юваётган келингинангизга ҳам бир эътибор беринг. Сиз ҳаркун болаларига ва эрига шикоят қилиб чарчамайдиган келинингизнинг ҳам жони унчалик қаттиқ эмас , уники ҳам иссиқ жон !!
Кунора кўнгилочар сайрлар, ўртоқлар билан суҳбатлар, саёҳатлардан, Аллоҳ кечирсину Ҳаж ва умралардан ортиб уйингиздаги мусичадек жонга ҳам бир разм солинг. Зотан, сиздан озор чекканлар остонангизда хору ҳақир яшарканлар, сиз бир умр Каъбанинг остонасида ётиб олсангизам зиёратингиз қабул бўлиши даргумон. Аллоҳ билгувчи, кўргувчи, эшитгувчи Зотдир !!!!!

Юсро Акбарова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍210😢26👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙНОНА ХАММА
НАРСАГА ҲАҚЛИМИ?


🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏9😢4
​​Мактублардан сатрлар

Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?"
"Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Ҳаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар.

Зулфия Маҳмуд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍244👏21😢11
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍215👏20
​​САБОҚ

Биласизми, бир аёл менга яхши бир сабоқ берганди.
У аёл менга шундай деганди:

– Тасаввур қил, сенинг юрагинг оғрияпти, шу пайт:
❗️эмизикли боланг йиғлаяпти,
❗️катта қизинг кўйлагини дазмоллаб беришингни сўраяпти,
❗️эринг эса галстугини бойлашга ёрдам сўради.

Сен нима қилардинг?

Мен ёш бола хақида гапиришни бошлашим билан у мени тўхтатди:

- Юрак учун дори ич ва ёт, қизингдан кичик укасини овутишни сўра, эрингдан эса қизингни кўйлагини дазмол қилишини ва галстукни ўзи амаллашини сўра.

❗️ Ёдингда тут! Биринчи навбатда ўзингни авайла. Сенинг соғлиғинг болаларинг ва оиланг учун керак. Чунки болаларингга хеч ким сендек меҳрибон бўлмайди. Улар учун энг аввало ўзингни асрашинг керак!

Барно Жўрабоева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍289😢29👏20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен хам...

Сиз хам...

Хаммамиз хам ...

Кимнингдир Энг севимли...
Энг керакли инсонимиз...

Шуни унутманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ўзи нима?!
- Ғамхона
Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир иссиқ жой...

Аллоҳ Жалла ва Аъло имтиҳон қилади, қолгани бир баҳона...

Ҳар қандай ҳолимизда хам Аллоҳга шукрлар бўлсин!

Ҳазрати Шамс Табртзий




❄️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан ўтишимиз даркор... Бу кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг...

Бугуннинг ажойиботларини ўзимиз яратамиз, қадрдон...

Аллох сизга мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍191👏8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар касал бўлмайди ёки касалликка кам чалинади?

🥀 Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

🥀 Табассум билан кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Бор соғлиқ ва кучини мақсадига йўналтиради.

🥀 Самимий одамлар.
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

🥀 Эрта саҳар тоза ҳаводан нафас олиб, нонуштага мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

🥀 Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ.

🥀 Рақсга тушиш ва спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танани ақлга бўйсундирган!

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍200👏8
ЎЗИНГИЗНИ
ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!


🎙Ўлмасбек Самарқандий


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍140👏11
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍191😢21
#масал
– Сен энг кераксиз аъзолигингни биласанми? Инсонлар сенсиз ҳам яшай оладилар! – деди бир куни кўз киприкка қараб.
Бу сўздан киприк ўксиниб дебди:
– Сен инсонларга қанчалик зарур бўлсанг, мен хам сенга шунчалик кераклигимни унутма! Мен ахир фақат сени асраш учунгина яшаймаяпманми?


🥀 Сизни асраш учунгина яшаётганлар бор, қадрдон... қадрига етинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172😢28👏1