ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲИМ ҲЕЧ БАНДАНГНИ ОНАСИ ОЛДИДА ОЖИЗ ҚИЛМА

🎙Расул Кушербаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢25👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сири

1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍173👏11😢9
#Ибратли_ҳикоя

ИЛТИЖО

Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса-да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди. Фарзандли бўлиш илинжида эр-хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик. Қаерда бепуштлик муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим.

Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан-кунга ич-этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам баттар эзарди.

Бир кун масжиддан пешин намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўзи ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига ўтказдим. Ҳаққимга дуо қилди. Хайрлашмоқчи бўлганимда отахон:

- Болам, уйланганмисан? - деб қолди.
- Ҳа.
- Болаларинг борми?
- Ҳали фарзандим йўқ...
Отахон гапириш оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли:

- Ўғлим, сиқилма, сабрли бўл. Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор. Ўғлим, фарз намозни ўқиганингдан сўнг

"Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан".  Анбиё сураси, 89-оятини ўқиб, ихлос билан дуо қил, Яратган – меҳрибон Зот, сени ҳам насибасиз қолдирмайди, иншааллоҳ! - деди.

Қувончдан кўзларим ёшланди. Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим. Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва: "Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз-у, лекин, энг асосий эшик, Худо­йимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар хатокор бўламизми?!" деди.

Шу кундан бошлаб, иккимиз Яратганга юкиндик, илтижолар қилдик. Тунлари улуғ неъмати - фарзанд билан сийлашини сўраб, астойдил дуолар қилдик.  Шукр, Раббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:

"Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт", (Фурқон сураси, 74-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍270😢24👏13
Ҳар доим ҳам сени "севаман" деб айтолмайди инсон!

Унинг ўрнига:)
-Аллоҳнинг айтганини қил дейди.
-Намозингни вақтида ўқи дейди.
-Вақтлироқ ухлаб, эртароқ тур дейди.
-Кўп ишлама чарчаб қоласан дейди.
-Ўзингни эхтиёт қил дейди.
-Йўлларда эътиборли бўл дейди.
-Етиб борганда хабар бериб қўй дейди.
-Кўчалар совуқ иссиқроқ кийин, шамоллаб қоласан дейди.
-Доим ёнингда бўламан дейди
-Ҳаммасини бирга енгамиз дейди
-Аллоҳга омонатсан дейди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢23👏1
#Мулохаза
Мени тушунишингни исташим, Сени тушунишни истамаганим эмасмикан?!
Нақадар худбинлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАСАДГЎЙ

🎙Турсуной Алимова


Касаллик фақат жасадда эмас, қалбда ҳам бўлади. Агар чиндан хулқи ёмон кимсани кўрсангиз, унинг қалбига Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилинг...
Роббим барчамизнинг қалбимизни пок , хулқимизни гўзал қилсин. Амийн!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏21😢9
#Мулоҳаза
Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз.
Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг, қадарга ҳукмронликдан шубҳа ва андишадамиз...

Тинимсиз ранги ўзгарадиган кўнглимизнинг тутуруғи йўқ. Ҳар доим хайрни, умид, севги, сабр ва шукрни ҳис қилиб урадиган юракли бўлиш меҳнат, дуо талаб қилади, роббимиз Раҳимдан ёрдам сўрашни тақозо қилади. Шунинг учун "Эй, Роббим, қалбимни диним узра собит қилгин!" дея мудом дуода бўлмоғимиз керак...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢7👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

Аллохга омонатсиз..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, қалбимизга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга барокат берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан хотиржалик, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,   
          Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢2
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍120👏10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Қадрдон, "Мен ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман" деб яшанг. Шунда ҳаёт Сизга ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз... Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз!

Йўлингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👏7😢5
​​​​ОЛИМ  ВА  ЙИГИТ
🕊
Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
– Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
– Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга   қодирман.
Йигит:
– Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишга ожиз бўлган эдилар.
Олим:
– Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар  қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нима?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?

Саволлар тугар экан, олим бирдан йигитнинг юзига тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
– Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
– Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
– Сизни тушунмадим.
– Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
– Албатта оғриқни  ҳис қилдим.
– Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
– Албатта.
– У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
– Қандай   қилиб? Мен бунга қодир эмасман.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
– Унда эшит, бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир эмасмиз, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
– Ўтган кеча мен сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
– Йўқ.
Олим:
– Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
– Йўқ.
Олим:
– Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
– Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
– Теридан.
Олим:
– Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
– У ҳам теридан яратилган.  
Олим:
– Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
– Оғриқни.
Шунда олим деди:
– Шайтон ҳам жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан шайтон учун жаҳаннам ниҳоятда азобли жой бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍284😢18👏16
​​❗️ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни ҳам яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Энштейн эди.

Зокиржон Шарипов таёрлаган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍230👏11😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕРАКСИЗ  ҒУРУР

Ҳеч қачон мағрур бўлманг, аксинча камтар бўлинг... Ҳақ бўлсангиз ҳам, ғазаблансангиз ҳам, кўп изтироб чеккан бўлсангиз ҳам баъзан ўрни-ўрни билан бир қадам ташланг... Чунки баъзида ташлаган ўша камтарона бир қадамингиз  ҳаётингизда кўпгина нарсаларни изга тушириш аҳамиятига эга бўлиши мумкин...  Чунки баъзан ғурурни бир четга суриб отган бир қадамингиз сизни истаган йўлингизга олиб чиқиши мумкин... Унутманг..! Баъзан ғурур ёнғин ичига ўтин билан киришга ўхшайди... Меъёрдан зиёд, ўринсиз ва кераксиз ғурурдан сақланинг... Чунки бундайин ғурур ҳаётни маҳв этади..!

Эрдўған Йилдирим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢10👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти мувозанат ва хотиржамликни сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢6
📚ҚАЙҒУ ВА ТАШВИШНИНГ ОҒИРЛИГИ ҚАНЧА?

Профессор талабаларга қайғу-ташвишлар мавзусида дарс ўтаётганди.
У сув солинган стаканни кўрсатиб: "Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?"  деб сўради.
Талабалар турли фикрлар айтишди. Уларнинг жавоби 20-500 грамм орасида бўлди. Буни эшитиб профессор шундай деди: "Аслида оғирлик муҳим эмас. Гап стаканнинг қўлингизда қанча ушлаб тура олишингизда. Агар бир дақиқа ушлаб турсам ҳеч нарса бўлмайди. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам; тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша лекин қанча узоқ ушлаб турсангиз шунчалик залворли бўлади. Шунинг каби агар қайғу ва ташвишларимизни доим кўтариб юрсак бугун ё эрта умуман кутаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз, юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун стаканни бироз куйиб, нафасни ростлаб, кейин яна кутариш лозим.
    Шундай экан сиз ҳам ишдан уйга қайтаётганингизда, ишдаги ташвишларини ишда қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида ҳуш кайфият ила қадам қуйинг".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147👏7😢3
​​​​АДАШГАН ХАБАР...

— Бу уйда тинчлик бўлмайди ўзи, ҳой бола, нимага пойабзалга шампунь суртиб ювасан, ота-онангнинг шампунь заводи борми? — қайнонамнинг овози болаларникига қўшилиб кетди. Яна бир ёқда эрим, буларнинг оёқ кийимини ўзига ювдирмай, ўзинг ювгин, деб танбеҳ бераркан, унинг овозига чақалоғимнинг йиғиси уланиб кетди. Йўқ, бу аҳволда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Ҳамма иш ҳам менга, норозилиг-у, алам ҳам менга. Болаларни ухлатиб, кир-чирни ювгунимча ярим кеча бўлди. Тунги сукунатни қўл телефонимга келган хабарнинг овози бузди. Ярим кечада ким менга хабар ёзди экан, ёки яна бемаъни рекламалардир-да , деб ҳафсаласизлик билан хабарни ўқий бошладим.
"Жума Айёмингиз билан, опажон. Бу дунёнинг тугамас ташвишлари олдида таслим бўлмай, кулишга куч топиб юрибсизми? Аслида, байрамдан бошқа вақтда сизни йўқламайдиган мендек ношуд укангиздан қанча хафа бўлсангиз, шунча кам. Жиянларим ҳам катта бўлиб қолишгандир? Узоқда бўлсам ҳам, кўнглим сизда. Сизнинг синиқ жилмайиб туришингиз, доим нималаргадир куйиб-пишиб юришингизга ўрганиб қолган эканман, мусофирчиликда ўрнингиз жудаям билинди. Иш, иш деб, ҳатто қўнғироқ қилолмаётганим учун узр. Байрам сизга жамики яхшиликларни олиб келсин, сабрингизга яраша ажр албатта қайтсин. Мен сизга бир сирни айтайми? Аслида, сизнинг, уйда ҳамма яхши, поччанг мени ер-у кўкка ишонмайди, қайнонам ҳам қизидек кўради, деган ёлғонларингизни соғиндим. Бу ерда эса, ҳамма рост гапиради. Қанийди, опагинамга ўхшаб чиройли алдашни биладиган биттагина одам бўлса эди, деб ўртаниб кетаман. Ёлғонларингиз тугамасин, опа, ҳаётнинг фақат яхшилигини айтадиган ёлғонларингизнин г хумори тутганида, сизга етиб боролмаётганим алам қилади. Ҳар урганида жигарларини эслаб ёнадиган юрагингизга улкан матонат тилаб қолувчи укангиз”.

Негалигини билмайман, аммо кўзимдан ёш чиқиб кетди. Балки укам ростдан ҳам узоқ юртдалиги учундир. Кейин рақамга қарадим. Мутлақо нотаниш. Бу хат балки бегонаникидир. Лекин шу тобда у менга ўзим анчадан бери кутаётган далдани бера олганди. Эртасига рақам эгасига хат ёзиб, кимсиз, деб сўрадим.
“Кечирасиз, янглишиб, сизга жўнатибман” деган жавоб келди. Мен эса, “тез-тез янглишиб туринг, ука” деб жавоб юбордим. Сени юпатса, ярим кўнглингга малҳам бўлолса, ўша сўз эгаси омон бўлсин, деб юбораркансан. Эҳтимол, ўша вақтда бирор қимматбаҳо буюм ҳам айни ўша нотаниш кимсанинг юпанч бериб ёзган табрикномаси ўрнини тўлдиролмасди.
Яқинларингизни кўришга вақт тополмаяпсизми? Унда бир энлик хат ёзинг, ўзининг ёлғиз эмаслигини сезсин, ҳаётида сиздек меҳрибони борлигини икки оғиз гап билан етказингки, меҳрли сўзнинг улкан қудратини улар ҳам ҳис қилсин!!!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍252😢36👏5
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...

Масъудий ўзининг "Муружуз заҳаб" номли ажойиб китобида келтиради:
"Араб аёллари қадимда йиғлаётган боласини ухлатмас экан. Йиғлаётган болани шу ҳолда ухлатилса унинг жисмига ғам сизиб киради, деб эътиқод қилишар экан. Олдин болани овутиб, кулдириб кейин ухлатишар экан. Ана шунда унинг танаси яхши ўсиб, руҳи ва қони тоза бўлади, дейишар экан!".

Сизнинг оғриқларингиздан маза қиладиган, кўз ёшларингизга енгил қарайдиганлардан узоқроқ бўлинг. Қалбингизни синдиришга, кўзингизни ёшлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Булардан ҳам ёмони аксар инсонлар буни меҳр-муҳаббат номи билан қилишади.
Аслида эса севадиган киши азият етказмайди. Бизларнинг ҳар биримиз тўшакда хотиржам ухлашга ҳақлимиз!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍176😢18👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди".

(Бухорий ривояти)

Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢7