ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149👏15😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарбияни амалда кўрсатинг

🎙Икром Шариф


🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқининг қулашидандир.

Муҳаммад Рашид Ризо


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏3😢3
#Хайри_кеч
​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада..
Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Ҳар бир лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади, бир неча бадаллар ичидан танловни талаб этади. Ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир куни ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳнинг мўжиза фасли – қишнинг бир тонги муборак булсин!

Барчамизга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин.

Аллоҳим дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢6👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!

ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки ниятлар дуога айланади, дуолар эса Иншааллаҳ албатта ижобат бўлади!


Тонгларга гўзал дуолари ила файз баҳш этган Сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур
Кимдир сизни гуноҳкор деб билса, кимдир тақводор деб билади. Кимдир сизни ёмон деб билса, кимдир яхши деб билади. Лекин сиз ўзингизнинг кимлигингизни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз!

Сиздан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббингиз билан бўлган алоқангиздир!

Бировларнинг мақтовига ғурурланманг, ҳақоратига озорланманг!
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!" деган.
(Қиёмат сураси, 14-оят)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢16👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар бир кимсада қусур кўрсанг бу сендаги нуқсоннинг аксидир. Шу нуқсонни ўзингдан узоқлаштир. Бировни айб-нуқсонидан ҳосил бўлган сендаги изтироб - ўзингдан чиққан ғамдир. Ундан хафа бўлганинг, аслида ўзингдан хафа бўлишингдир.
    
 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга етган хар бир яхшилик хам, ёмонлик хам ўз ишингиз маҳсулидир...

🎙Фарида Афрўз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Таъбингизни хира қиладиган нарсага кўзингиз тушса, ўзингизни кўрмасликка солинг.

✔️ Сизга зарари етадиган нарсани билиб қолсангиз, ўзингизни йўқотмасдан дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўранг.

✔️ Сизга ишонмайдиган кишига насиҳат қилиб вақтингизни йўқотманг!

✔️ Йўлингизга юрмайдиган кишига маслаҳат берманг.

✔️ Инсон учун тилни сақлашдан фойдалироқ нарса йўқ.

✔️ Нодонга сукут қилишингиз – унга берилган энг батафсил жавобингиз, унга етказган энг аламли азобингиздир.

🤲 Аллоҳ таоло таъбингизни хира қиладиган, зарар келтирадиган ҳолатлардан, сизга ишонмайдиган, нодон-жоҳил инсонлардан узоқ қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍201😢9👏5
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп, дўстим.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

Салим Айюбий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161👏15😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЎСТИМ, СЕН БОР,
МЕН ХОТИРЖАМ ЮРИБМАН...

✍🏻Mурод Назм
🎙Абдулло

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢4👏1
Кириб чиқаверманг, совиб кетди уй,
Очиб, ёпаверманг эшик ўлгурни.
Киритишган бўлса, булғаш керакми,
Оллоҳнинг даргоҳи бўлган кўнгилни.

Чиқинг!
Борақолинг, байрам тугади,
Музлаб қолмасидан юрагим буткул.
Менинг қалб уйимда меҳмонлар эмас,
Унинг эгалари қолгани маъқул.

Ризолик сўрайман!
Соғ-омон боринг,
Чиқибоқ чаласиз яна бир куйни.
Биламан, бугуноқ тақиллатасиз,
Эшиги кўринган бошқа бир уйни.

На чора, уйи йўқ бир мусофирсиз,
Карвонсаройларда ўтади умр
Эшиклар майлику, сиз ҳатлаб ўтган,
Остоналарга ҳам тилайман сабр!

Тезроқ кетақолинг, бўлинг, шошилинг,
Вақт керак супуриб олишим учун.
Билиб бўлмайдида бугун уйимнинг
Чинакам эгаси келиши мумкин!

Малика Тавфиқ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍193😢9👏3
Яраландингиз, хафа бўлдингиз, аммо кечирдингиз...

Соғиндингиз, кутдингиз аммо ёлғиз қолдингиз...

Ҳар ишни қилдингиз аммо ортидан қараб қолдингиз...

Энди энг кўп узрни ўзингиздан сўранг, чунки, сиз қадрингизни билмаганлар учун энг қадрли йилларингизни сарфладингиз...!

Шундай эмасми..?!.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢22👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!
Муродбахш чоршанба
тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчи.

Кимдир кучли бўлишни ўргатади, кимдир - доно.
Кимдир кечиришни ўргатади, кимдир - бахтли бўлишни ўргатади.

Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, лекин бизни синдиради.
Лекин бу ҳам тажриба!

Барчани қадрланг, чунки уларни пайдо бўлиши - тасодиф эмас.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76👏2😢2
ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ...

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани
эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикма
т ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикма
тсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...

Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғл
икни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қорон
ғуликдан...

Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Ўзим
буни билганимда эди...

Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қ
адрига, она меҳрига...

Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувон
ч ва хотиржамлик...

Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишил
арнинг менга тақлид қилишлари.

Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёд
аги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...

Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалн
инг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...

Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-б
оболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...

Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қаний
ди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...

Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таъли
м олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.

Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч к
им изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...


Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт
нарса орқали:

элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
ишим ва сўзимга ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190👏17😢3