ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтинг.
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢4👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 БУ КУНЛАРГА ЕТИШИШ
ОСОН БЎЛМАГАН...

Зиёратга отланаётган азиз юртдошим! Неъматлар тақдим этилганда, имконлар берилганда уни қадрлашни ўрганинг, зиёрат арконларини тўла-тўкис бажаришга жидду жаҳд қилинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢8👏2
​​🕌 Жума куни дуосида Аллоҳдан ким нимани сўраса ижобатини беради дейишади.

🤲 Мен сизларга яқинларингиз билан бирга шу жойларни тавоф қилишингизни тиладим.
Ният қилган барча ахли мусулмонга насиб қилсин!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍107😢14👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА НОМОЗИДАН
ҚОЛМАНГ, БИРОДАР.


🎙Рамзиддин Эгамбердиев


«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢3👏2
ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ПУЛ
ҲАРОМГА КЕТАДИ

Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.

Мазлумнинг дуосидан сақланинг Чунки бу мустажоб дуодир.

Аллоҳнинг китобига амал қилинг Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.

Шайх Нобулсийдан,
"Қиссалар ва ҳиссалар"

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍169😢14👏2
Ўлимдан кейин ҳам савоб олишни истаганлар учун:

1. Қайси масжидга бўлмасин Қуръони Карим қўйиб қўйинг.
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг.
3. Масжид қурилишига қатнашиб қўйинг (меҳнат ёки маблағ билан).
4. Одамлар кўп ўтадиган жойга сув чиқариб қўйинг.
5. Дарахт экинг.

Энг осони - ушбу маълумотни тарқатиб савоб олинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Савоб учун тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143👏10😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларга фақирликни тарғиб этадиган ёки арзимас тирикчиликка қаноат қилишга ундайдиган ёки ҳаётдаги хорликка кўндирадиган ёхуд йўқсилликка сабр этишга ва пастликка рози бўлишга чақирадиган даъват фожир даъватдир.

Бундай даъват билан ижтимоий зулмга йўл очиш ва заҳматкаш ҳалқни шахс ёки шахслар хизматида эзиш ирода қилинади.

Бу исломга ёлғон тўқиш ва Аллоҳга туҳмат қилишдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Туҳматга йўлиққан ислом" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлар соф аҳли илмлар одамларни сохта шукроналикка чорламасдан, халқ дардини минбарларда баралла айтишган.

"Ота-боболаримизда ҳам бунақа шароит бўлмаган", демаган. "Тўкис ҳаёт фақат жаннатда бўлади", демаган. Ёки ҳаққини талаб қилаётган халқни хоинга чиқармаган. Шунчаки халқи учун яшаб, халқи учун жон беришган...

Аллоҳ бу зотларни ўз раҳматига олсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148😢12👏7
Бир одам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Раҳимаҳуллоҳга:

- Ҳазрат, фарзандим сизга ўхшасин деб Муҳаммад Содиқ деб исм қўйган эдим, лекин фосиқ чиқиб қолди, деб савол берганида, Ҳазрат шундай жавоб берган эканлар:

- Ўғлинг Муҳаммад Содиқдек бўлиш учун ўзинг унинг отаси Муҳаммад Юсуфдек бўлишинг керак.

Ўзимизни ислоҳ қилайлик, Азизлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍223😢8👏5
ФАРЗАНДНИНГ ОТАДАГИ ҲАҚЛАРИ

1. Фарзандлар учун ақлли, фаросатли, покиза она танлаш.
2. Чиройли, маъноли исм қўйиш.
3. Гўзал тарбия бериш.
4. Болага меҳр-шафқатли бўлиш.
5. Болани қарғамаслик.
6. Фарзандга яхшилик қилиш.
7. Ҳалол йўл билан боқиш.
8. Билим, одоб ва ҳунар ўргатиш.
9. Уларнинг ҳақига яхши дуолар қилиш.
10. Фарзандлар орасида адолатли бўлиш.
11. Қўлидан келмайдиган, оғир ишларни буюрмаслик.
12. Назорат қилиш.
13. Яхши ишларини тақдирлаш.
14. Ўринли танбеҳ бериш ва жазолаш.
15. Фарзандга болалик бахтини ҳис эттириш.
16. Оғзидан чиройли сўзлар чиқишини таъминлаш.
17. Ибодат қилишга одатлантириш.
18. Мардлик ва сахийликка ўргатиш....

Оталик бурчи бу билан тугамайди. Мукаммал фарзанд истасангиз мукаммал ота-она бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍187👏8😢2
Эслаб қолинг:

— рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди;
— ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди;
— ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди;
— қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди;
— эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди;
— бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢26👏16
Forwarded from ИБРАТЛИ ДУНЁ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса,
бу - гўзал ахлоқ!

Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!

Хайрли тун, қадирдон!
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Қадрдон!

Аллоҳ тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢11👏3
БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!

(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)

Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:

Қадрли ота-оналар!
Ҳадемай болаларимизнинг имтиҳонлари бошланади.

Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз.
Аммо, илтимос, унутманг:
улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;
бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;
бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;
атлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...
Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!

Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини ноўрин танбеҳларингиз билан топтаманг!

Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг! Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир.

Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг! Уларни севинг ва айбламанг!

Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!

Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...
Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.

Гўзал Рўзиева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190👏16😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ уйда бу видеони кўришдай азоб бўлмаса керак...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢33
#Тавсия
Қишги татил яқин, 15-20 ёшли ёшларимиз ўқиши учун тавсия қилинган китоблар:

1. Дэниел Киз:
Элжернонга аталган гуллар.

Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639833e984f93

2. Уолтер Айзексон:
Стив Жобс

Қандай қилиб етим бола оддий гараждан бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва баландликлардан иборат эканлиги, инсон мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398350859e96

3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли.
Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398353fa909b

4. Жон Г. Миллер:
Савол ортидаги савол.

Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398356e19bf3

5. Жюль Верн:
Капитан Грант болалари

Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив, кашфиётчилик ривожланиши учун фантастик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн бу борада адабиётда энг муҳим ўринлардан бирига эга.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639835ebf0259


Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фарзандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг.

Шу бешта китобни чегирма нархда бир тўплам қилишибди. Тўпламни етказиб бериш ҳам бепул!

Бешта китобни ягона тўпламда харид қилиш: 👉
asaxiy.uz/u/63986d72ec8fc


@ibratli канали тавсия этади.
👍145👏7😢6