ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍158👏15😢10
#Диққат
⚡️Шавкат Мирзиёев янги 2023-йилни юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😢11👏1
Баъзи йигитлар аввал ўқишни тугатиб олиш, сўнг 2-3 йил ишлаб пул топишни ният қилгани учун ота-онасининг тўй ҳақидаги гапларини эшитишни ҳам хоҳлашмайди. Уларни тушуниш мумкин, мен шундай мулоҳазали йигитларни ҳурмат қиламан. Лекин бошқа сабаб билан уйланишни истамайдиганлар ҳам учраб туради. Улар уйланишдан бош тортишлари сабабини узоқ вақт яшириб юришади, охири биронта яқинларига ҳасрат қилишади: "Отам билан онам беш йилдан бери гаплашишмайди. Гапиргудай бўлишса ҳам, жанжаллашиб кетадилар. Шу жанжалли уйга келин тушадими? Ота-онамнинг бу қилиғи учун мен келиндан уяламан", Ниҳоятда ачинарли, ниҳоятда хунук манзара тўғрими. Тасаввур қилайлик, кимдир қилич яланғочлаб, "Болаларингнинг калласини узаман" деса, аразлашиб яшаётган ёки ажрашиб кетган ота ва она кўксини қалқон қилади. Ҳар бири: "Ўлдирсанг мени ўлдир, боламга тегма!- дейди. Шундай экан, азиз фарзандининг бахти учун ўз нафсини ўлдириб қўя қолса булмайдими?

Келинг, биргаликда Аллоҳга юзланиб, дуога қўл очайлик-да, фарзандлари бахтига ЗОМИН бўлаётган нодон ота оналарга инсоф берсин.

Тоҳир Малик "Тенг тенги билан бахтли" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍245😢8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА - ОНАМ 10 - ЙИЛДАН БЕРИ БИР - БИРИ БИЛАН ГАПЛАШМАЙДИ...

Турсуной Содиқова ўгитларидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢18
​​Уйланганимдан...
(Ибратли ҳикоя)

Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”

Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…

Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…”
Бунақа пайт бир нақл ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”.

🥀 Азиз оталар фарзандларим тарбияли энг гўзал ҳулқли бўлади десангиз! Аввало тарбияни кеч бўлмасидан ўзингиздан бошланг! Ҳали уйланмаган йигитларимиз ҳам бугунданок ўзини тарбия қилишни бошласин, Ин Шаа Аллоҳ фарзандларингиз сизга ўҳшаб тарбияли бўлишсин.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍254👏23😢4
ҚУШ УЯСИ

Аксар тарбияли хонадонларда "ёмон йўлга юрма", "чекма, ичма" деган гаплар бўлмайди. Ва шундай хонадонларнинг фарзандлари чекмайди ва бошқаси ҳам бўлмайди. Ота-оналарининг кундалик ҳулқи ўрнак олиб тарбия топишларига кифоя қилади...

Сизнинг ҳам, бизнинг ҳам фарзандларимиз олдида бу таъқиқларни ишлатишга ҳожат бўлмасин...

------------

Болалигимда "бир одам ичиб олиб, маст бўлиб қолибди" деганимда гап эшитгандим. "Яхши одам ёмон одамнинг қилиғини гапирмайди, уйдаги аёллар бундай гапларни эшитишлари яхши эмас. Кўчанинг гапи кўчада, уйники уйда қолсин" дейишганди.

------------

Расмга тушсам ҳам ёлғиз тушаман. Ёшлик қилиб бошқалар билан тушган пайтим бўлган, энди номаҳрам эркак кишини расмини уйимизга киришини ҳоҳламайман. Тушсам ҳам, кўчада қолади, (ё ФБда)...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127👏11
Одоб - гапирганда тилини,
ёлғиз қолганда қалбини,
ташқарига чиққанда кўзини
тийиш деганидир.

Юнус Эмро


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106👏10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон...
Муродбахш чоршанбанинг беғубор тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ БИЗНИ АСРАСИН!

Яхши ёмон кунларда
Зим-зимистон тунларда
Ҳар дойим ва ҳар ерда
Аллоҳ бизни асрасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса, бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.»


Мавлоно Румий


💎Тонг элчилари - бу сайроқи қушлар, гўё кўнгилларни уйғотишга келгандай...

Бу мўжизаларни яратувчиси Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Ушбу куннинг мўжизалари
Сизга ҳамроҳ бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏11😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА БУГУНДАН
ЯХШИРОҚ БЎЛАР...


🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏3
​​МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди. У моховнинг олдига келиб:
– Сен нимани ёқтирасан? – деди.
– Чиройли ранг, чиройли тери ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини, – жавоб берди мохов.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди.
Сўнг сўради:
– Сенга молнинг қайсиниси ёқади?
– Туя, – деди.
Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб:
– Аллоҳ сенга барака берсин, – деди.
Кейин калнинг олдига келиб:
– Сенга нима ёқади? – деб сўради.
– Чиройли сочлар ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетиши, – деб жавоб берди кал.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса ариди, чиройли соч ато қилинди.
Сўнг сўради:
– Сенга молнинг қайсиниси ёқади?
– Қорамол, – деди.
Унга бўғоз сигир берди ва:
– Аллоҳ сенга барака берсин! – деди.
Кейин кўрнинг олдига борди ва:
– Сен нимани ёқтирасан? – деб сўради.
– Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни беришини, – деди.
Фаришта уни силади, Аллоҳ унинг кўзини очди.
Сўнг сўради:
– Сенга жонзотлардан қай бири ёқади?
– Қўй, – деди.
Унга бўғоз қўй берди ва дуо қилди.
Туя, қорамол ва қўйлар кўпайиб кетди. Биринчисининг туялари бир водий бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди.
Кейин фаришта моховнинг олдига шифо топиб бойиб кетишидан аввалги суратида келди.
Унга:
– Мен мискин кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда Аллоҳ ва Ундан сўнг сендан бошқа борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – битта туя бер, манзилимга етиб олай, – деди.
Мохов унинг сўраганини беришдан бош тортди.
Мискин суратдаги фаришта:
– Аллоҳга қасамки, сени таниётгандекман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради.
– Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – дея жавоб қайтарди мохов.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта.
Сўнг фаришта калнинг олдига бориб, унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаш ишни қилди.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта унга ҳам.
Ундан сўнг кўрнинг олдига бориб, ундан хайрэҳсон сўради. Олдин кўр бўлган киши:
– Эй, киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўзимни очди. Камбағал эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, хоҳлаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олганингга қизғанмайман – деди.
Шунда фаришта:
– Молинг ўзингга буюрсин. Мен сизларни синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала биродарингга эса ғазаб қилди».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍308😢23👏12
Қайтар дунё бу.

Нимани берсангиз шуни оласиз.  Экканингизни ўрасиз.

Ёлғонга ёлғон қайтади. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга. Кечирсангиз кечириласиз.  Сиз берасиз, сизга берадилар, сиз бировнинг сирини ошкор қиласиз, сизникини сотадилар. Сиз хафа қиласиз, сизни хафа қилишади. Сиз ҳурмат қиласиз, сизни ҳурмат қилишади. Қайтар дунё бу - кимки нима қилган бўлса албатта қайтади. Ёвуз ниятликларни Худо балога гирифтор қилса, яхши ниятлиларни Ўзи қўллайди.

Агар бу ҳақида ҳеч ўйламаган бўлсангиз албатта фикр юритиб кўринг...


📖 Telegram.me/IBRATLI
 
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍191😢15👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТАР ДУНЁ БУ...

Ҳайрулла Ҳамидов
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўқчиликдан асло нолимам,
Бир кун косам оқаргай, абас.
Сизга қайдан келар ризқ билмам
Менга эса Худо берса, бас!

Баланд уйлар, қиммат уловлар,
Мен уларга қилмайман ҳавас.
Сизга кимдан келар тўловлар,
Менга эса Худо берса, бас!

Давлатидан кўкрак керганга,
Осмон эрур бошидан ҳам паст.
Қуш тўймайди қўлдан берганга,
Менга эса Худо берса, бас!

Шукур, тўқман, эмасман юпун,
Юрагимда "Шукур" деган сас.
Бандасининг бергани бир пул,
Менга эса Худо берса, бас!

Ўлмасбек Самарқандий.



Шу улуғ кунда Аллоҳдан сўранг, У сўровчи ҳар бандасини қўлини қуруқ қайтармайдиган ягона қодир зотдир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эслатма туркумидан

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам омонат(ни сақлаш)га тарғиб қилдилар. "Агар Аллоҳ ва Росули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сизларни яхши кўришини истасангиз, уч ҳислатга риоя қилинг:
🔘 Рост сўзлаш,
🔘 Омонатдор бўлиш,
🔘 Яхши қўшничилик қилиш
Албоний саҳиҳ дедилар.

Ушбу уч нарса туфайли Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандасини яхши кўрар экан. Қани энди ўзимизга-ўзимиз савол берайлик! Бизларда қайси бири бор? Ёлғонни дўндирсак, омонатни ўлдирсак, қўшниларни қон қақшатсак...

Зулфия Махмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏8😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ БОРМИ БУНДАН ОРТИҚ...

🎙Ситораи Ахрор


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏5😢1
​​КАМАЙТИРИНГ...

​​Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни...
Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг...
Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг...
Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг.
Шундагина яшашга вақт қолади...
Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади...
Ўзингизга вақт қолади...
Инсондек яшаш учун вақт қолади...

Дилфуза Комил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍261👏14😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳим, менинг хатоларимни ҚОР ва дўл суви билан ювгин! Қалбимни хатолардан ҳудди оқ либосни кирликдан поклаганингдек поклагин", дер эдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍171😢7👏3