ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢3👏1
#Хайрли_кун

Бу курраи заминда бир марта яшайсан...
Шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил, одамларга гўзал хулқ билан муомалада бўл. Ким гўзал хулқи билан зийнатланса, унинг хушбўй иси тупроқ остида ҳам уфуриб туради.

Бугун ҳаётингиздаги энг бахтли ва унутилмас кун бўлсин.

Ассалому алайкум!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ШУНЧАКИ
ЯШАГИМ КЕЛМАС...


Дилноза Кубаева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏21
​​ТАРИХИЙ БИТИК

Ёшлигимда ўжар ва дангаса эдим. Акаларим оғил қуришаётганда ёрдам бермаганим эсимда. Ўшанда давор орасига бир шиша қолдиришган эди. Унинг ичида хат бор. Хатга шу оғилни қурган кишилар исми ёзилган. Албатта уларнинг орасида менинг номим йўқ. Кичик акамнинг айтишича ўша хатга “Ўрозбой укамиз лой ишларига ёрдам бермасдан бир чаккада олма еб ўтирди. У қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган ўжар. Дадамиз исмини Ўжарбой қўйса яхши бўларкан...” деб ёзишган экан...

Оғилни буздириб ўрнига каттароқ, замонавий қилиб уй қурдириш ниятида уста қўйганимда ўша эски хотиралар тинчлик бермай қўйди. Шиша деворнинг қайси жойида эканини тахминан билганим учун усталар кетгач, кечқурун ўша қисмни буздим ва шишани топдим. Агар бирор ким ўқиб қолса лақабим аниқ “Ўжарбой” бўлиши тайин эди. Шишани топганимдан хурсанд бўлиб, уни боғ тўрига олиб ўтдим ва синдириб хатни олдим, ўша кунларни эслаб ўқишга тушдим:
“Бу оғил 19.. йил ака-ука Худойназаровлар томонидан қуриб битказилган.
Лой қорувчи: катта акаси. Ғишт қуювчи: кичик акаси. Ғишт терувчи: отамиз Муҳаммад Худойназаров. Чой келтирувчи укамиз Ўрозбой, яъни шу ҳовлининг бўлажак эгаси”.

Аслиддин Мустафоев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍196😢45👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бугун 17-декабр Халқаро ака-укалар, жигарлар куни.


Ака - укалар қандай бўлиши керак?

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏4
Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👏13😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УКАМНИНГ ОМАДИН БЕРГИН, ХУДОЙИМ...

Мунис опа-сингиллардан хабар олишни унутманг

Нилуфар Тоҳирова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢11👏7
Ака, сингил ва янга

Гарчи замон мумсиқроқ,                               
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.

Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍440😢43👏16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧА МЕҲРИБОН АКАЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ

🎙Сетораи Ахрор
Малика Салимова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏3😢3
АКА ОТА ЎРНИДАДИР

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар".

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган).

Ак
анинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163👏8😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай ака-укалар орамизда кўпаяверсин

Жигарларга юбориб қўямиз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢23👏13
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:-
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан
қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришадими?



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍192😢30👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИЗНИ  ЙЎҚЛАГАНГА
  АЛЛОХ  ЁР  БЎЛСИН...

      🎙Ситораи Ахрор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва янги умидлар берилади.
Тонгда дийдор кўришгунча

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Аллоҳим беморларга шифо, яқинларига сабр берсин. Сафардаги ватандошларимизга хам соғ омон оиласи бағрига қайтиш насиб қилсин.
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота-оналар дуоси билан кутиб олишга  не  етсин... Яқинларимизни  борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

Кунимиз файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115👏7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Атроф қиш бўлсада чеҳраси гулгун, қалби баҳор қадрдоним

Ассалому алайкум!
Янги кун муборак бўлсин!

Бугун Сизга ҳуш дийдор ва ҳуш хабарлар ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78👏5
КЎНГИЛ ИМОРАТИ

Кўнглимга меҳрдан солдим иморат,
Деворлари севги, ишқдан иборат,

Устунлари Вафо, Садоқат эрур,
Тўсинлари Бахтдан, Нафосат эрур.

Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган,
Зинаси Ишончдан, маҳкам қурилган.

Эшиги зиёдан, нақшларга тўлди,
Пойдевори эса Муҳаббат бўлди.

Томига ҳисларим чимдек босилган,
Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган.

Остонаси Сабр, ҳовлиси Қадр,
Келинг, бу кошона сизга мунтазир... 😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 МЕХМОНГА КЕЛИНГ

🎙Мўминжон Садриддинов
Алишер Амин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢14👏3
#Кун_тарихи

Бугун 18-декабрь Халқаро (мусофир) мигрантлар куни.

Шу муносабат билан барча мусофир юртдошларимизни табриклаймиз, қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏12
МУСОФИРЛАРИМ

🎙Азалбегим

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍111😢13👏12