ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏9
Умрага кетаётган аёлларга айтинг. Эхром деб оппоқ либос кийиш шарт эмас.
Оқ кўйлакни ўзбек аёлларидан бошқаси киймайди хисоб у ерда. Жуда кийсангиз хам устидан ёпинчиқ хижобингизни кийинг…

Кўз олдимда 2005 йили бўлган воқеа. У пайт ёш қиз эдим.
Тавофни тугатгач оппоқ либос кийган икки ўзбек аёли сумкаларидан катта баклажкада зам зам сувини чиқаришди. Орқаларидан онам билан мен мармар устида кетяпмиз. Бир пайт халиги икки аёл баклажкадаги замзам сувини устиларидан қуйиб қуйиб ташлашди. Кўз олдимда уятли холат юзага келди. Олди тарафидан хам, орқа тарафидан хам ҳўл кўйнак баданга ёпишиб қомати билиниб қолди.
Вой опа ундай қилманг, дедик... Уларнинг айтишича шундай қилса гунохлар тўкилар эмиш…
Шу пайт полис келиб у аёлларга дакки бериб, уларни жўнатиб юборди.
Ер ёрилсаю…

Ибодатларни тугатиб, Ўзбекистонга қайтиш олдидан автобусни кутиб мехмонхона кўчасида хамма турибди. Хамма ўзбек аёлларимиз оқ кўйлакда. Ўтган кетган йўловчилар ўзбек аёлларимизни томоша қилиб кетяпти. Уларда оқ либос тунги кўйлак хисобланади. Уларнинг назарида бир тўда аёллар тунги кўйлакда кўчада тургандек хисоб. Битта онам билан мен ёпинчиқ хижобда эканмиз билсам…
Ўшанда ёш қиз холимга уялгандим…

Шу пайт яна полис келди. Хамма оқ кўйлакли ўзбек аёлларини мехмонхона ичига кириб автобус кутишини жахл билан тушунтирган бўлди…

Орадан йиллар ўтди. Хали хам оппоқ "ич кўйлак"да умра қилаётган аёлларимиз кўп экан…

Ушбу воқеа ходисаларга айнан ўзим гувох бўлганман.


Тарқатинг, балки аёлларимиз билишмас. Оқ либос кийиш шарт деб ўйлашар.
Билмаганга ўргатиш, бу хам бир эхсон хисобланади…


Бир аёл хикояси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍295😢41👏4
​​#дуо_ҳақида

БИР  ОНАНИНГ  ДУОСИ

​“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

   Кекса бир аёл автобусга минди.  Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди.  Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим,  сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
   Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Имом Муслим ривояти


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍236😢32👏23
Ота-она ғанимат...

🎤Шаҳноз Қодирова


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍87😢11👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УМРА  ЗИЁРАТИ

5 дақиқали видеоқўлланма

🎙Олим Адилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏1😢1
ҲАЖ ва УМРА сабоқлари


Ҳаж ва умра ибодатлари қандай амаллар?

Ҳаж Ислом динининг беш ароконидан бири бўлган улуғ рукндир.
«Ҳаж
» сўзи луғатда «улуғ нарсани қасд қилиш» деган маънони англатади. Ислом шариатида эса ҳаж махсус замонда, махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо этишдир.
«Умра» сўзи луғатда «зиёрат ва ободлик» деган маъноларни билдиради. Ислом шариатида эса Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо билан Марва ўртасида саъй қилиб бажариладиган махсус зиёратга умра дейилади.

وَأَتِمُّواْ ٱلۡحَجَّ وَٱلۡعُمۡرَةَ لِلَّهِۚ
«Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг» (Бақара сураси, 196-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани Ўзи учун тугал адо этишга буюрмоқда.

🔶 Махсус замон.
Ҳаж фақат махсус вақтда адо қилинади. Хусусан, унинг бош рукни – Арафотда туриш зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бўлиши шарт. Бошқа вақтда ҳар қанча турса ҳам, ҳаж ҳисобланмайди.
🔶 Махсус макон.
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Аллоҳ томонидан ирода қилинган маконлар – Масжидул Ҳаром, Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар махсус макондир. Бошқа жойларда бу ибодатларни адо этиш мумкин эмас.
🔶 Махсус амаллар.
Бунда эҳром, Каъбани айланиб тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда тутилган.

Бу ибодат аҳли аёлининг ҳожатидан ортиқча, етарли маблағи бор, соғлом, омонликдаги хотиржам мусулмонга умрида бир марта фарз бўлади.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳаж ва умранинг фарзларини, шартларини тугал, бенуқсон қилиб, Аллоҳ учун адо этишга амр қилмоқда. Шу билан бирга, «Ҳаж ёки умрани ният қилиб, ибодатни бошласангиз, охирига етказинг» деган маъно ҳам бор.

Барно Саидраҳмон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍183😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кимдаки бир нарсани вақтидан аввал рўй беришини хоҳласа, маҳрумият билан жазоланади.”

Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Шундай экан, бас, истаганимизни ҳозироқ эмас, хайрли бўлган вақтида, бизни унга муносиб кўрган пайтингда ва биз инъом этган неъматларингни қадрлашни ўрганганимизда эҳсон этгин, Аллоҳим! Токи, биз неъматларингга ишониб, амалларимизни завол этмайлик!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126😢11👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА  НЕ  БЎЛАР...
      БИЛМАЙДИ  ҲЕЧ  КИМ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢26
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим... Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Дуоларимдасиз қадрдон...
Хайрли тун!



┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏9😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз   қувончли ва файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢3👏1
#Хайрли_кун

Бу курраи заминда бир марта яшайсан...
Шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил, одамларга гўзал хулқ билан муомалада бўл. Ким гўзал хулқи билан зийнатланса, унинг хушбўй иси тупроқ остида ҳам уфуриб туради.

Бугун ҳаётингиздаги энг бахтли ва унутилмас кун бўлсин.

Ассалому алайкум!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ШУНЧАКИ
ЯШАГИМ КЕЛМАС...


Дилноза Кубаева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏21
​​ТАРИХИЙ БИТИК

Ёшлигимда ўжар ва дангаса эдим. Акаларим оғил қуришаётганда ёрдам бермаганим эсимда. Ўшанда давор орасига бир шиша қолдиришган эди. Унинг ичида хат бор. Хатга шу оғилни қурган кишилар исми ёзилган. Албатта уларнинг орасида менинг номим йўқ. Кичик акамнинг айтишича ўша хатга “Ўрозбой укамиз лой ишларига ёрдам бермасдан бир чаккада олма еб ўтирди. У қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган ўжар. Дадамиз исмини Ўжарбой қўйса яхши бўларкан...” деб ёзишган экан...

Оғилни буздириб ўрнига каттароқ, замонавий қилиб уй қурдириш ниятида уста қўйганимда ўша эски хотиралар тинчлик бермай қўйди. Шиша деворнинг қайси жойида эканини тахминан билганим учун усталар кетгач, кечқурун ўша қисмни буздим ва шишани топдим. Агар бирор ким ўқиб қолса лақабим аниқ “Ўжарбой” бўлиши тайин эди. Шишани топганимдан хурсанд бўлиб, уни боғ тўрига олиб ўтдим ва синдириб хатни олдим, ўша кунларни эслаб ўқишга тушдим:
“Бу оғил 19.. йил ака-ука Худойназаровлар томонидан қуриб битказилган.
Лой қорувчи: катта акаси. Ғишт қуювчи: кичик акаси. Ғишт терувчи: отамиз Муҳаммад Худойназаров. Чой келтирувчи укамиз Ўрозбой, яъни шу ҳовлининг бўлажак эгаси”.

Аслиддин Мустафоев


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍196😢45👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бугун 17-декабр Халқаро ака-укалар, жигарлар куни.


Ака - укалар қандай бўлиши керак?

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏4
Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👏13😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УКАМНИНГ ОМАДИН БЕРГИН, ХУДОЙИМ...

Мунис опа-сингиллардан хабар олишни унутманг

Нилуфар Тоҳирова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢11👏7
Ака, сингил ва янга

Гарчи замон мумсиқроқ,                               
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.

Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍440😢43👏16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧА МЕҲРИБОН АКАЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ

🎙Сетораи Ахрор
Малика Салимова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏3😢3
АКА ОТА ЎРНИДАДИР

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар".

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган).

Ак
анинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163👏8😢7