ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Аллоҳим беморларга шифо, яқинларига сабр берсин. Сафардаги ватандошларимизга хам соғ омон оиласи бағрига қайтиш насиб қилсин.
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота-оналар дуоси билан кутиб олишга  не  етсин... Яқинларимизни  борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

Кунимиз хуш дийдор ва хуш хабарга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

ДЎСТЛАРИМ,
ОДАМГА ОДАМ ҒАНИМАТ

Бугунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏5
МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177👏12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛАРДАН  БОШҚАСИН 
               ТОПА  ОЛМАЙСИЗ.
..

Хайрулла Хамидов
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏8😢7
АҚЛЛИ КЕЛИН

(бўлган воқеа)

Кеча кичик укамизни туғилган куни бўлди. Дастурхон чиройли тузалган, уй тўрини волидамиз яшнатиб ўтирардилар. Бирин кетин ака-укаларимиз ўз болалари билан келиб уй меҳмонларга тўлди.

Дуо қилиниб маросим бошланди. Совға олиб келганлар маросимга сабабчи укамизга ўз ҳадяларини бера бошлашди. Ҳаммамиз навбатма навбат укамизи қучоқлаб, табрикладик.
Укам табриклардан ҳоли бўлгач, бирдан унинг жуфти ҳалоли ўрнидан турди. Ҳаммамизи эътиборимиз келинда.
- Ман ҳам табрикламоқчиман. - шундай дея келин юриб, бизларни ҳайрон қолдириб укамизи олдидан ўтиб, тўрида бизни ишларимизи кузатиб ўтирган онамизи олдиларида тўхтади:
- ОЙИЖОН, АСЛИДА БУГУН СИЗНИ БАЙРАМИНГИЗ. БУГУН СИЗ ҚИЙНАЛИБ, ИККИ ҲАЁТ ОРАСИДА БЎЛИБ, МАНГА ЖУФТИ ҲАЛОЛ БЎЛГАН ЎҒЛИНГИЗНИ ДУНЁГА КЕЛТИРГАН КУНИНГИЗ ВА ШУНДАЙ ФАРЗАНД ОНАСИ БЎЛГАНИНГИЗ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН ТАБРИКЛАЙМАН. УШБУ АРЗИМАС ҲАДЯМНИ ОЙЛИГИМДАН ЙИҒИБ ОЛДИМ. ҚАБУЛ ҚИЛИНГ.
Келинимизни қўлидаги рўмолча очилди. Кўзимизга ялт этган тилло узук кўринди. Ҳаммамиз беиҳтиёр қарсак чалиб юбордик. Келинимиз эса волидамизни маҳкам қучоқлаб ўпиб, қўлларига узукни тантанали қарсаклар остида тақиб қўйди.
Келинимизни бу қилган иши ҳаммамизга чиройли ибрат бўлган эди.
Онамиз ҳам кўзларида ёш ила дуо қилдилар ва:
- БУГУН ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ МЕНИ БАЙРАМИМ. ЖУДА ХУРСАНДМАН. ФАРЗАНДНИ ТУҒИЛГАН КУНИ - АСЛИДА ОНАЛАР БАЙРАМИ. РАҲМАТ СИЗГА ҚИЗИМ.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍223👏25😢20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтганингни қиладиган келин яхши, аммо айтмаганингни ҳам ўзи топиб қиладиган келин шу оилага қўнган бахтдир!

Аёлнинг бахти тилидандир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏5
#Табассум😊

– Дадажониси, ман учун ақлга сиғмайдиган қаҳрамонлик қила олармидингиз?

– Албатта, онажониси. Мана, уйландим-ку, сизга.)))


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢13👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табассум😊

ОДАМЛАРНИНГ ГАПИ...
Келинлар тилидан

🎙Раъно

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👏23😢4
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170👏11😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкенда_қор_ёғмоқда

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳим, менинг хатоларимни ҚОР ва дўл суви билан ювгин! Қалбимни хатолардан ҳудди оқ либосни кирликдан поклаганингдек поклагин", дер эдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢23👏7
ОНА...

Онасидан бошқа кимсаси йўқ қизга совчи келди. Қиз сўраб келган йигитлар билан учрашганда:
- Онамни мендан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Тўйдан кейин ҳам биз билан яшашларига рози бўлсангиз, мен сизни рад этмайман, - дерди. Албатта бундай талаб ҳаммага ҳам ёқмасди. Лекин, улардан бири рози бўлди.

Тўйлари бўлди. Қиз ва куёв оналарига беназир хизмат қилишди. Орадан бир неча йиллар ўтиб волидалари вафот этди. Қиз кўзёши тинмай йиғларди. Ҳожаси:
- Бу дунёга келишимиз бордек, кетишимиз ҳам бор. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз, - деди.
Аёл:
- Аллоҳ бу дунёдаёқ менга жаннатдан бир эшик очган эди! Энди у йўқ! Онам менга муҳтож эмасдилар. Уларни Аллоҳ ташлаб қўймасди. Менсиз ҳам яшаб ўтишлари мумкин эди... Онамга мен муҳтожроқ эдим. Уларга хизмат қилиб, савоб қозониш менга керак эди! - деди.

Эри аёлидаги лутфни кўриб, Аллоҳга беадад шукр айтди. Чунки, у ўз онасига меҳрибон бўлмаган фарзанд бошқаларга ҳам марҳаматли бўлмаслигини биларди. Аллоҳ уларга икки ўғил ва икки  қиз  ином этти ва улар хам солиҳ  ва  солиҳа  фарзандлар бўлиб  улғайишди.

Хулоса

🗝 Ота - оналарнинг борлиги жаннатга калитдир.

«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади» (Марям: 32).

Ким бахтсиз бўлса, ота - онасига бўлган муносабатига назар солсин! «Ота-онангизга яхшилик қилинг!» (Анъом: 148).

Соатлаб қўлида телефон титиб, ҳар хил номаҳрамлар билан пул сарфлаб гаплашиб, ўз ота - онасига қўнғироқ қилиб ярим дақиқа гаплашиш эсига келмайдиганлар бор. Аллоҳ асрасин!

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
(Исро: 23).

📖 Telegram.me/IBRATLI
икоя ва ҳаётий воқеалар
👍218😢26👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен сизни... Мен сизни жудаям яхши кўраман, ОНАЖОН...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢39
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚЛДАН ОЗГАН ОНА…

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб деди: “Эй Аллоҳнинг Расули одамлар орасида менинг энг гўзал муносабатимга ким ҳақлироқ?”. У зот айтдилар: “Онанг!”. У киши яна сўради: “Ундан кейинчи?”, айтдиларки “Онанг!”, у киши яна сўради “Ундан кейинчи?”, яна “Онанг” дедилар. У киши яна сўради “Ундан кейинчи?”, айтдиларки “Ундан кейин эса отанг”.

Бухорий ва Муслим ривоятлари.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136👏16😢13
Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг.

Жисман йиқилсангиз сизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо руҳан синсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.
АСЛО РУҲАН СИНМАНГ!

Нима бўлса ҳам мағрур ва ўта кучли сабр эгасига айланинг,
тишни тишга қўя билинг.
Йўқотишларга тайёр туринг.
Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг.
Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг.
Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.
СИЗ  КУЧЛИ  ИНСОНСИЗ!

Фақат Аллоҳга ва ўзингизга ишонинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182😢6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонги ва бу йилги қишнинг биринчи қоридан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍175
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сизга_аталган
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
                ❄️ ❄️ ❄️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қор_хат

❄️ Биринчи қор–Аллоҳнинг раҳмати барчага хайрли бўлсин!

БИРИНЧИ ҚОР МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119
❄️ Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.

Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.

Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. "Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍146😢17👏10
📖 ИЖОДКОР

—Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! - деди у хотини ва фарзандларига,
– Ижод қилаётганимда ҳалал берманглар!
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига, ота-онасига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади!
У танилди. Унинг шох асарлари минглаб нусхаларда чоп этилди. У шону шухратга бурканди.
—Энди етар, - деди бир кун қўлидаги қаламни қўйиб,
– Кексайибман...
Шундай дея атрофига қаради: ҳеч ким йўқ эди.
У бир уюм китоблари ичра ёлғиз қолганди.

Нодирабегим Иброҳимова

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
😢88👍83👏3