ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари

• Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.
• Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.
• Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.
• Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.
• Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.
• Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.
• Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.
• Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.
• Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.
• Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
• Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!


Абдулвоҳид Иброҳим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150👎2😢1
​​#Ҳикоя

“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ !”

Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонатим!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳидасиз!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.

Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.

Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).

Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!

Умида АДИЗОВА

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍227😢18👎5😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН
ЯХШИ КЎРАМАН!

🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👎2
Сахийликнинг даражотлари

Шамс Табризий ҳазратларидан сахийлик ҳақида сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:

– Тўрт хил сахийлик бор.
Биринчиси – мол сахийлиги, бу зуҳд соҳибларига хос. Улар мол бериб маърифат оладилар.
Иккинчиси – бадан сахийлиги, бу мужтаҳид олимларга хос. Улар Аллоҳ таолонинг йўлида, илм йўлида вужудларини сарф қиладилар ва ҳидоятни топадилар. Инсонларга ҳидоятда раҳбар бўладилар.
Учинчиси – жон сахийлиги, бу шаҳидларга хос. Улар эса жонлари эвазига жаннатни қозонадилар.
Тўртинчиси – қалб сахийлиги, бу орифларга хос. Улар Маьшуқага кўнгилларини бериб, Муҳаббат оладилар.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢6😁2
#Тафаккур

"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Масал

⸺ Табиат қатъий тартиб асосида яратилган: одамлар севиш учун, нарсалар эса фойдаланиш учун, ⸺ деди бир куни донишманд.

⸺ Унда нега дунё бетартиб? ⸺ сўради уни тинглаётганлар.

Донишманд афсус билан деди:
⸺ Ахир, биз бу тартибга тескари амал қиламиз...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢15😁2
Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди.
Диққатимни тортди. Тўхтаб, ўқий бошладим:

"Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар хеч ким менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дийдираб юрган бўлса, олсин, кийсин деб бор-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда.

Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим.
Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди.
Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла.
Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Хамма ўқиб муҳокама қилар эди.
Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим:

"Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Олиб хаққингни ҳалол эт, дўстим!"

Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Оғир елим халтани у қўлимдан бу қўлимга олиб, йўлимда кетавердим...


Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍194😢19
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, қалбимизга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан хотиржалик, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148😁6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,   
          Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ

Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати яхшиликка олиб келмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг, Сиз, албатта ўзингизга муносиб бўлган нарсани оласиз. Аслида, тақдир ким нимага арзиса шуни туҳфа қилар экан....

Руҳиятингиз билан боғлиқ барча фазилатларни ривожлантиринг, ўз устингизда мунтазам ишланг. Нопок қалблардан, нопок амаллардан узоқ бўлинг.

"Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 СИЗ ЎЗ ҲАЁТИНГИЗДАН
МАМНУНМИСИЗ?


Албатта кўринг,
Сиз учун муҳим маслаҳат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢7
ЭҲТИМОЛ...

Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍178😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кун учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллох_йулида_илиндим
АЛЛАХНИНГ ИСМЛАРИ

Asma Allah
(Имена Аллаха) таржима субтитри рус тилида

🎙 Sami Yusuf


Тонгингиз Аллоҳни исмини зикр қилиш билан бошлансин!


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👎1