ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Дуолар ижобати бериладиган ЖУМА ахли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади...

Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аллохим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢2
Гуноҳлардан покланиб дуо қилгин.
Қандай қилиб гуноҳлардан покланаман?
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!...
Ижобатига гувоҳ бўлаётгандек  саодатли руҳият билан дуо қилгин.
Бундай руҳиятга қандай қилиб эришаман?
Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва аълаа аали саййидина ва баарик васаллим,- дейиш билан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86
​​🕌 Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишди.

Мен сизларга яқинларингиз билан бирга шу жойларни тавоф қилишни тиладим. Ният қилган барча ахли муслимга насиб қилсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин, Азизлар!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍61😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар.
5. Кўзларингизни(номаҳрамдан),
6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда хилпирайверсин! 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢5
#Биласизми

Жума кунининг 6 сири

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).  

3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127😢2👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйинг. 🤲🏻
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.

🕌Саждада қилинган дуо
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢18👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, ишингизни қўйинг, жума намозидан қолманг, биродар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😢3
Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссалом хам оналарининг дуоларига муҳтож бўлган эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!?

P.S.: Ота-оналаримизнинг дуосини олайлик!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢29😁4
​​БОРИНГИЗГА ШУКР ДЕЙМАН,
БОРИНГИЗГА...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍95😢22
​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири ёмғир пайтидаги дуо, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир.

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👎3👏1
​​​​ЖАННАТНИНГ 8 ЭШИГИ:

1. Намоз 5. Айман
2. Ғазот 6. Ауф
3. Райён 7. Зикр
4. Садақа 8. Ҳаж

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍99
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Қалбим нотинч... Қалб нурини йўқотиб қўйгандекман гўё...

Руд сураси, 13:28-оятда «Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топмасми» дея марҳамат қилинади. Зикр билан ором топар дейилмоқда, кулгу билан дейилмаган, бахт билан дейилмаган, фарзандларинг билан дейилмаган. Зикр билан, Аллоҳни эслаш билан дейилган.

Чанқоқни сув босади, очликни овқат... Сув ичгунча танангиз сув, овқат егунча ошқозон овқат истайди. Қалб ҳам хотиржамлик топгунча Аллоҳ дейиши керак.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢3
Бухорий "авлоди"

Савдода пихини ёрган, жуда ўзига тўқ, бадавлат, кўплаб Оврупо давлатлари билан олди-берди қилиб турадиган бир таниш акамиз Германияга сафари ҳақида айтиб берди:

"Германияга бордим. Кутиб олишди. Партнёрларимиз орасида Исломни қабул қилган немислар бор экан. Улар билан яқиндан танишдик. Улар менга қандайдир чақнаган кўзлари билан қараб, Бухорий юртидан эканлигимни билиб, диний мавзуларда гаплашгиси келарди. Мен эса суҳбатни савдо-сотиқ, бизнес мавзуларига олиб қочардим. Чунки диний мавзуда умуман билимга эга эмасман.

Хуллас, эртасига жума куни бўлди. Биргалашиб масжидга, жумъага боришга келишдик. Мезбонлар келиб мени меҳмонхонадан олиб кетишди. Германияда турли масжидлар бор. Туркларники, арабларники ва ҳоказо. Биз борганимиз айнан немис мусулмонларники экан.

Масжидга кирсак, жамоат асосан Исломни қабул қилган немислар ва европаликлардан иборат экан. Бизнес партнёрларим имомнинг олдига боришди-да, нималарнидир айтишди. Маъруза бошланди (немис тилида):

"Мана бугун масжидимизга қутлуғ қадамлари билан Бухорий юртидан меҳмон ташриф буюрибди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бухорий авлоди турганда мен имомлик қилишга хижолат бўламан ва ҳурмат билан меҳмонни меҳробга таклиф қиламан..."

Ҳамма жим, масжидда сукунат... Барчанинг ҳайратли нигоҳи менга тикилган...

Э Худоооо!... Ерни ёргин, ундан кўра, мен ўша ерга кириб кетай... Ахир, умрим бино бўлиб, бир ракъат намоз ўқимаганман. Қандай қилиб имомлик қиламан?!... Бундай шармандаликдан қандай қутуламан?!

Хуллас, орадан қанча вақт ўтганини билмайман. Ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилиб, турли баҳоналар билан валдираб, партнёрларимга бир амаллаб тушунтирдим...

Намозни қай тарзда ўқидим, масжиддан қай тарзда чиқдим, билмайман. Совуқ тер оқишдан тўхтамасди...

...Германияга қайтиб боришга бетим чидамади.

Намоз ўқишни ўрганяпман. Беш вақт намозни масжидда ўқишга ҳаракат қиляпман.

Лекин буларнинг ҳаммасини ўрганган тақдиримда ҳам Бухорий авлоди бўла олмаслигим аниқ...

Мусанниф Адҳам


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢57😁4👏1
БУХОРИЙ БОБОМ

🎙Ҳайрулла Хамидов


Telegram.me/ibratli - Дунё сабоқлари...
👍66😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дейишарки, тавбанинг кўз ёши етмиш минг йиллик йўлни босиб келаркан...

Қайлардадир тошиб, баъзан қадар ўқидан кўра шошиб келаркан...

Кечикса- биз қадар ўқига тутиламиз...

Сен ҳам тезроқ тавбага шошил...

Ҳудди ёпилишига бир бармоқ қолган эшикдан кириб олишга шошган мусофирдай...

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАВБА ҚИЛ...

🎙Раъно Ярашева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51