ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ОТА

Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ха, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди...

Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍226😢114
ОТАМ КЎНГЛИ КАЪБАТУЛЛОХДИР

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😢10😁2
Дўзахдаги жой...

Шайтонга жаханнам тўридаги энг азобли жойга энг гунохкор одам ташлансин деб буюрилибди. У ўлган гуноҳкорлар орасидан энг гунохкорини суриштира бошлабди:

- Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди.

Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги энг азобли ўринга ташлашни лозим кўрмабди.

Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди:

- Сен нима гунох қилгансанки, бу ердасан?

- Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман, - дебди халиги киши.

- Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган - дебди.

- Бу ерларда адашишмайди - деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади.

- Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам.

- Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим.
Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим.
Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан - қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим.
Нафс йулига юрмадим.
Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим.

- Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон.

- Хеч нарса қилмаганман! - такрорлабди "яхши" одам.

- Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...

❗️Алқисса, гунох ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб - билиб туриб бу йўлдан қайтармаган, ўзини билиб, ўзгаларга бепарволик қилган кишилар хам бирдек гунохкордирлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍237😢41👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАММА ГУНОҲ ҚИЛДИ...
мен жим турдим...

Усмон Аъзим
🎙Абдукарим Мирзаев


📚 Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас, яхшиларнинг жим туришида.

Мартин Лютер Кинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Бугун кимгадир беғараз яхшилик қила олган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам тўсиқсиз эга бўласиз...

Сиз Аллоҳнинг панохидасиз,

Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкенда_ёмғир_ёғмоқда
#Сизлардачи?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(
Имом Байҳақий ривояти)


Раббим! Ёмғир билан оламни ювганингдек, ауфвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!

Ё Аллоҳ! Юртимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил,  гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга, барча мўмин-мусулмонлар юртига тинчлик-омонлик ато эт!

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58
#Тафаккур

Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифаси — севган инсонларимизни қучиш. Бу дунё икки қўлини ҳақорат ва дўппослаш учун ишлатганларнинг надомат фарёдидан чайқалади. Улардан бўлиб қолмаслик учун яхши кўрган яқинларингизни, фарзандларингизни кўпроқ қучинг.

Қўлларингиз кўнглингизни яқинларингизга тутсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96
Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан.

Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: -Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди.

Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганда, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Раҳми чексиз Аллоҳ ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми, деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр, деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради.

У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
- Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор, - дейди.

Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди.

Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди.

Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади, деб жавоб берди.

Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди.


Гўзал урфларимиз учун
яратганга шукрлар бўлсин.

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта, улашинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍350😁3👏1😢1
​​Фарзандларингизга "Фотиҳа" сурасини, таҳорат қилишни, намоз ўқишни ва Аллоҳга ибодат қилишни ўргатиб қўйинг.
Зурриёдингизга буларни ўргатиш бахтини бошқага бериб қўйманг.
Сабаби, фарзандингиз шулар билан нажот топади. Сабаби фарзандингизни ҳаётида мана шу ишлар ҳар куни бир неча марта такрорланиб ва ҳар бири учун ўлимингиздан кейин ҳам савоб олиб турасиз, иншааллоҳ.

Маҳмуд Усмон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144
​​Ибн Жавзий айтaди:

Боланг етти ёшгача сенинг райҳонингдир. Кейин ўн тўрт ёшгача сенинг ходимингдир.

Ўн беш ёшдан кейин сенинг шеригингдир. Агар яхшилик қилсанг дўстинг бўлади. Ёмонлик қилсанг душманинг. Шу ёшга етгач уни сўкилмайди ҳам урилмайди ҳам.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман. Енгил тортаман.

✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130😢23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ИСЛОҲ ЭТУВЧИ БЎЛИШИМНИ
НАСИБ ЭТ, РОББИМ!”

Биз қачон саодатли бўламиз?

🎙Солиҳа Эрдим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликларни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагидан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғил сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни огоҳ этинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍187👎4😁3😢3
#Ибрат

ГЎЗАЛ АҲЛОҚ

🎙 Фахриддин Шамсематов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍71😢10👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан:
“Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
“Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим сизу бизни ҳулқи қуронлардан қилсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢1
Аллоҳ таоло сизга бахт ато қилса, ундан атрофигиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😁6😢1