ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ИҚРОРНОМА

​Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар."

Арабчадан таржима қилинди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍214😢4😁3👎2
ЭРКАК

Камоллидин Шукур

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг
👍75👎3😁3😢2
​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.

Унга айтдим:

Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.

Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.

Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.

Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?

- Йўқ- деди, танишим.

- Ўн йилдан кейинчи?

- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!

- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?

У жим бўлиб қолди...

Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...

Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?

Сиз нима деб ўйлайсиз?


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Хикоя ва хаётий воқеалар
👍292😢21👏2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭР БЎЛМАСА, КИМСАН ЭЙ АЁЛ

🎙Рустам Хўжа


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👎8😢8
#Ҳақиқат

Аёлингга ховучингда сув тут, лекин унга ўзингни тутишдан эҳтиёт бўл! Биз эркаклар аёлимизга ўзимизни тутганимиздан кейин, қайтариб олишимиз қийин бўлади.
Шакар сувда эриб кетгандек, биз уларда эриб кетамиз. Кейин ёниб, қайнаб ва тутасакда янгидан ажрашимиз маҳол бўлади. Эркак аёлига эриб-сингиб кетганда, заифлашади ва унинг соясига айланади. Аёл зоти заиф эркакни ёмон кўради, гарчи бунга ўзи сабабчи бўлса ҳам.
Ибодатга лойиқ биргина зот бор.
У ҳам бўлса Аллоҳдир, аёл эмас...

Мустафо Маҳмуд
"Орзулар" китобидан


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍148😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва янги умидлар берилади.
Тонгда дийдор кўришгунча

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги тонг муборак, қадрдон!

Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Кунимиз яқинлар даврасида хуш кайфият ила файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😁4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг, азизлар!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64
АССАЛОМ

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом!
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом!
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом!

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99
"ОЖИЗ"

- Бобожон сиз бувимдан қўрқасизми?

- Нега қўрқарканман, болам?

- Нимага унда бувим жаҳл қилсалар, койисалар, сиз яхши гапирасиз?

- Болам бувинг хам, ойинг хам бизлардан кучсиз, ожиза...

Эркак киши ўзи "Ожиз" бўлсагина ожизага зулм қилади!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл тақволи бўлса, жуфти ҳам тақволи бўлиши тайин!

Аллоҳ таоло айтади:

وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ ۚ

Зеро, покиза аёллар покиза эркаклар учундир.
Нопок эркаклар эса нопок аёллар учундир.

(Нур сураси,  26-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👎1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

🎙Марҳабо Каримова

Эрининг кўнглига йўл топиб, ҳақ йўлига бошлаш илинжида юрган оқила аёлларимизга Аллоҳ мададкор бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😁4👎3
​​Мактублардан сатрлар

Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?"
"Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Ҳаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар.

Зулфия Маҳмуд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍192👎7😁6😢4
ҚАЙНОНА ХАМ ОНА...

Аёлнинг пиширган овқати бугун иштаҳани бўғадиган даражада бемаза эди. Картошкаси куйган, гўшти эса пишмаган. Меҳмонга келганлар, аёлнинг дугонаси, ўғли ва янги келини. Овқатни жуда ширин бўлганлигини сўзласаларда ундан бир қошиқ еганларича бошқа оғизларига олмадилар. Ниҳоят меҳмонлар уйларига кетиш учун қўзғала бошлашди. Ёшлар кетганларидан сўнг дугонаси. Бугун сенга нима бўлди, пиширган овқатларингни маъзаси оғизда қоларди. Бугун эса биринчи марта келинингни меҳмонга чақирган бўлсанг. Нега овқатлар бугун шунчалик бемаза? Ёки касал бўлиб қолдингми, ё бу қилган ишингни тагида бир сир бор, деди. Аёл ним кулиб, йўқ яхшиман. Атайлаб шунақа қилдим. Бу таомларни еган ўғлим ҳеч қачон хотинига "ОНАМ Сендан кўра ширинроқ овқат пиширарди" деган сўзлар билан келинимнинг кўнглини оғритмайди...



Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139😁5😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЕЛИНИМНИ ҚИЗИМ ДЕДИМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😁1
📖 Инсон кўнгил қўйган одамини аслидан кўрада ортиқроқ баҳолайди. Тинмай унда афзалликлар кашф этади. Унинг ҳар бир сўзи ва ишидан мўъжиза қидиради ва топади ҳам. Кўнгил қўйган кишисини баланд қояга олиб чиқиб қўйиб, ўзи унинг пойига хокисор йиқилади. Унга нольойиқман деган андиша келаверади. Ана ўшандан кейин зўр бериб ўзини олиб қочишга тушади. Рўпара келса мувозанатини йўқотиб, ўзини кичрайиб, майдаланиб бораётгандай ҳис этади. Бу ҳаргиз камчиликларим ошкор бўлса, ёқмай қоламан деган, қўрқув эмас! Шундоқ буюкликни ўзимники бўлсин деб, тама қилмаяпманми деган андиша бу! У - Қуёш, мен - зарраман, яқин келса, эриб йўқ бўлиб кетаман, деган хавотир бу! Мана шу ҳолат муҳаббат содир этган БУЮКЛИКдир.

📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍141😢8😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онага берилган биринчи гул... (сизда ҳам шундай бўлганми?)

Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

☑️
ОНАЛАРИМИЗГА ЮБОРАМИЗ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Бугунги ёмғирли тонгда дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ зикрга, шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68