ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ХАЛИ УЗОҚ ЯШАСИН ОНАМ


🎙Шохиста Икромжонова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Сардор Рахмхон


🥀 Биласизми, Қадрдон...
Атрофингиздаги барча инсонларга Сиз қайсидир хсусиятингиз билан кераксиз...
Ёрингизга вафоингиз, Фарзандингизга мехрингиз,
Дўстингизга содиқлигингиз,
Қўшнингизга одамийлигингиз, иш жойингизга хизматингиз ва хакозо...

Фақат онангизгагина сизнинг жонингизни омонлиги кифоя... Қай холатда бўлманг, фақат онангизгина сизни интиқ кутади. Шундай экан, онангизни соғинтирманг... Онангизнинг дийдорини ғанимат билинг...

Дилбар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132😢29👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГГА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛДИНГМИ БУГУН! 🥺

🎙Абдулло Бахрамов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг долзарб нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Охирги сўз ўлимдир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
–  Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150😢11
​​Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Бугундан ранжиманг, самимий сўзим,
Сабр - кўнгилларнинг нақши бўлади.
Нега сал хафасиз, айтинг азизим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Нечун қалбингизда ечилмас тугун,
Нега юзларингиз порламас гулгун,
Бироз омадсизроқ келдими бугун,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Яноқлар остида томчилар маржон,
Йиғлаб азобламанг, ўртанмасин жон,
Кўздаги ёшингиз артинг, опажон,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Гоҳо тақдир бизни қилар калака,
Гоҳида дўстлар ҳам тутмайди елка,
Бошингиз баландроқ тутинг, жон ака,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Маҳзун юраклардан оғринар кўнглим,
Оҳ менинг ожизам, кўзлари мунглим,
Бешафқат дунёга кулиб қўй синглим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Биламан, куну тун сенда йўқ тиним,
Тирикчилик дея, ўтмоқда куним,
Барига қўл силта, қўл силта иним,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Азизим, тугаётган бугундан нолиманг, аксинча бошланажак эрта учун Аллоҳимдан ҳидоят сўранг!

Тунингиз хайрли бўлсин!



https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин! Хафта давомида омад ва хуш кайфият ҳамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😁5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга нима тиласак, ўзимизга ҳам шуни раво кўрган бўламиз...

Бошқаларга яхшилик тилай бошлаганимиздан бошлаб ишларимиз ҳам, соғлиғимиз ҳам яхши томонга ўзгаради. 😊

Ҳар ишда Аллоҳ мададкор ва қўллагувчимиз бўлсин. Қалбингиз севги-муҳаббатга тўлиб-тошсин.🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢5
Дунё яратилибди-ки, ҳар нарсанинг ўз нисбати бор:

Туйғулар ёнма-ён юришади:

Муҳаббат ва хиёнат!
Садокат ва нафрат!
Яхши ва ёмон!
Қиммат ва арзон!
Зулмат ва ёруғлик!

...Одамлардан кўп умидвор бўлавермаслик керак...

Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса-ю, сиз унга "Салом" дея олсангиз, сиз унга қилинган энг улуғ садақанинг эгасидирсиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚАТ

Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор. Боқ, ёшликнинг орти қарилик, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир.

Фақат сабрнинг боши машаққат, адоғи роҳатлигини унутма... 
   
                                                                                          
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👎1😁1
ЎЙИН - КУЛГУ УММАТИ!

“Кундалик хабарлар” газетасида ёзишича, Байрутдаги театрлардан бири бир раққоса билан йигирма кечалик шартнома тузибди. Бир кеча рақс тушганига юз жунайҳдан беришар экан. Бу Суриянинг 885 лирасига тенг келади. Раққоса бир кечада топадиган пулни давлат ишчиси олти ойда ишлайди. Қози уч ойда ишлайди. Маҳкама раиси, университет профессори, муҳандислар икки ойда ишлайди. Парламент депутати бир ойда ишлайди. Раққосанинг икки кечада ишлайдиган пули вазирнинг маошига тўғри келади. Уч кечада топадиган пули бош вазир маошига тенг. Тўрт кечада топган пули Президентнинг маоши билан тенг!
   Бу нима дегани?
Актёр Маҳмуд Шококо беш йилда эришган мол ва шуҳратга нега Суриялик ёзувчи, тарихчи, журналист ва жамоатчилик арбоби Муҳаммад Али Курд ёки бошқа араб давлатларидаги олимлар эллик йилда ҳам ета олмайди?!
   Бунинг маъноси шуки, биз ҳазил-мазаҳ, енгил-елпи, лағв ва беҳуда ишларга берилиб кетдик. Бор ғамимиз ва ташвишимиз шу. Жиддийликдан узоқлашдик. Бизга ватанни бино қилишдан, фойдали илм олишдан, гўзал хулққа эга бўлишдан кўра қаёқдаги ўйин-кулгулар ва томошалар муҳим бўлиб қолди!
   Биз оммага “тасалли” берадиган ва шаҳват уйғотувчи арзон “санъат”га берилиб кетдик!
  Биз ҳали бунинг бадалини қимматроқ миқдорида тўлаймиз!

Али Тантовий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Икки Ҳарам ҳимоячиси" бўлган Саудия араблар мамлакатида Хеллоуин нишонланмоқда.

Маълумот учун Хеллоуинни қадимда келтлар нишонлаган, кейинчалик католик насронийларда "аввал ўтган ёвуз руҳларни қайта тириладиган кеча"си сифатида, 31-октябрдан 1-ноябрга ўтар кечасида нишонланади.

Амаллар ниятга қараб.

Мусулмон бўлиб туғилдик, мусулмон бўлиб яшаяпмиз, Алҳамдулиллаҳ.

Мусулмон бўлиб ўлиш ҳам насиб қилсин. Амин!

**

Пайғамбаримиз с.а.в айтадилар :"Кимда-ким ўзини бошқа бир қавмга ўхшатса, бас, у ҳам ана ўшалардандир".
Имоми Аҳмад, Абу Довуд ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😢43👎25😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ЕВРОПАЛИКЛАРГА ТАҚЛИД


🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кўтариб юрган хазина калитларидан воз кечар эди.

– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра бизнинг уйимиз залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳшроқ эканини билганида борми....?!

– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

– Ҳеракл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳеракл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!

– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги  самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимиздаги қулайликларга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.

Демак, кўзимиз тўлгани сари қалб торайиб бораверар экан.

Аллоҳим!
Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар.
👍127😢33😁3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор... У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига соғ-омон кириб келиб, уларни хам соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, қадрдон...

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

    Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётда завқланиб яшанг!

   Ҳар тонг отар экан, солиҳ бандалар бу кунларнинг ғанимат эканлигини, савобу яхшиликлар қилиб охиратга озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар!
   Аллоҳдан Сизларга хам шундай мадад, имкон сўраймиз. Кунингиз файзу барокат ва хайрли савобларга бой бўлсин!

Дуоларимиздасиз, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😁4😢1
#Тафаккур
Агар сизга "тонглардан нимани кутсанг, ўшани бераман" деганда, нималарни кутган бўлардингиз?

Бугунги ниятларингиз – эртанги куннинг асосидир! Шунинг учун бугунни ёруғ ниятлар билан тўлдиришга харакат қилинг!
Ҳуш дамларингиз давомий бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ, ҚАДРДОН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни
«ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз.

Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз.

Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам.

Яхшиликда бошланган кун ОДДИЙ КУН эмас. Балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир «НЕЪМАТ»дир.

Ҳаёт неъматини берган Аллоҳга хамдлар бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, ҚАДРДОН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94
ШУКР ҚИЛИНГ,
ШУКРЛАР ҚИЛИНГ



Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍91😢3