ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз фидо бўлсин.

Дуойимдасиз деганга,
ЖОНимиз фидо бўлсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84
Дуонинг дуо қилувчига бўлган барокатлари.

Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «...Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар.

(Имом Tермизий ривояти)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллох йўлида улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАРАЖАСИ ЭНГ УЛУҒ БЎЛГАН САВОБ ҲАҚИДА

Ушбу видеони яқинларингизга хам узатиб, уларга энг улуғ савоб ҳақида яна бир бор эслатинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
.
​​Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ҳукми

Агар намозхон катта масжидда намоз ўқиётган бўлса, унинг оёғи турган жойдан сажда қиладиган жойигача бўлган оралиқдан ўтиш мумкин эмас. Агар кенглик жойда намоз ўқиётган бўлса ҳам, ҳолат шундай. Оёқ билан бошини қўядиган оралиқдан ўтмайди. Агар намоз ўқувчи кичкина масжидда ёки кичкина уйда намоз ўқиётган бўлса, намоз ўқувчи билан қибла тарафдаги девор орасидан ўтмайди. Намоз ўқувчи, инсонлар кўп ўтиб турадиган жойни намоз учун танламасин. Ёки одамлар кўп ўтиб турадиган жойда сутрасиз намоз ўқимасин. Агар намоз ўқувчининг олдидан бирор киши кесиб ўтадиган бўлса, намоз ўқувчи уни ишора ёки тасбеҳ билан огоҳлантириш мумкин. Шунингдек, қироатни баланд қилиб ҳам огоҳлантириш жоиз. Намоз ўқувчи кесиб ўтувчини қўли билан қайтариши мумкин эмас. Аёл киши кесиб ўтувчини ишора ёки чапак чалиш билан қайтаради. Аёл киши овозини кўтармайди.

«Фиқҳул муяссар» китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118
- Хой, Maжнун, кўрмадингми, намоз ўқияпман. Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр... Лекин мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим, сен Аллохнинг ишқида, мени қандай кўрдинг?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢40
Бугун 28-октабрь Бутунжаҳон бобо ва бувилар куни экан.

👵🏻👴🏻Бобо ва бувилар сизнинг меҳрибон ота-онангизнинг борлигига асосий сабабчидир

Бугун уларни кўргани бориш, табриклаб дуоларини олиш учун ажойиб кун. Кечки таомни бирга танаввул қилиш ҳам кўнгилларини кўтаради.

Омонат дунёда омонатларимиз дойимо омон бўлсинлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бувижонларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😁2
​​"АКС ЭТТИРИШ ҚОНУНИ"

🔹Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!" дердилар.

🔹Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳиссаломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дедилар.

🔹Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.

🔹Иймон асосий мезондир. Ҳар ким шу мезонга кўра ҳосил олади.

Қалбимизни гўзал қилайлик-ки, шунда атрофимиздагилар хам гўзаллашади !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141😢5👎2
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍202😢78
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Бугун кимгадир беғараз яхшилик қила олган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам тўсиқсиз эга бўласиз...

Сиз Аллоҳнинг панохидасиз,

Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббатга эришиш чораларини динимиз баён этган. Бу билан боғлиқ ҳадиси шарифларда насиҳатлар бор. Шулардан биттаси саломлашмоқдир.

"Саломлашинг, саломни орангизда тарқатинг, муҳаббатингиз ортгай".

Мусулмонлар бир-бирларини танимай қолмасинлар, бир-биридан совиб қолмасинлар, деб салом тавсия этилгандир.

🕊Бу имконни яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа, ва уларга ўзингиздаги меҳр, муҳаббатни алангалатмоққа сарф этинг...
Яхши кўрган инсонларингизга дил изҳорларингизни айтишни канда қилманг...

Кунингиз яқинлар орасида хайрли ва барокатли ўтсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢1
​​БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...


☝️"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.


🥀Биз шундай кўнгил олишни унутиб қўйдик... Кечиринг, Расулим, биздек умматни... 😔

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍320😢57😁3👎1
📖 - Оввора бўлма, лекин барибир ўша севган қизингни олиб бермайман. Хохласанг бошингни тошга ур, ёлғиз қизни келин қилмайман. На ака-укаси бор, на опа-синглиси.
Йигит зор қахшади. Қиз юм-юм йиғлади. Йигит онасини кўндириш учун не-не одамларни ўртага солмади дейсиз.
Қиз ўзини ўзи кўндириш учун не-не изтиробларни бошидан ўтказмади. Охири, бўлмади . . .
Йиллар ўтди. Йигит тўрт опа-сингилнинг бирига уйланди. Хозиргина қизалоқлик бўлганлиги хақидаги хабардан қувониб улгурмасидан иккинчи хабар юракларни ларзага солди. Дўхтирнинг шу бир оғиз сўзи хар иккаласининг хам дунёсини остин устун қилиб юборган эди:
- Минг афсус, аёлингиз энди бошқа фарзанд кўролмайди . . .
Дахшатга тушган ўғлини она юпатди:
- Қўявер болам, хотин йўлда, бола белда, деганлар. Яна уйлансанг . . .
Йигит уч марта хотин олди. Аммо, бошқа фарзанд кўрмади. Мана шу ёлғиз қизи билан қолди. Нега? Ха, негалигини ўзи ва аниқса онаси яхши билади...

📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍153😢43
#Тафаккур

Кўз - Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир. Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас!

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТАР ДУНЁ БУ...

Ҳайрулла Ҳамидов
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😢7
МАШАҚҚАТЛАР ХАҚИДА

🎙Омар Халил

Нега менга мусибат ва ташвишлар келаверади, дейдиганлар учун.
Фикрингиз тескари томонга ўзгариб кетса, ажабмас )

Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍95😢16😁4👎3