ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_муборак

💥Бугун, 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни


Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хуш_кайфият
Эрталаб қарасам, телефонимга ажойиб хабар келиб турибди:

"Шу бугунгача ҳисобингизда бўлган алам, араз, нафрат, ҳасад, ғазаб хаммаси ўчирилди. Сизга чексиз миқдорда бахт, қувонч, меҳр-муҳаббат бепул тақдим этилди.

Биздан узоқлашманг", - деб ҳам ёзиб қўйибди охирида. МашаАллаҳ!!!

Янги кунни яхши кайфият билан бошлаш қандай яхши-а?! 😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢3😁2👎1
ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА

🔘Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.

🔘Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.

🔘Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.


Инсоният ахли мана шу уч
нуқтага аҳамият беради ва
ундан фойдаланади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢2
ТАЖРИБА

Муваффақиятларга эришган бир кишидан: “Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз?”, деб сўрашди.
У: “Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли”, деб жавоб берди.
Улар: “Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз?”, дейишди.
У: “Тажриба билан”, деб жавоб берди.
Улар: “Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз?”, дейишди.
У: “Хато қарорлар сабабли”, деб жавоб берди.

* Ҳа, ҳеч қачон хато қилмасликнинг иложи йўқ, аммо шу хатонинг хато эканини англаб етиб, уни қайта такрорламасликнинг иложи бордир!.

“Ҳикматлар чашмаси” дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127😁1
ФИКР ЮРИТИШ ВА ТУШИНИШНИНГ ФАРҚИ

Ота ва ўғил машинада кетаётиб автохалокатга учраб ота ўша жойда жон берибди. Ўғлини касалхонага олиб келишгач, операцияга таёрлашибди. Лекин болани кўрган жаррохнинг сўзи хаммани лол қолдирибди:
- Мен операция қилолмайман, бу мени ўғлимдебди.

Жарроҳ ким?- деб берилган саволга тадқиқотда қатнашаётган талабаларнинг бир қисми "ўгай отаси" деб жавоб бердилар. Яна бир қисми эса "ўзини хақиқий отаси" деб жавоб бердилар. Яна кимлардир "бўлиши мумкинмас" деб елка қисдилар.

Нима бўлганини тушиндингизми? Жавоби мана бундай: Жарроҳ боланинг онаси бўлган.

Бу жумбоқнинг қийинчилиги шундаки биз жарроҳ сўзини эркак киши билан боғлаймиз. Ишлатилаётган сўзлардан
эса тушинча ташкил қиламиз.
Тушуниш бу фикрингиз тўғри дегани эмас.

Хулоса чиқаришга шошилмаслик керак, фикр юритиш лозим.


Рус тилидан Дилбар таржимаси

📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...
👍174😢7😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЎСТИМ...
Бир хабар ол...


🎙Жавоҳир Халилжонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кечинма

Бахтсизлик доно одам учун бошқача, нодон одам учун бошқача таъсирга эга.
Донолар бахтсизликка учраганда қатъийлашади, энди нималар қилиш кераклиги ҳақида бош қотира бошлайди.
Нодонлар эса бу пайтда ё ҳамдард излаётган бўлади ёки кўнглини ёзиш учун бирор эрмак қидираётган бўлади...


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121
ҚАЙСИ БИРИ ЯХШИРОҚ?
(Ибратли ҳикоя)

Бозордан сават кўтариб қайтаётган уч аёл дам олиш учун йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди. Бир-бири билан ўз ўғиллари ҳақида гаплаша бошлади. Биринчи аёл шундай деди: “Ўғлим жуда ҳам чаққон бола. Ҳатто бир неча дақиқа оёғини осмонга қилиб, қўлида тик юра олади”. Иккинчи аёл ҳам ўғлини мақтаб қолди: “Ўғлимнинг булбулдек овози бор, эшитган одам эриб кетади”. Учинчи аёл ўғли тўғрисида лом-мим демади, ики аёлнинг гапларига жимгина қулоқ солиб ўтирди. Икки аёл сен нега гапирмайсан, деб ундан сўрашганида тортинибгина шундай деди: “Менинг ўғлимда айтарли бирорта алоҳида фазилат йўқ. Аллоҳ берган бир бола-да”.
Бир қария нарироқда аёлар нима деб гаплашиб турганига қулоқ солиб турган эди. Аёллар йўлга тушиб, юк кўтариб оғриётган бел ва қўлларини ишқалаб силай бошлашди. Шу пайт уч бола олдиларига чопиб келишди. Булар уч аёлнинг ўғиллари эди. Биринчи аёлнинг ўғли оёқларини осмонга кўтариб қўли билан ерда тик юришни амалда кўрсатди. Иккинчи аёлнинг ўғли харсанг тош устига чиқиб, онаси яхши кўрган қўшиқни хушовозда куйлай бошлади. Аёллар хурсанд бўлишиб, уни олқишлаб чапак чалишди. Учинчи аёлнинг ўғли эса онаси олдига келиб: “Ойижон, саватни менга беринг, уни мен кўтариб борай”, деди-ю, уни кўтариб йўлга тушди. Аёллар кузатиб турган қариядан қайси биримизнинг ўғлимиз яхши экан, деб сўрашди. Қария: “Онасига ёрдам беришга шошилган ўғилни яхши бола деса бўлади”, деб жавоб берди.

Хулоса ўзингиздан...


Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍263😁3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан:
“Қайси одам афзал?” деб сўрадилар. Шунда у:
“Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим бизларни ҳам
ҳулқи қуронлардан қилсин...

Хайрли тун, қадрдон...

Аллоҳга омонатсиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин, Қадрдон...

Саҳар тонгдан дуо қилинг
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин
Чин юракдан ибодат қилинг
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин

Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ БИЗНИ АСРАСИН!

Яхши ёмон кунларда
Зим-зимистон тунларда
Ҳар дойим ва ҳар ерда
Аллоҳ бизни асрасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ТЎКИС БАХТ...
(Кўриб, кўзингиз қувонсин, дея Сизга илиндим, албатта кўринг)

Аллоҳ хар бандага мана шундай тўкис бахт берсин! Хар кимнинг қизлари, ўғиллари, неваралари шулардек меҳр-оқибатли, гўзал хулқ ва дину диёнатли бўлсин! Ният қилган барчанинг келажак авлодидан мана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар етишиб чиқсин...
Мен ҳам чин манода хавас қилдим... Сиз хам видеони охиригача кўринг, кўнглингиз орзу-ниятларга тўлсин... Қадар гўзал ниятларга ошиқдир... Ниятлар эса албатта амалга ошади... Иншааллаҳ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141😢13👎4👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доимо шу икки "калит"ни ўзингизга ҳамрох қилинг!

1. Яхши ният;
2. Яхши сўз.

Биринчиси: ризқ эшикларининг калитидир.
Иккинчиси: қалб эшикларининг калитидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104
КЎПРИК

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…

🥀 Азизлар, икки қадрдон жигар аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди. Шу сабаб, ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлиб, яқин жигарларни ярашишларига ёрдам бермоғимиз керак. Бу одамийлик вазифаларимиздан биридир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалблар гулларга ўхшайди. Уларни хам куч билан очишнинг имкони йўқ. Уларнинг очилиши ва гўзал бўй кўрсатиши учун меҳр, илиқлик, ҳамда сабр зарурдир.

Мавлоно Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👎1
СЎЗ ҚУДРАТИ

Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу Куфада юриб бораётиб бир неча ёшларни кўриб қолди. Улар ароқ ичиб, қўшиқ айтиб ўтиришган эди. Уларга Зозон исмлик бир йигит уд сози билан қўшиқ айтиб бераётган эди. Зозоннинг овози жуда ҳам ширалик эди.
Унинг овозини эшитган Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу:
"Қандай яхши овоз! Қани энди қуръонда ишлатилса эди!"-деб ридосини бошига ёпиб ўтиб кетди.
Зозон Абдуллоҳ ибн Масъуднинг гапини эшитиб сўради:
- Ким у?
Унга унинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаси эканлиги айтишди.
Зозон удни синдириб ташлади ва Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ортидан югурди. Унга етиб олиб унинг ҳузурида тавба қилди. Унга шогирд тушиб қуръонни ўрганди. Илмда имом бўлди. Кўпгина саҳобалардан ҳадис ривоят қилди.

"Қандай яхши овоз. Қани энди қуръонда ишлатилса эди!".
Меҳр билан айтилган бу жумла Зозонни хонандаликдан қуръонга кўчирди. Уд чалишдан ҳадис ёзишга ўтказди. Дўмбира ва найдан фиқҳга нақл қилди!

Сўзларга эътиборсиз бўлманг. Улар инсонни ўзгартиради. Бутунлай бошқа инсонга айлантиради.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Исҳоқ ибн Роҳувайҳ ҳузурида эдим. У шундай деб қолди: " Қани энди бирортангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мухтасар қилиб жамлаганида эди!".
Бу менинг ёдимда қолди ва бу китобни (ал-жомиъус саҳиҳни) жамлашни бошладим" .
Албатта имом Бухорийнинг бу мўътабар китобининг дунёга келишида ибн Роҳувайҳнинг ҳам ҳиссаси бор ва ажрдан у ҳам насибадор деб ўйлаймиз.

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ олдин шеърга қизиқиб юрган. У Мусъаб Зубайрийнинг ҳузурида шеър ўқиган. Унинг шеъри Зубайрийга ёққан. Имом Шофиъийда закийлик ва фаҳмни кўрган. Сўнгра унга шундай деган:
"Эй Шофиъий! Фиқҳни ўргансанг қандай бўларкин?!"
Бу гап Шофиъийнинг қалбига тушган. Фиқҳни ўрганишга енг шимарган. Дунёни илмга, фиқҳга тўлдирган. Зубайрий ҳам савобга эга бўлишда ўзига дарё очган.

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ олдин имом Барзолийнинг ҳузурида ўқиб юрган. Барзолий ундан бир куни бир рисола ёзиб беришини сўраган. Заҳабий рисолани ёзиб Барзолийга топширган. Заҳабийнинг рисоласини ўқиган Барзолий шундай деган:
"Эй Шамсиддин Заҳабий! Ёзувинг муҳаддислар ёзувига ўхшар экан!".
Бу гап Заҳабийнинг қалбидан жой олган. Ҳадис ўрганишга киришган. Жарҳ ва таъдил илмида имом бўлган. Сўнгра бизга "Сияру аъломин нубало"ни тақдим қилган. Албатта Барзолийга ҳам булардан насиба боради иншааллоҳ!

Қобилиятларни, қадамларни тўғри йўналтиринг. Уёғини ўзлари олиб кетишади. Кимдир бошқа бировнинг яхшилик йўлига йўналтирса, унинг ажри қиёматгача узилмайди. У бу яхшилик мевасидан бахраманд бўлиб бораверади.

Бунга биргина сўзингиз сабаб бўлиши мумкин!

Аб
дулқодир Полвонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍160😁4👎1
Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
​​ОЛТИН СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172😢12😁2👎1