ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қил.                                    
Ҳаммасини изга солишингга ишониб ҳаракат қил! 
Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қил. 

Эсингда бўлсин, бу уч тавсия ҳар дойим хайрли оқибатга бошлайди!..

Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👎1
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍223😢13👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Илохим хар бир кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч булсин, осмонимиз хамиша мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, наслларига, касбу-корларига барокатлар бергин!

Орқамизда қолиб, хайрлилар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугона-ю, биродарларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! Амийн!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР!

🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Хуршид Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар битта инсонга яхшилик йўлдош,
Эзгулик, мурувват қалбига ёндош.
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👎1
РАҲМАТ СИЗГА, ЯХШИЛАР!

Бир неча кунки мени усталарим кўп қаватли уйнинг ертўласида қулоқни қоматга келтириб тариллатиб таъмирлаш иши қиляпти... У домни биринчи қаватидан уй олганимизга 3-4 йил бўлган бўлсада, у уйда яшаб, қўшнилар билан қўшничилик қилиб, кўнгил олиб улгурмадим... Шу боис хали кемай туриб қилаётган шовқин суронимдан минг ҳижолатман...
Биласизми, қадрдон, дунё яхшиларга, яхшиликларга тўла... кеча яққол тимсолини кўрдим... Ўша домда қиз узатилди кеча, киравериш ховлини шунақа гўзал безатишди, тўй эгалари куёв навкар кутиш тарадудида... мени усталарим эса бетон тешиб тариллатяптида... ўзим минг хижолат, тўй эгасидан "узр ака, тўхтатишсинми" деб сўрадим... "йўқ хижолат бўманг, куёв келадиган пайт 2 соат тўхтатишса етади, бемалол ишлайверишсин" дейишди... Бугун эса ўша домда, бошқа хонадонга чақолоқ келади... яна тўй, хурсанчилик... уй сохибасини биринчи невараси экан, хурсанчилигини бўлишиб 2 кунлик чақалоғини расмини кўрсатди, кўзимга ёш келди... мен эса кеча ўша хонадонни иситгич трубаларини алиштириб, чақалоқ кутиш тараддудига халақт қилдим... "Ҳижолат бўманг, ўзимиз йиғиб оламиз" дейишди. Яна "эртага тўйга мехмонга келинг а" дейишди...
Яна, ушбу канални ташкил қилганимизга 6 йил тўлибди бугун... ташвишларим билан бўлиб унутаёзибман ўзим... Каналдаги грухдаги дилдош қадрдонларимиз унутишмабди... личкамга Сабохон, Муниса админларимиз гўзал табриклар жўнатишибди, Нуржоной гўзал видеороликли табрик таёрлаб жўнатибди... Бундай эъзоз эҳтиром учун ташаккурга лойиқ сўз тополмай кўзим ёшланди...
Усталарим ҳам беғубор, яхши усталар... Мен эса кеча аванс кам бердим, "ёнимда бори шу эди" дедим...
Менга ёрдам бераётган яхшилар ҳам яхшиликда саҳий, бардавом... Мени эса раҳматим чала... кечиккан...
Яхшилар ҳам, яхшиликлар ҳам Аллоҳнинг неъматларидир. Биз эса ўз ташвишларимизга кўмилиб баъзан уларни пайқамаймиз ҳам... Билсак ҳам одатийдек қабул қиламиз, қадрламаймиз... Яхшиларга суяниб, яхшиликларга умидланишимизни тан олмаймиз, ташаккур айтсак осмонимиздан тушиб қоламиз гўё... Хатоларимизни Аллоҳ кечирсин... Аслида Аллоҳ бизларга ўйлаганимизданда меҳрибон, бизлар лойиқ бўлмасакда неъматларини тўкиб, яхшиликларга ўраб қўяди... Биз Аллох розилиги учун комиллик сари интилиб неъматларига муносиб бўлиш харакатида яшашимиз керак қадрдон...

🥀 Аллоҳим, ўзим бирор яхшилик қилиб, кўнгил олиб улгурмаган бўлсамда мени қалби гўзал яхшиларинг эъзозга ўраб қўйганингга минг шукр...

РАҲМАТ СИЗГА, ЯХШИЛАР!

Админ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍208😢6👎1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофда куз хукмрон бўлсада, қалби баҳор қадрдоним, ушбу бошланган кунингиз хайрли бўлсин.

Атроф сиз суйган ва сизни суйган инсонлар билан тўла... Шундайлигини билмассиз балки... Лекин ишонинг, сиз хам дунёни безаб турадиган, яхшилик ва қувончлар улашадиган инсонларнинг бирисиз!

Кунингиз ўзингиздек
бетакрор ва гўзал ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👎1
МУОМАЛА

Болалик пайтим, мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ўша буфетимизда турли егуликлар ва патнисда коржиклар, тил шаклидаги язиклар хам сотилар эди. Мен пулим кўп бўлмагани учун, кўпинча язык олардим. Патнисдаги коржик ва языклар орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, языкларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша языкларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи дарсдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги языкларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язык ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор языкларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Сиз хам пул олди- бердисида шундай қилиб кўринг... Эвазига кимнидир кўнглини кўтарасиз. Дейлик кўринишидан мухтожроқ бозорчидан у бу харид қилдингиз, унга пул беришингиз керак. Сизда ҳар хил қийматдаги қоғоз пуллар бор. 1000сўмликдан то 50 000 минг сўмликкача. У буни кўриб турибди. Сиз унга пулларнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг яхшисини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонга энг яхшисини илиниб моли билан бирга кўнглини хам оласиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.

Шунга бир амал қилиб кўринг-а!

Шоолим Шомансур.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍208😢4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛЛАРНИ
ШОД АЙЛАНГ...


Умар Хайём
🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👎3
📖 БИЛАСИЗМИ?

Инсонлар нега бахтсиз бўлишади?


Бахтли бўлиш бахтсиз бўлишдан қийинроқ, чунки бахтли бўлиш учун мехнат қилиш керак. Бу дегани:

Кунларни ғамга ботиб, харакатсиз ўтказмай, кун тартибига риоя қилиб жисмонан харакатда яшаш керак.

Атрофдагилардан эътибор кутиб ўтирмай, ўзи эътиборли бўлишга, яқинларни кўнглини кўтаришга, оғирини енгил қилишга интилиш керак.

Булиб ўтган хатода ўзини оқлаб, айбдор қидирмай, аксинча, жавобгарлик хисси билан ташаббус кўрсатиб, атрофдаги ёрдамга мухтож одамларга, хайвонларга, табиатга яхшиланиши учун ёрдам бериш керак.

Бахтсиз бўлиш учун эса хеч нарса қилмасликни ўзи етарли: ўзи учун хам... ўз хаёти учун хам... атроф мухит, жамият учун хам...

Шундай экан... БАХТСИЗЛИК ниқобини ечингда қанот қокиб БАХТ сари парвоз қилинг Азизим!


Рус тилидан
Дилбар таржимаси


📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍106😁5👎2😢2
📖Атрофингиздаги гўзаллик аслида кунглингизнинг аксидир... Кўнглингизда мехр-мухаббат бўлса атроф-олам гўзал кўринади...

📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...
👍72👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кун давомида каналимиз 6 ёшга тўлганлиги муносабати билан аъзоларимиздан кўплаб табриклар олдик. Барчангизга эътибор, эътироф ва табриклар учун ташаккур! Каналимиз аъзоларига илм улашаётган админ маликаларимиз Сабо, Муниса ва бошқа админларимиздан чексиз миннатдормиз! Кўпчиликка улашган илм ва хикматларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Сиз каналимиз фахри, грухимиз файзисизлар, борингизга шукур Азизлар! Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍181😁2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёлдан:
"Гўёки бу дунёда сендан гўзали йўқдек... эринг - сени бу "ДАРАЖАДА" нима сабабдан яхши кўради...?
Ахир дунёда сендан ҳам гўзал аёллар борку? - деб сўраса, шундай жавоб берибди....
Тўғри, гўзал ва лол қолдирувчи бўлмаслигим мумкин...!
Лекин эрим менга озор берса, уни кечираман....
Агар ҳузуримга ғамгин ҳолда келса унга қулоқ тутаман....
Агар кўп нарса улашса уни мақтайман....
Бордию, оз берса қаноат қиламан...
РОББИМ буюрган мехрибонликни узиб ТЎХТАТИБ қўймайман... итоатдан бўйин товламайман.....
ТИКОН ТЕРИБ ОЛСАМ ҲАМ, АТИРГУЛ ЭКАВЕРАМАН...! - деган экан....

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢13👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧИРОЙ ЎТКИНЧИ,
БАХТ САМИМИЙ ТУЙҒУЛАРДА

Ҳар бандангга шундай меҳр мухаббат ила қўша қаришни насиб эт, Аллоҳим!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢16👎2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН,
ГЎЗАЛ ТОНГЛАРГА...


✍️Хуршид Карим
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...

Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢4😁3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳадисда айтилишича
☝️Расулуллоҳ с.а.в қизлари Фотимага:

"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда 3 нарса:
1 ЯХШИЛИК,
2 РИЗҚ ва
3 БАРАКА тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч неъматдан қуруқ қолади!

🤲Сизларга тилагим,
Аллоҳим хонадонингиздан файз, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилингиздан дуою-зикр, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Янги кунга бисмиллаҳ...

Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👎2😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Аллоҳнинг бандаларига берган энг яхши неъмати - уларнинг бир-бирига бўлган меҳр - муҳаббатидир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👎4
#Тошкентда_ёмғир_ёғмоқда #Сизлардачи ?

Ҳадислардан маълумки, ёмғир ёғаётган пайтда ўқиладиган дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди" дедилар.

Келинг, биз ҳам  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик. Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Ўзининг ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишни насиб айласин. Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😁1
​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍140