ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
            ​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😁1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМОНАТЛАРИМ.

Инсон қалби денгизданда  кенг 
Икки оғиз сўзга келмас тенг
Қадрлигим яхшимисиз денг
Омонат дунёда, омонатларим

Эринмасдан ширин сўзларни
Зор қилмасдан қаро кўзларни
Ҳеч бўлмаса ёзиб дўстларни
Омонман деб хол сўраб қўйинг.

Ўзим борай остонангизга
Баланд қават кошонангизга
Мехр ила кўзлар тўлиб ёш
Омонатим омонмисиз денг.

Ёзиб кўнгил ҳечаам тўлмайди
Сув қуйилса гулхам сўлмайди
Бормасамхам энди бўлмайди
Омонатим омонмисиз денг.

Майли бўлинг соғ омон доим
Салом айтди жонажон ойим
Пиёлада совимай чойим
Қадрлигим меҳмонга келинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢5😁2👎1
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151😢5👎1😁1
Баъзи кимсалар уламолар ҳузурида таълим олмасдан, китоб ўқиш орқали илм ўрганишар эди. Кунларнинг бирида шундай кимсалардан бири: «Қора седана барча дардга шифодир» деган иборани ўқиб қолди.

Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.

Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
Китобдаги хато биргина нуқтанинг зиёда қилинишида эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ТАРБИЯНИ АМАЛДА КЎРСАТИНГ

🎙Икром Шариф


🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқининг қулашидандир.

Муҳаммад Рашид Ризо


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😁1
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ...

Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарҳод бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.

"Дилдаги гаплар" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132😢8👎2
​​ДУНЁ

Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик кирарда унга.

Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.

Хайрулло Ҳамидов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😢15👎1
#Хайрли_кеч

​​Ер юзида мукаммал хаётни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди...

Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт.

Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.

Қўлингдан келганича ёрдам бер — ҳар бир янги кун бунинг учун сенга янги имкониятлар тақдим этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢4
​​КАЛИШ

– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!
– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!
– Тилла занжирим сенга қолади дердилар!
Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аxири бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.
– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангизни эслатиб туради...
Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
😢157👍76😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАРГА  НИМА  БЎЛЯПТИ?!

🎙Илёс Юнусов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢7
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга


ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😁6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Хайрли кун, Азизлар!
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни - жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢1
Бу одам дунёнинг энг буюк шахсларидан бири!
Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. Аммо биз улардан баъзи намуналарни келтирамиз:

1) Африка қитъасида Ислом динини ёйиш учун қилган 29 йиллик давомли хизматлари натижасида қўлида 11 200 000 дан ортиқ одам мусулмон бўлган.
2) Хайоти давомида 5700 га яқин масжд бино қилган.
3) У одам 15000 етимни ўз қарамоғига олган.
4) Африка бўйлаб 9500га яқин артизан қудуғи қаздирган.
5) 860 мадраса қурдирган.
6) 4 та университет очган.
7) 204 та исломий марказ очган.
8) 124 та шифохона, тиббий марказ қурган.
9) 840 та қорихона барпо қилган.
10) 95000 толиби илмни маош билан таминлаган.
11) 6.000.000 нусха Қуръони Каримни чоп қилдириб, янги мусулмон бўлганларга тарқатган.
12) 40 қа яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллиондан ортиқ рўзадорларга хизмат кўрсатган.

Биласизми бу одам ким?
У кувайтлик Абдурраҳмон Сумайт! Аллоҳ у кишининг хайрли амаллари савобини
зиёда қилсин!



📖 Telegram.me/IBRATLI
– Хикоя ва хаётий воқеалар
👍301😢28👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир одам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Раҳимаҳуллоҳга:

- Ҳазрат, фарзандим сизга ўхшасин деб Муҳаммад Содиқ деб исм қўйган эдим, лекин фосиқ чиқиб қолди, деб савол берганида, Ҳазрат шундай жавоб берган эканлар:

- Ўғлинг Муҳаммад Содиқдек бўлиш учун ўзинг унинг отаси Муҳаммад Юсуфдек бўлишинг керак.

Ўзимизни ислоҳ қилайлик, Азизлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИХЛОС АХЛИНИНГ ФАЛСАФАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дадалари ҳақида ёзилган шеър...

Албатта эшитинг

🎙Мархабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
​​ДИННИНГ ҒАМИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари юртдан кетиб қолган пайтларида у киши билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Мен ўзим ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб юрардим. Саволимга Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш – диннинг ғами. Сиз айтган майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!

Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Акбар Тўражонзода, тожикистонлик олим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144
​​​​#ТАҚВО

Энг юксак мавқели одам бировлар ҳақида кам гапирган одамдир.

Энг покиза одам одамлар ҳақида яхши гумонда бўлган одамдир.

Энг тақволи одам бировларнинг хизматида кўп саъй-ҳаракат қилган одамдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
Telegram.me/IBRATLI
👍83
#Тафаккур

Яндекс такси компаниясида ишлайдиган бир қариндошим ёзибди. Айтадики, компания ҳайдовчиларга жуда қаттиқ туради, мижозга эшик очиб, табассум қилиш шарт қилинмаса-да, шундай қилганга қўшимча балл ҳисобланади. Буларда назорат, ҳисоб –китоб ўта кучли. Ишимни йўқотмай деган одам мижозлар олдида ҳатто қулоғини хам ортиқча қимирлата олмайди. Агар одам ота-онасининг айтганига "Яндекс" бошқарувчисига қулоқ солгандай итоат қилса, дуонинг тагида қолиб кетади.
Агар Аллоҳнинг айтганига ҳам "Яндекс" қоидасига ўхшаб амал қилса, жаннати бўлиб кетади одам –дейди...

Гаплашиб бўлиб, қорнимиз учун шу қадар амал қиламиз, жонимиз учун ҳам бирор амал қилдикми, деб, сизга илиндим...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😢18😁4