⚡️Бугун, 11 октябрь — Халқаро қиз фарзанд куни.
Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли – қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.
Қиз йўқ юртга кўкламлар сеп тўшарми?
Келини йўқ тўйлар тўйга ўхшарми?
Қизлар борки, ўлка омон, қўрғон бут,
Қиз кутмаса йигит олов кечарми?
Жонлар илҳақ, илинжлар тумор бўлсин,
Маъсудалар, Маҳзуналар бор бўлсин.
Муҳаммад Юсуф
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍86👎3
"Катта бўлганингда ким бўласан?" дея сўрардилар. "Учувчи бўламан", "Стюардесса бўламан", "Доктор бўламан", "Артист бўламан", "Журналист бўламан" дердик.
"БАХТЛИ БЎЛАМАН!" демасдик ҳеч. Чунки бола эдик. Болаликда ҳамма нарса БАХТ эди. Ҳатто оёқяланг чопганда, тошга қоқилиб йиқилиш ҳам бахтиёр этарди бизни...
Умида Азиз
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"БАХТЛИ БЎЛАМАН!" демасдик ҳеч. Чунки бола эдик. Болаликда ҳамма нарса БАХТ эди. Ҳатто оёқяланг чопганда, тошга қоқилиб йиқилиш ҳам бахтиёр этарди бизни...
Умида Азиз
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢13😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТЛИ БЎЛИНГ
Узоқ бир шаҳарда чиройли қиз яшаган экан. Бир куни эрталаб уйғониб, қиз ўз туши эсига келди. Унинг олдига Фаришта келиб, шундай деган эди:
– Мен бахтли бўлишингни хоҳлайман. Бунинг учун сенга нима қилишимни истайсан?
– Шундай қилгинки, турмуш ўртоғим бой бўлсин, биз катта уй сотиб олайлик ва бизда икки фарзанд қиз ва ўғил бўлсин – деди қиз.
Кўп вақт ўтмай қиз бир инсонга турмушга чиқди ва улар катта уй сотиб олишди. Барчаси қиз сўрагандек бўлди.
Орадан анча вақт ўтиб, у эри билан арзимас сабаб билан ажрашиб кетди, фарзандлари отасиз қолди, уйни эса сотишди.
Қиз вақт ўтиб тушларининг бирида яна ўша фариштани кўрди ва сўради:
– Нега орзуларимни рўёбга чиқармадинг?
– Мен истагингни бажардим. Сен эса менинг истагимни бажармадинг. Сен бахтли бўлолмадинг!
Хулоса: Ҳаёт сенга истаган нарсангни бериши мумкин, аммо, бахт берганига шукур қилиб, борини бахт билиб, қаноат билан яшашдадир!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👍126😢2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ШУНЧАКИ
ЯШАГИМ КЕЛМАС...
Дилноза Кубаева

👍81😁1
ҚИЗ ФАРЗАНД
Қиз бола тарбиясида, уларга гўзал муомилада бўлиш ва уларни яхши кўриш ва мақташ жуда мухим. Қиз бола ҳеч қандай шартларсиз "бахт" ва "мухаббат" га лойиқ эканлигини хис қилиб улғайиши керак.
Қиз болани қайсидир қилган иши учунгина мақтаб ўргатсак унинг онгида "менинг ўзим мухаббатга, яхши кўришларига лойиқ эмасман" деган фикр ўрнашиб қолади. Оқибатда у шартсиз қадрланиш, севилиш бахтини қабул қилолмайдиган бўлиб қолади. Севги аслида кўнгил мулки-хиссиётдир. Буни жисмоний ва табиий ишларга алоқаси йўқ. Ҳар бир қиз бўлажак - ўз оиласида севилиши, ардоқланиши лозим. Қайсидир эплолмаган иши учун камситилмаслиги ёки ёмонга чиқарилмаслиги керак. Чунки у бўлажак она, онани эса ёмони бўлмайди. Унда, бўлажак авлодингиз - фарзандига беқиёс мехри ва фидоийлиги бор, шу учун ҳам ардоқланиши керак у.
Қиз фарзанд тарбиясига донолик билан ёндашиш керак.
✍Дилбар
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...

👍219👎6😢3
#Бу_қизиқ
ГЕНЕТИКА
1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.
2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).
3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).
4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.
5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.
💁♂️Эркаклар учун хулосалар:
1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).
2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.
3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.
💁♀️Aёллар учун хулосалар:
1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.
2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍186👎2
ЭШИК ОЧАДИГАНИМ
Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келди иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳамммси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандик-ку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Ота-ю онаси кетди эркакнинг,
Ҳеч ким йўқ экан, деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди, унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.
Эр деди: очмаймиз дегансан, жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди жону жахоним,
Ваъдамни бузгум, бошламанг сиз жанг.
Улар ота – онам, келдику атай.
Қизиман қайтариб юборолмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.
Йиллар ўтиб улар уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.
Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.
Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.
Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзим.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар, лекин чин сўзим.
Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшик очадиган қизим туғилди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

👍211😢13😁4
ҚИЗ ФАРЗАНД
Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.
Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.
Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.
Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.
Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.
Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

👍287😢25
Мен қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзанд дунёга келганини кўрдим, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.
Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143👎2😁1
Қўллар кучсиз эканини билишмайди. Оёқлар заиф эканини тушунишмайди. Буни фақат инсоннинг миясигина билади ва тушунади.
Шундай экан, инсон ўзини кучсиз деб билса - кучсиз, кучли деб билса - кучлидир.
Конфуций
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Шундай экан, инсон ўзини кучсиз деб билса - кучсиз, кучли деб билса - кучлидир.
Конфуций
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢7😁1
Бир куни кечаси бир одам кучли ёмғирнинг ёшишига зўрға чидаганча, бирор бир машина тўхтаб унга ёрдам беришини илҳақ кутарди. Боиси, унинг машинаси шу ерда бузилиб қолган, нима қилишини билмасди. У сувга бўккач, оқ байроқ ясаб, биров кўрсин учун силкий бошлади.
Бахтига қарама-қарши томондан келаётган машина тўхтаб, йўловчини таксилар турадиган жойга элтиб қўйди. 44-45 ёшлар атрофидаги бу одам шошиб турган эканми, ҳайдовчига дарров раҳмат айтди ва унинг манзилини ёзиб олиб, жўнаб кетди.
Етти кундан кейин ҳайдовчи йигитнинг эшиги тақиллади. Унинг уйига катта совға келтиришганди. Уй эгасига мактуб ҳам тутқазишди. Йигит ўқиди:
"Тунда мени кузатиб қўйганинг учун катта раҳмат. Ўшанда ёмғир нафақат менинг либосларимни, балки қалбимни ҳам шаллабо қилганди. Кейин сен келдинг. Сен тенги ўғлим бор. У бемор. Шунинг учун жуда шошаётгандим. Уйга келишим билан унинг касали азоб бераётганининг устидан чиқдим. Врач бўлганим учун ўғлимга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатдим. Сўнг касалхонага олиб бордик. Агар бироз кечикканимда-ми?! Сен бир эмас, бирваракайига уч нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолдинг, Аллоҳ сени асрасин...”
Қиссадан ҳисса шуки: сиз учун хасдек туюлган яхшилик ҳам бировларга тоғдек ёрдам бериши мумкин
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар

👍199😢39👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢14😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин, Азизлар!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍86😢3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...
Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😁1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМОНАТЛАРИМ.
Инсон қалби денгизданда кенг
Икки оғиз сўзга келмас тенг
Қадрлигим яхшимисиз денг
Омонат дунёда, омонатларим
Эринмасдан ширин сўзларни
Зор қилмасдан қаро кўзларни
Ҳеч бўлмаса ёзиб дўстларни
Омонман деб хол сўраб қўйинг.
Ўзим борай остонангизга
Баланд қават кошонангизга
Мехр ила кўзлар тўлиб ёш
Омонатим омонмисиз денг.
Ёзиб кўнгил ҳечаам тўлмайди
Сув қуйилса гулхам сўлмайди
Бормасамхам энди бўлмайди
Омонатим омонмисиз денг.
Майли бўлинг соғ омон доим
Салом айтди жонажон ойим
Пиёлада совимай чойим
Қадрлигим меҳмонга келинг.

👍136😢5😁2👎1
📜 Ривоят қиладиларки...
Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

👍151😢5👎1😁1
Баъзи кимсалар уламолар ҳузурида таълим олмасдан, китоб ўқиш орқали илм ўрганишар эди. Кунларнинг бирида шундай кимсалардан бири: «Қора седана барча дардга шифодир» деган иборани ўқиб қолди.
Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.
Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
Китобдаги хато биргина нуқтанинг зиёда қилинишида эди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.
Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
Китобдаги хато биргина нуқтанинг зиёда қилинишида эди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ТАРБИЯНИ АМАЛДА КЎРСАТИНГ
🎙Икром Шариф
🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқининг қулашидандир.
Муҳаммад Рашид Ризо
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТАРБИЯНИ АМАЛДА КЎРСАТИНГ
🎙Икром Шариф
🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқининг қулашидандир.
Муҳаммад Рашид Ризо
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😁1
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ...
Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарҳод бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.
"Дилдаги гаплар" китобидан

👍132😢8👎2
ДУНЁ
Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик кирарда унга.
Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.
Хайрулло Ҳамидов

👍140😢15👎1