ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Соғинсак қайтади қувончларимиз
Чорласак қайтади ҳаттоки ғамлар
Биродар, ялину ёлвор, кетказма
Ҳечам қайтмас экан кетган одамлар.

Қушлар қайтиб келар соғиниб юртни,
Тўлқинлар қайтади соҳилларига.
Ёмғирлар самони айланиб келиб,
Қайтгуси заминнинг бағирларига.

Шунинг-чун сен одам йўқотма, қалбим,
Ҳатто тиз чўкса ҳам сен деб оламлар.
Бу дунёга қайтиб келмаганидек,
Қалбингга ҳам қайтиб келмас одамлар.


Гулжамол Асқарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍42
ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА  БУГУНДАН 
          ЯХШИРОҚ  БЎЛАР...


🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
ЭҲТИМОЛ...

Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢8👎2👏1😁1
#Хотира
1938 йилнинг 4-7 октябрь кунлари юртимизнинг 500дан ортиқ зиёлилари қатл қилинган.

1938 йил, 4 октябрь чин маънода миллий мотам кунимиздир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира
1938 йилнинг 28 март куни
Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида Ўзбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини қатағон қилиш ҳақидаги рўйхатга қўл қўйилади. Мана шу рўйхат асосида 4-7 октябр кунидаги қатағонлик рўй берди.

155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилинади. Худойберган Девонов, Чўлпон, Фитрат, Отажон Ҳошим, Адулла Қодирий, Анқобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиқовлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октбяр куни эса аллақачон отиб ташланган инсонлар гўёки «суд қилинади».

4 октябр қирғини амалга оширилган ҳудуд – «Алвастикўприк». Тошкент, Шаҳидлар хиёбони.

4 октябр куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда ҳатто ўқлар тугайди, отувчиларнинг ўзи ҳам чарчаб қолади. Чўлпонга сени эртага отамиз деганида, у: «Бу инсонлар йўқ дунёда бир нафас ҳам яшашни истамайман, мени ҳозир отасизлар», деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб ўлдиришади...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍51😢28😁2
ФАХРИЙ  БАЛО

Боболар дунёни солиб ларзага,
Жасорати қилса барчани ҳайрон.
Уларни "Бобом!" деб мақтанмоқ нега,
Ўрнини босувчи бўлмаса ўғлон!

Илм-маърифатда эврилиш қилиб,
Aҳли илмлар ҳам олганида тан,
Чириган онг билан кўксингни кериб,
"Беруний бобом!" деб нима қиласан?!

Бухорий деганда вужуди қалқиб,
Қўлларингни ўпса дунё дафъатан,
Беролмасанг иккита ҳадисни айтиб,
Қандай наф сендайин бухороликдан!?

Фахрий бало билан бўлиб қолма маст,
Ўзингча юлдузлар бағрида кезиб.
Чин авлод "Бобом!" деб, кўксини кермас,
Чин авлод уларга бўлар муносиб!!!

Вафо Мўмин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👎5
​​Гапир

Асалдан асалроқ сўз топсанг гапир,
• Азалдан гўзалроқ сўз топсанг гапир,
• Акс ҳолда дўстим сукут сақлагин,
• Сукутдан афзалроқ сўз топсанг гапир!



📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍151👎3
​​#Кун_ҳақиқати

Агар тинч яшашни истасангиз, фақат яхши гапларни гапиринг. Бошқасига эса сукут қилинг...

Сукут - бу заифлик, ожизлик белгиси эмас. Балки маъсулият ҳис қилиш, ортиқча сўзнинг хавфини сезиш, қаноат ва охиратда жавоб беришни ўйлашликдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125😁3
ҲАЁТ ЦИКЛИ

1. 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозирги кун билан яшайди ва келажак хақида бирор ишончли қарор чиқара олмайди.

2. 15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва эплай оладиган сифатларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ топади, хаётининг мазмунини шакллантиришга қадам қўяди.

3. 20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустахкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди.

4. 45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб бахо беради. Шу бахога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин.

5. 65-70 ёш - кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз маънавий кучини, вақт ресурсини дам олиш билан ўтказишади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор кетмаганидан фахр туйғусини хосил қилишса, баъзилар ҳаётдан нолиб, кўнгли қолиб умрига баҳо беришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ором топмаймиз дунёи - дунда,
Оввора ҳолинча "кузалсак" керак

Тонг-сахар отмайин чорласа бозор,
Мозорга кирганда тузалсак керак...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ НИМА?

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ЎҒИЛ ВА БИР ҚИЗ ҚИССАСИ

Муҳаммад Юсуф
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
Бахт саодат оила қуришда ҳам эмас, фарзандларда ҳам эмас, дўстларда ҳам эмас, сафар қилишда ҳам эмас, фаровон турмушда ҳам эмас, мансабда ҳам эмас, уй жойда ҳам эмас… Ҳақиқий бахт саодат – Аллоҳ сени бахтиёр қилишидадир. Кулдиргувчи ҳам, йиғлатувчи ҳам, бахтиёр қилувчи ҳам, бадбахт қилувчи ҳам, беҳожат қилувчи ҳам, бой қилувчи ҳам У Зотнинг Ўзидир.

Ҳақиқий бахт саодат – Аллоҳга бўлган иймон ва ишончнинг қувватидадир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍125😢7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш мунаввар тонг муборак бўлсин, Азизлар...

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112