This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ГЎЗАЛЛИКЛАР
МАНГУ ҚОЛСИНЛАР...
✍Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева
Аллоҳ хулқимизни, сўзимизни ва амолимизни гўзал қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍70
#Хайрли_кун
Аслида, ҳаётимизни яхши томонга ўзгартириш ёки гўзал ва қизиқарли хаёт кечириш имконсиз эмас...
Шунчаки Аллоҳ берган имкондан унумли фойдаланиб, ул мусаввир зотга ҳамоханг харакатда бўлмоғимиз керак ҳолос!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍73
Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутиб, мана шу ишларни чиройли адо этиб юраверинг, Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, деб яна йигитнинг кўнглини кўтарибди. Йигит дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг

👍222😢3
Роббим, қалбимни фоний нарсаларга боғлиқ қилма! Қалбларимизни боқий қоладиган солиҳ ва гўзал амаллар билан обод қил!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127👎1👏1
Бир улуғ қози калон ўтган экан
Унинг бир покдомон, ҳалол боғбони бўлган экан. Кунлардан бир куни қози калоннинг уйига обрўли меҳмонлар ташриф буюришибди.
Мезбон боғбонни чақириб, боғдан мевалар узиб келишини буюрибди.
Дастурхон тўкин, мевалар ранг-
баранг. Меҳмонлар боғбонга
таҳсинлар айтишибди. Аммо
анорлари жуда нордон эди.
Мезбон хижолат бўлиб боғбонни
чақиради ва меҳмонлар кўз ўнгида уни койийди.
Боғбон узр айтади.
— Ҳожам, менга боғда ишлашни
буюргансиз. Мевалардан еб юр,
демагансиз. Шунинг учун мен
боғингизни парвариш қилдим,
лекин мевалардан еб кўрганим йўқ,— дебди боғбон.
Боғбоннинг жавобидан меҳмонлар ҳайратга тушдилар, ҳар бири бу боғбонни ўз боғида хизмат қилишини орзу қилдилар. Қози шундай ҳалол
одамни қўлдан чиқаргиси келмади, унга миннатдорчилик билдириб, уни ўзига куёв қилиш нияти борлигини етказди. Тўй ўтди, хурсандчилик, тантана тугади, лекин янгалар ҳайрон.
Нима учун куёв келинга яқин
муносабатда бўлмаяпти? Ҳафта ва ундан кўпроқ кутишди, лекин аҳвол ўша ўша...
Охири гап қозига етди. У киши
боғбонни ҳузурига чақирди-да,
минг андиша билан:
— Ўғлим, ожизамизни ўзингизга
муносиб кўрмадингизми?
Боғбон эҳтиром билан узр айтди:
—Эй, муҳтарам Ҳожам, сиз менга энди ота ўрнидасиз. Каримангиз томонидан заррача нуқсон содир бўлгани йўқ.
Мени минг бор маъзур тутасиз,
қайлиғим буткул покланиб,
тозаланмагунча унга яқинлаша
олмайман. Қози баттар ҳайрон
бўлибди. Боғбон кўнглини очди.
— Қизингиз қирқ кун парҳез
қилишлари, сизнинг
парваришингизда еган таомлари қувватидан буткул халос бўлмоқлари керак. Чунки сизнинг маишатингиз ҳамма вақт ҳам ҳалол бўлавермаганди, уйингизга жуда кўп обрўли одамлар келишганди, совғалар, инъомлар қилишганди.
Улар бу инъомларни ҳамиша ҳам рози бўлиб, чин дилдан туҳфа қилмаган бўлишлари мумкин.
Айрим ҳимматлилар эса, одатда,
бошқаларни норози қилиб,
тарозидан, ҳисобдан уриб қолиш эвазига бойиганлар ва шу бойликлардан дабдабали
зиёфатлар берганлар. Сизга ҳам
совғалар келтирганлар. Шунинг
учун менинг оилам, қайлиғим
жисмидаги таом асоратидан ҳалос бўлгунча, парҳезда бўлмоғи лозим.
Бу покланиш мен-у қизингиздан
бўлак яна бир инсон — бўлғуси
фарзандларимизнинг ҳалолати учун ҳам зарур.
Қозининг ҳайратига ҳайрат
қўшилди. Куёвига ҳурмати ўн
чандон ошди. Вақти соати етиб,
боғбон ўғил кўрди. Отини Абдуллоҳ қўйдилар. Мана шу Абдуллоҳ ислом оламининг энг улуғ олим ва фозил кишиларидан бўлиб етишди.
Қиссадан ҳисса шуки, инсоннинг ризқу насибаси, қанчалик пок, қанчалик ҳалол бўлса, фақат бундай инсонларнинг ўзларигина эмас, уларнинг зурриёдлари ҳам улуғ ва муносиб инсонлар бўлади.
📖 @Ibratli - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

👍207😢12
Аллоҳ сенга ҳар лаҳзада лутфу марҳаматлидир, фақат сен Уни кўрмаяпсан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢20😁4
БУЮРТМАЧИ ВА УСТА
- Менга битта эшик ясаб беринг, - деди буюртмачи дурадгор устага.
- Чиройли бўлиши шартмас, аммо мустаҳкам бўлсин. Майли, унга қараган одамлар иккинчи бор қарашмасин. Асосийси, ҳеч ким очолмасин.
- Хўп, уни қаерга ўрнатмоқчисиз? Уйгами ёки ҳовлига?
- Қалбимга, - жавоб берди буюртмачи.
Аслиддин
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

👍84😢30
ХАЁТ ҚОНУНИ
Фараз қилинг, уч кишини зиндонга ташлашди. Уларга зиндондан қутилиш учун иккита имконият берилди ва ҳар бирини қўлига қурол беришди. Уларда фақат икки имконият бор учинчи инсон эса зиндонда қолиб кетади.
Хўш, сизнингча ким зиндонда қолиб кетади?
Албатта, улар ичидаги энг яхшиси, кўнгли бўш ва қалби тозаси. Чунки у бошқаларга озор беришни, қалбини оғритишни хоҳламайди, гарчи ўзи қийналса ҳам.
Мендан ҳаётда нега яхши инсонлар қийналади деб сўраманг! Сабабини ўзингиз биласиз! Ҳа, яхшилар ҳамиша ёмонларга ютқазади. Виждонинг, кўнглинг, қалбинг тозами, демак сен кўпроқ қийналасан. Сени кўпроқ ҳафа қилишади. Сендан кўпроқ фойдаланишади. Сенга кўпроқ озор беришади. Бу ҳаётнинг оддий қонунларидан бири!...
Оқил Тўрақул
Яқинларингизга улашинг!

👍127😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯШАШ ОСОН ЭМАС...
🎤Толиб Исроилов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎤Толиб Исроилов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢3👎1
Бу дунёнинг ишларидан ранжиб, ўзингизни қийнаманг.
У Сизни илк бор қандай кутиб олганини эсланг. Қандай кутиб олган эди, хўш? Бир даста гул биланми? Бир даста пул биланми?.. Асло! Қўлида кесар жиҳоз билан кутиб олган эди Сизни у. Онангизнинг қорнида қонингизга қон, жонингизга жон, мадорингизга мадор бўлиб, тириклигингизни таъминлаб турган киндигингизни кесиб ташлашдан бошлаган эди ишни.
Кузатишдан олдин эса жон риштангизни кесади.
Унинг қонунияти шундай...
Сиз ранжиманг... Сиз яшанг.
Дилфуза Комил
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...

👍125
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонг муборак, Азизлар!
Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Кун давомида барчамизга хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Тонг муборак, Азизлар!
Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Кун давомида барчамизга хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АССАЛОМУ_АЛАЙКУМ
Аллоҳ бугунги кунимизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан ўтиши хаммамизга насиб қилсин!

👍79
АССАЛОМУ - АЛАЙКУМ!
Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Ассалом тафтидан уйғонади шарқ.
Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.
Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.
Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.
Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.
Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!
Ассалому алайкум!!!
Ўлмасбек Самарқандий.
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...
Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Ассалом тафтидан уйғонади шарқ.
Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.
Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.
Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.
Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.
Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!
Ассалому алайкум!!!
Ўлмасбек Самарқандий.
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқларидан...
👍127😁3👎1😢1
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у аввал мен салом беришимни кутади! - дедилар.
Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан бу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Ё Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша кишига жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истадим!!! - дедилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у аввал мен салом беришимни кутади! - дедилар.
Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан бу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Ё Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша кишига жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истадим!!! - дедилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍142😢18👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ҲАЙРЛИ КУН!
Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутма!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ҲАЙРЛИ КУН!
Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутма!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢11😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҒАНИМАТ...
4 нарса, 4 нарса туфайли қўлдан кетади!
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг,
2. Қувват - ҳасад қилсанг,
3. Фурсат - қадрига етмасанг,
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

👍128😢3
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.
Сайфуллоҳ Носир
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар

👍267😢40👎3😁2
#психологдан_ривоят
ШУКР ҚИЛМОҚЛИК
Подшоҳ вазиридан сўради:
- Қандай қилиб мендан кӯра камбағал, ҳеч нарсаси йӯқ хизматкор бахтли бўлиши мумкин?
Унинг ҳеч нарсаси йўқ.
Мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳман.
Лекин, бахтли эмасман.
Вазир деди:
- Унда “99” қоидани қўллаб кўринг.
Бир ҳамёнга 99 динор солинг.
Устига "100 динор" деб ёзиб қўйинг ва хизматкорингизнинг эшиги олдида қолдириб, тақиллатинг.
Кейин нима бўлишини бир четдан томоша қилинг.
Подшоҳ вазирнинг айтганини қилди.
Хизматкор ҳамённи олди, пулни санади.
Қолган 1 динор ташқарига тушиб қолган, деб ўйлади.
Оиласи билан чиқиб ҳаммалари тонггача ӯша бир динорни қидиришди.
Ота болалари ӯша динорни топа олмаганлари учун жуда ғазабланди.
Ӯша бир динор уларнинг тинч ҳаётини бузди.
Эртаси куни, кечаси билан ухлолмай чиққан хизматкор подшоҳнинг ҳузурига кайфиятсиз, паришон ва хафа ҳолда борди.
Шунда подшоҳ "99"нинг маъносини англади.
Бизлар ҳам шундай, Аллоҳнинг 99 инъомини унутиб, бизда бўлмаган ӯша биттагина нeъматни қидирамиз.
Аллоҳ таоло уни қадаримизга ёзмаган ва бермаганининг Ўзи билган ҳикмати бўлади.
Ваҳоланки, ҳисобсиз неъмат берилмаган инсоннинг ўзи йўқ.
Ҳатто касал, мажруҳ инсонни ҳам Аллоҳ таоло ӯз неъматлари билан қуршаб қўйган бўлади.
У эса фақат ӯзининг мажруҳлигини кўради.
99 та неъматдан чиройли фойдаланинг!
Ӯзингизда бор неъматлар учун шукур қилинг.
"Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".
(Иброҳим cураси, 7-оят)

👍173😢4😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эртага_жума
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

👍68