ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ОДАМЛАР...

🎙Толибжон Исроилов
Муяссар Отажонова


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍51👎2
#Ҳаётий_қисса.

Бир қария кексалиги туфайли касалхонага тушиб қолди. Бир йигит ҳар куни кўргани келарди. У билан бирга ўтирарди. Отани таомланишига ёрдам қиларди. Сўнг бир ювинтириб шифохона ҳовлисини сайр қилдирарди. Отахон чарчагач хонасига келтириб ётқизарди. Меҳр билан устини ёпар ва яхши дам олинг ота деб чиқиб кетарди. Хонага кирган ҳамшира қариядан сўради: Субҳаналлоҳ! Амаки шу йигит ўғлингизми, ҳар кун келиб сизга жуда ғамхўрлик қилади.? Отахон дераза томонга тикилганча: "Қани эди ўғилларимдан бири бўлсаа... Бу йигит болалигида етим бўлиб қолган, қўшни маҳалладан. Бир куни у болалик пайтида масжид эшиги олдида йиғлаб турганини кўрдим. Уни бошини силадим, етаклаб ҳолвачини олдига бордим ва ширин ҳолвадан сотиб олиб бердим. У хурсанд бўлиб еб олди."
Кейинчалик ёлғиз қолганимизни билиб қолибди, кампиримни ўз уйига олиб борди ва келинга парвариш қилишни тайинлади, мени эса йўқ дейишимга қарамай шу ерга ётқизиб кетди. Ўшандан бери ҳар куни ҳолимдан хабар олади. Мен ундан нега бизни деб ўзингни шунчалик машаққатга қўясан ўғлим десам, у табассум қилиб "Ўша ҳолвани таъми ҳалигача оғзимдан кетмайди ота" дейди. Барака топсин, Аллоҳ отасини раҳмат қилсин. Кўзлари ҳавасдан порлаган ҳамшира лабини тишлаганча хонадан чиқиб кетди.

Яхшилик уруғини экиб кетаверинг, у асло зое бўлмайди


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍189😢31👎1
Бир йигит айтади:
«Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим ва унга:
– Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб бананини сотиб олмоқчи эдим - дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам банан олиш зарур эмасди, - деди...

Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, раҳмини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим.

Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У кўча супурувчига пакетда бир нечта банан узатди. Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилиб қўяр экан Ким яхшилик қилса, Аллоҳ унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан.

♻️Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу дедилар: «Эҳсонни лозим тут!
У энг афзал зироат, энг даромад келтируви тижоратдир!»



📚 Telegram.me/IBRATLI
👍140😢6
"Яхшилик қилдим, билмади" деган норозиликларни кўп эшитамиз.

Барака топкур, сен яхшилик қилмабсан,  тижорат қилибсан, фойда кўрмаганинг учун оғринаяпсан... тўғри тушин...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢12😁3
#Унутманг

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126👎5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЛЕФОНИНГНИ  ҚЎЙИБ  ТУР  БОЛАМ... (Онанинг зори)

Ҳар қандай ишингиз ота онадан устун эмас. Одоб юзасидан хам, виждон юзасидан ҳам ота-она олдида телефондан фойдаланмаслик лозим.

🎙Алишер Файз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт" сўзи форсчада زندگی (зендеги) дейилади.
Бу калиманиг бошидаги, ушбу икки ҳарф "زن",  "аёл" деган маънони билдиради.

Яъни ҳаётимизни ҳамиша (камида) бир аёл (она, опа-сингил рафиқа ёки қиз) гўзаллаштириб, унга маъно, мазмун бахш этади.

Ҳаётингизга мазмун  бераётган аёлларнинг қадрига етинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👎5
Майдалашманг

Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!

Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
"Қалб тубидан" китоби

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАГАНДАЙ...

Яхши, дейман, ҳаммаси
Хеч нарса бӯлмагандай

Бобур Бобомурод
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👎1😢1
​​ЖАҲЛ ЧИҚСА, ТАНАМИЗДА НИМА СОДИР БЎЛАДИ?

Инсон жаҳл отига минганда:
✔️ Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
✔️ Бош оғриғини юзага келтиради;
✔️ Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
✔️ Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
✔️ Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
✔️ Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.

❗️ Шу сабабли ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлаш, жаҳлни тия билиш тавсия этилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢7👎1
Бу дунё гулларга ғарқ тўлиб кетсин,
Тиконлар қовжираб хўп сўлиб кетсин,
Сен шундай яшагин, шундай яшагин,
Душманинг бир куни дўст бўлиб кетсин
.......


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👎2😢1
ЎТКИНЧИ ДУНЁДАСАН

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍79😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингизни олиб кетади. Бировлар дардингиздан фойдаланади, биров меҳрингиздан.
Кимдир чорасизлигингизни фурсат билади, яна кимдир ишончингизни.
Кемтилганингиз, ранжиганингиз билан бировнинг иши йўқ. Биров орқангиздан пичоқ уради,  биров қалбингиздан...

Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигингизни ва инсонлигингизни унутманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙҒОТСА БАС,
ЭРТАГА АЛЛОҲ!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.


Тунингиз хайрли ўтсин !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢1
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ

Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢4
СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН...

🎙Шерзод Карим

Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони...
👍55😢4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон сўзининг асл маъноси -- УНУТУВЧИдир.

Инсон вақти келиб баъзи воқеа-ҳодисани унутади.

Ҳеч ким сизни доимий яхши кўришга, яхшилигингизни бир умр унутмасликка мажбур эмас. Сиз ҳеч кимдан хафа бўлманг. Ҳисоб-китобни Аллоҳга қўйингда, умр йўлингизда давом этинг.
Ўзи билгучи...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77