ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Мактуб
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
ДЎСТИМ!


Мендан "бошқалар билан рақобатлашиш учун сенда нима етишмайди?", дея сўрабсан. Мен айтаманки, бошқалар билан рақобатлашиш лозим деб сенга ким айтди?!
Ҳаёт дегани бу сафардир дўстим, мусобақа эмас. Ундан фойдалан, уни жангга айлантирма.
Курашишга арзийдиган ягона майдон бу жаннатга олиб борадиган йўлдир. Бундан бошқаси зарарли жанглардир, мақсадсиз мусобақадир.
Тошбақа ҳам, қуён ҳам аҳмоқдир. Ер юзидаги энг секин юрадиган ҳайвон устидан қозонган ғалабаси қуёнга қанақанги лаззат бериши мумкин?!
Қуён ухлаб қолганда орзусига эришган тошбақага бу мусобақадан нима фойда?!
Эй дўстим! Қалбингни покла. Бошқалар муваффақиятидан худди ўзингники каби қувон. Ғолибларга худди ўзингга қарсак чалгандек қарсак чал.
Бир савдогар бошқаси билан савдо шартномаси тузса худди ўзинг шартнома тузгандек севин. Қўшнинг янги мансабга кўтарилса худди ўзинг кўтарилгандек саодатни ҳис қил.
Бошқаларнинг қўлидаги нарсага қараш заҳарли ўқдир. Бу ўқ инсонларга етиб боришдан олдин ўз қалбингга қадалади.
Дўстим! Биз рақобат деб номлаб олган кураш аслида ниқобланган ҲАСАДдир. Аммо биз уни киришиш лозим бўлган жанг деб ўйлаб рақобат деб номлаб олганмиз.
Ёдингдан чиқмасинки, ҳасад самода Аллоҳ таолога энг аввал қилинган гуноҳдир. Иблис Одам алайҳис саломга сажда қилишдан бош тортди. Унинг кўрсатган сабаби "мен ундан яхшиман" эди.
Эсингдан чиқмасинки, ҳасад ер юзида Аллоҳ таолога қилинган гуноҳларнинг аввалгисидир. Қобил Ҳобилнинг хотини уникидан чиройли бўлгани учун Ҳобилни қатл қилди. Сенда Иблисдаги ва Қобилдаги нарса бўлатуриб "рақобат қилаяпман" деб ўзингни алдама.
Йўқ, дўстим! Сен ичингдан ёнаяпсан. Чунки бошқаларга берилган яхшилик сенга берилмади.
Дўстим! Қалбингга эътибор бер. Уни тозала. Уни зикр билан покиза қил. Кўзинг тушган ҳар-бир гўзалликка "бисмиллаҳ" айт. Ўзингга тегишли бўлмаган ҳар қандай ризққа "машааллоҳ" дегин. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл. Бутун умринг мусобақа билан ўтсада, ўзингникидан бошқа нарсага эриша олмайсан.
Саломлар бўлсин қалбингга!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117👎1
Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.

Ўткир Ҳошимов
Дафтар хошиясидаги битиклардан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Финландия таълим тизими орасидаги фарқ

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
УМР МАНЗАРАСИДАН

Беш ёшда эдим. Бир куни дадам қўлидаги стаканни тушириб юборди.
⸺ Ҳечқиси йўқ! Ахир бу омад белгиси, ⸺ деди ойим кулиб. Гўдак қалбим билан ота-онамнинг юз-кўзларидаги хушбахтликни кўриб турардим.
Дадам ва ойим ишга кетишгач, мен қўлдан келганча уйдаги ҳамма нарсани синдириб чиқдим. Мақсадим уйимизни омад ва бахтга тўлдириш, дадам билан ойимнинг бир-бирига қараб ширин жилмайишларини яна бир бор кўриш эди. Ниҳоят, улар ишдан қайтишди. Аммо менинг режам иш бермади: уйнинг аҳволини кўрган онам ҳўнграб йиғлаб юборди, дадам эса кўксини чангаллаганча ўтириб қолди...
Ўша куни оддий туюлган нарсаларда ҳам мураккаблик бўлиши мумкинлигини, инсонларни ўзларидан сўрамай хурсанд қилишга уриниш баъзан тескари натижа беришини тушуниб етганман.

Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😁17😢14
#Бола_тарбияси

Болани койисангиз,
У Сизни севишда давом этади...

Аммо...
Ўзини севишдан тўхтайди...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍76😢42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, бошқаларни хам мақташни, руҳлантиришни ўрганинг, худбин бўлманг;

– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

– Очиқ юз, гўзал калом кўнгиллар калитидир;

– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари
👍103👎2
​​ОҚИБАТ

Аёл асабий бўлиб қолди. Базм бошланди дегунча ўғли аллақаерга ғойиб бўлди. Шошиб чиқиб кетган эканми,  телефонини ҳам қолдириб кетибди. У ўғлини кўз остига олган бир дугонасининг қизи билан таништиришни мўлжаллаганди. Бугунга насиб қилмаган экан. Мана меҳмонлар ҳам кетиб бўлишди. Дугонасию унинг қизи ҳам.
Соат кечки саккиздан ошганда аёлнинг ўғли манун кайфиятда кириб келди. Тинчи йўқолган аёл ўғли эшик олдида пайдо бўлиши билан унинг олдига югуриб келди.
– Қаерга гумдон бўлдинг бир пасда? Меҳмонларга ҳам ҳурматинг шуми?
Йигит онасига узрхоҳ оҳангда деди:
– Ахир сизни табриклаб, кейин кетдимку?  Бугун...
– Мен буни айтмаяпман. Меҳмонларни ташлаб кетганингга айтяпман.
– Ойи, улар сизнинг туғилган кунингизга келишган. Сизнинг дўст-дугоналарингиз. Бугун...
– Бугун ана шу дўст-дугоналарим одамёқтирмас ўғлим борлигига шоҳид бўлишди. Хўш, қаёқларда сандироқлаб юрибсан? Қаерда эдинг?-овози хиёл кўтарилди аёлнинг. Йигит онасининг ўктам нигоҳига дош беролмай кўзларини қуйига тикди ва деди:
– Ҳалима опаникига боргандим. Бугун...
– Ким у Ҳалима опанг?-ўғлининг гапини бўлиб ўшқирди аёл.
– Менга  ўн йил энагалик қилган аёл.
Энагани унутиб юборганига йиллар бўлган аёл илкис юмшади. Бир нима демоқчи бўлиб энди оғиз жуфтламоқчи эди, ўғли кейинги сўзини айтди:
– Бугун у кишининг ҳам туғилган куни эди.

Умид

📹 Болага кимлигингизни ахамияти йўқ... бола меҳр кўрганига талпинади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍235😢38👎4😁1
Қисқа ҳикоялар.

- Нега бунча маҳзунсан? бахтдан сўрадилар. Бахт жавоб берди: - Чунки жуда бахтсизман!... 

- Ҳой юрак, бир бурчакка беркиниб нега бунча йиғлайсан?
- Юрагимдагиларнинг юраксизлигидан...

Виждондан сўрадилар: 
- Эй виждон недан бунча қийналасан? 
Виждон жавоб берди:
- Ўзимнинг виждонсизлигимдан.

Ҳақиқат зор йиғларди. - Бу дунёда ҳақиқат йўқ, дея!

- Ҳой севги сен жуда гўзал эдинг, энди бўлса... юзингдаги чандиқлар нимаси?
- Одамлардан сўранг, маюсланди севги.

Тиланчилик қилиб юрган меҳрдан сўрадилар: 
- Ҳой меҳр нега бунча зорланасан, сенга нима керак.
Меҳр йиғлаганча жавоб берди:
- Илтимос! Бир чиндан меҳр беринг!

Оқил Тўрақул


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📖
Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍123😢27😁1
ДУНЁГА САВОЛ
(Жуда таьсирли шеьр)

🎙Шерзод Карим

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍51😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У Кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кимдандир илм, насиҳат олишдан асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон! Янги кун барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. БУГУНИНГИЗ 
МУБОРАК БЎЛСИН!


Дилобар Ўралова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_хақиқати
Азизлар, сезяпсизларми, фасллар каби умримиз хам ўтиб бормоқда. Вақт шавқатсиз, у хеч ким ва хеч нарсани кутиб турмайди. Бугун яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, улар билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, улардан хол сўраб, кўнгил олинг, дуолар олинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😁1
Биласизми нега инсонларнинг армони кўп?

Чунки инсонлар тушунишдан кўра, айиблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢11
Кимнидир севасизми? Айтинг, кейин афсусланасиз.

Кимнидир соғиндингизми?
Ёнига боринг, кейин кеч бўлиши мумкин....

Кимнидир хафа қилдингизми? Тезроқ кечирим сўранг, виждон азоби ёмон.

Кимнидир кутяпсизми? Бўлди бас қилинг кутишни, ахир у қайтмаслигини биласизку.

Кимнидир кечира олмаяпсизми? Кечиринг уни, сиз ҳам хатолар қилгансиз.

Кимнидир унута олмаяпсизми? Унутишга ҳаракат ҳам қилманг, барибир бу бефойда. Шунчаки уни ширин туш эди деб тассавур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😢5👎1
Эслаб қолинг:

— рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди;
— ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди;
— ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди;
— қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди;
— эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди;
— бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢23
Инглиз бир ёзувчи ўз мақоласида шундай дейди: «Мен дунё кездим. Кўп шаҳарларни айландим. Аммо Мусулмонлар ўзаро бир-бирларига қиладиган ҳасадларини, дунёдаги ҳеч бир мамлакатда кўрмадим. Агар Мусулмонлар бир-бирларига бўлган ҳасадларини йўқ қила олсалар, ғолиб бўладилар деб ўйлайман».


Нақадар тўғри шундай эмасми?
Қаерга борманг, кимни кўрманг, ҳамма бир-бирини кўра олмаган, ундан ўзишга ҳаракат қилгани-қилган. У бу жойга лойиқ эмас, мен ундан яхши биламан ва ҳоказо. Бир-бирини кўра олмаслиги оқибатидан ҳам мусулмонлар бирлаша олмайди. Ривожланган кишини кўришганда ё фитна, ё ғийбат қилишади.

Аллоҳ Ўзи қалбларимизни ҳасаддан асрасин!
Ўзи ҳолимизни ислоҳ қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢4
💈 ИГНАНИНГ ҲАСРАТИ

Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса - яланғоч дермиш.

Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.

Эркин Воҳидов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍184
Савдогар ва Жин

Кунларнинг бирида бир савдогар саҳродан Аловуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олди.
- Тила тилагингни, - деди жин.
- Сендан истагим шуки, вақтни ортга қайтариб берсанг?! - сўради саводогар.
- Бундан сенга нима наф? Сен яхшиси мол-дунё, зебу-зар, қасру-кошоналар сўра бажо келтирай.
- Менинг ҳамма нарсам бор аммо, - маюсланди савдогар. - Мен узоқ йиллардан бери савдогарлик билан шуғулланаман. Мол-дунё деб ҳали у юртда, ҳали бу юртда бўлиб ота-онам ҳизматини қила олмадим. Уларнинг дийдорига тўя олмадим. Савдогарлик қилиб узоқ юртларда юрган чоғим улар бу оламни тарк этишди. Уларни йўқотгандан сўнг топлаган мол-дунёйим ҳам татимай қолди. Менинг бор бойлигим ол! Фақат вақтни ортга қайтариб бер. Ота-онамни жуда соғиндим. Уларсиз менга мол-дунёнинг кераги йўқ. Уларнинг ҳизматини қилай, уларга яхши кўришимни айтай, дуосини олай, хатоларимни тўғрилай, илтимос сендан вақтни ортга қайтариб берсанг! 
- Эҳ нодон, одам, - ҳўрсинди жин. - Агар вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганда мен минг йиллардан буён кимдир озод қилишини кутиб шу хумчада ўтирармидим!...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢23😁7👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНДИ  ШОҲИ  АТЛАС
КИЙМАЙДИ  ОНАМ...

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢7👎3