ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Муомила
(Кимнинг ҳулқи ёмон бўлса ризқи тораяди...)

📖 Тахтачадаги ёзув:

"Кофе беринг!" - деб мурожаат қилсангиз, кофенинг нархи
5 евро бўлади.


"Илтимос, кофе беринг!" - деб мурожаат қилсангиз, кофенинг нархи 3 евро бўлади.

"Хайрли кун, сохиб! Битта кофе беринг, илтимос! Раҳмат сизга!" - деб мурожаат қилсангиз, кофенинг нархи 2 евро бўлади.


ҲУЛҚ ГЎЗАЛ БЎЛСА,
РИЗҚ БАРАКАЛИ БЎЛАДИ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍146👎2
Бугун, 12 сентябрь — Оилавий мулоқот куни

Баъзан бу дунёнинг ортидан қувиб, оиламизга эътибор бермай қоламиз. Вақт ўтганида эса, армонда қоламиз. Шундай бўлмаслик учун, оилангизга эътиборли бўлинг, уларнинг қадрига етинг. Улар билан кўп-кўп мулоқотда бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
​​📚Қиз боланинг отасига бўлган мехри.

Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.

Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.

Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:

— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!

Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.

Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190😢34
МЕНИ ЎЗГАРТИРГАН САЛОМ

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

Давронбек Тожиалиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍274😢28👎3
Қилган айбингизни виждонингиздан сўранг! Агар жавоб бермаса – ёки айбингиз йўқ, ёки виждонингиз.

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖Ҳаётингда маҳкам тутишинг керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир

📖Кимлигингни бошқалардан кўра ўзинг яхшироқ биласан
Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади

📖Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру- қимматингни тушириб юрма!

📖Ҳаётингдаги муваффақиятсизликнинг сабаби – барчани рози қилишга уринишдир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😁1😢1
Кўмир конларининг бирида чамаси 5-6 ёшлардаги болакай отасини кутиб ўтирарди. Шамол тим қора сочларини бир-бир тўзғитишидан завқланиб, бошкийимини қўлида чангаллаганча, тунги навбатчилик тугашини интизорлик ила кутмоқда эди. Шу атрофда юрган раҳбарлардан бири болани кўриб қолиб, ёнига келди. “Эй бола! Бу ерда нима қиляпсан?” – дея савол берди. Болакай киприкларини пирпиратиб: “Отамни кутяпман!” – деди. “Ҳозир бу ердан тезлик билан бир гуруҳ ишчилар чиқишади. Уларнинг барчаси бир хил темир қалпоқ кийиб олишган, кўмир ғубори билан қопланган юзлари эса қоп-қора рангда. Сен шунча одам ичидан отангни асло таний олмайсан. Менимча, уйга қайтганинг яхши”, – деб юмшоқлик билан маслаҳат берди раҳбар. Болакай бўлса беғуборлик ила: “Лекин дадам мени танийди”, – дея жавоб қайтарди. Қандай гўзал, қандай ажойиб жавоб! Болани уйига кетишга ундаган киши у отасини таний олмаслигини биларди. Аммо болакай ҳам отаси ўғлини танимай қолиши мумкин эмаслигига ишонарди.

Айтинг-чи, сизда ҳам шу биргина ёш боланинг ишончи каби ишонч топиладими?! Ҳаётингизнинг энг қисқа лаҳзаларида ҳам Роббимиз ҳар бир нарсани кўриши, ҳар бир нарсани эшитмоғи ва ҳар бир нарсани билиши ёдингизда бўладими?! Сизнинг ҳам жавобингиз доимо мана шундай бўлсин! Сизда ҳам ҳамиша мана шундай ишонч бўлсин!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍150👎3😁2😢2
🔹Ўзингизга қулоқ солинг. Нима ҳақида гапирасиз, нималар ҳақида ўйлайсиз, қандай орзулар қиласиз?

🔹Ажойиб руҳшунос аёл Луиза Хей айтади: “Агар кишилар сўз ва ўй-фикрнинг кучини билсалар эди, фақат ижобий ниятлар ҳақида гапирган бўлар эдилар”.

🔹Ҳеч қачон: “Бу мен учун эмас. Бу нарса бойлар учун”, деб айтманг. Бу  билан сиз учун келаётган тўкинликка “йўқ” деган бўласиз. Ўзингизни ўзингиз бахтли, бадавлат, ҳаётдан рози холатда эканлигингизга ишонтиринг.

🔹Аслида бахт ўз-ўзидан кириб келмайди. Аввал одамнинг ўзи бахтли бўлади, кейин тўкинлик унинг ҳаётига кириб келади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87
ҲИКОЯ

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:

— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.
— Сен вафот этиб, суянчиқсиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз - чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини тортишни ўйлаб азобдаман...
— Жуфтим, ҳалолим, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга жуда меҳрибон эдингиз... Сизсиз нима қиламан? Сизсиз холим не кечади?
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик бошимизга келиб сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.

Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:

— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.

— Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз мен учун йиғлаяпсиз? Қайси бирингиз мени озуқам (солиҳ амалларим) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпсиз?
Қайси бирингиз мени ётар жойим тупроқ бўлишини ўйлаб йиғлаяпсиз? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишимни ўйлаб ким йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман - деди-ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади. Уни жони чиққан эди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзимга_эслатма

Бор ҳаётингни бериб, севган инсонларинг барчаси қабр эшиги остига қадардир. Улар сенга ёрдам қила олмайди. Қабринг ёнида кечаю кундуз қолса ҳам, сенинг савол-жавобингни енгиллаштира олмайди. Фақат ва фақат қилган яхши амалинг сенга ёрдам қила олади. Шунинг учун яхши амалингни кўпайтир ва ҳеч кимни бутун борлиғинг билан севма, бутун умрингни фақат уларга бағишлама.

Ҳатто жонингдан барпо бўлган болангга ҳам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢18😁1
​​​​И Б Р А Т

Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берганди:

Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини аниқлашипти.
Уларни чақириб:
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пуллардан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрларнинг иккитаси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!

========
Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.

Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍174😢16😁4
"ҲАВОТИРМАН..."

🎙Жаҳонгир Мажидов


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
😢45👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82
#Хайрли_кун

"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😁3
АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗГА ЁМОН КЎРИНА БОШЛАСА...

Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:

- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.

Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?

Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?

Йигит: ҳа, деди.

- Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)

Қўлингдагига қаноат қил.
Аллоҳдан аёлингнинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍159😢15👎1
Никоҳланишдан асл мақсад қўлга узук тақишлик эмас.

Кўзга парда, нафсга занжир тақишликдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢24
Бизда маълум ҳодисалар, ёки уларга қанчадир йил тўлишига алоҳида атамалар қўйилади. Бу нарса арабларда ҳам учрайди. Шулардан бири турмуш йиллари. Масалан:

1. Қоғоз турмуш (الزواج الورقي). Бу атама никохларига бир йил тўлган жуфтларнинг турмушига нисбатан ишлатилади.

2. Ёғоч турмуш (الزواج الخشبي). Бу беш йиллик турмушга атаб қўйилган.

3. Қалай турмуш (الزواج القصديري). Бу ерда "қалай" металл номи. Бу атама турмушларига ўн йил тўлган жуфтларга қарата айтилади.

4. Метин турмуш (الزواج الجلدي). Ўн икки йилдан бери яшаб келаётган эр-хотинларнинг яшашларига аталади.

5. Шиша турмуш (الزواج الزجاجي). Бир ёстиққа бош қўйганларига ўн беш йил тўлган оилага ишлатилади

6. Чин турмуш (الزواج الصيني). Бу ном оила қурганларига йигирма йил тўлганларнинг турмушига нисбатан қўлланади.

7. Кумуш турмуш (الزواج الفضي). Уйланиб бирга яшаётганигизга йигирма беш йил тўлса кумуш турмуш босқичидан ўтган бўласиз.

8. Устихон турмуш (الزواج العاجي). Қовушганларига ўттиз йил тўлганганларнинг турмуши.

9. Сўфи турмуш (الزواج الصوفي). Турмуш йилларининг "чилласи" чиқса, яъни қирқ йил тўлса бу атама ишлатилади.

10. Ипак турмуш (الزواج الحريري). Қирқ беш йиллик турмушга нисбатан ишлатилади.

11. Олтин турмуш (الزواج الذهبي). Умр йўллари туташганига ярим аср бўлган чол-у кампирларнинг турмуши.

12. Тутум турмуш (الزواج الماسي). Бу эса топишганларига етмиш беш йилдан ошган нуроний отахон ва онахонларнинг биргаликларига нисбатан ишлатилади.
Аллоҳ барчамизни "тутум турмуш" босқичидан хайрли ўтиб олишимизга муяссар қилсин. Оила қурмаган ёшлар, жуфти йўқларга эса солиҳ, солиҳа умр йўлдошлар насиб қилсин!

Ҳусан Хидирбоев

Сизнинг турмушингиз нима деб аталади?😊

Кўпхотинликлар ким билан қанча яшаяпсизлар?😊😉

Бўйдоқларга эса салом😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168😁13
Инсонларнинг кўнглига қувонч бўлишни ўрганинг. Юк бўлишни ҳамма эплаяпти, афсуски...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢12