ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Ҳаётдаги мақсадингни белгилаб ол.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўн тўрт ёшларида бир мажлисда қатнашиб қоладилар. Унда икки муҳаддис олим ҳадис китоблари ҳақида, уларнинг саҳиҳ ва заиф ҳадисларни ўз ичига олиши ҳақида ачиниб гапиришади. Улар қани энди бирор киши фақатгина саҳиҳ ҳадисларни жамлашга бел боғласа эди, дея орзу қилишади.
Имом: “Ўша менман!”, дея бел боғлаб келажакда ўзларининг китобларини жамладилар.

Мақсадсиз яшаш умрнинг ҳақиқий исроф ва зое бўлишдир!

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Дунё сабоқлари...
👍100😢3😁2
#Масал

Ноябрь ойи эди. Ўғли келиб отасига туяларнинг нархи тушиб кетганини, уларни бир сўмдан олиш мумкинлигини айтди.
⸺ Қанча пичанимиз бор? ⸺ деб сўради отаси.
⸺ Бир арава!
⸺ Унда ололмаймиз.

Яна ноябрь келди. Ўғли келиб отасига энди туяларнинг нархи кўтарилганини, уларни юз сўмдан олиш мумкинлигини айтди.
⸺ Қанча пичанимиз бор? ⸺ тағин сўради отаси.
⸺ Юз арава!
⸺ Унда олсак бўлади.


Форс масали


❗️Исталганига эришиш осон,
уни сақлаб қолиш қийин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢10😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ер юзидан идеал хаётни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди...

Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт.

Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.

Қўлингдан келганича яхшилик қил — ҳар янги кун инъоми бунинг учун имкониятлар очиб беради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😁4
Одамлар кичик қайиқ ичида кетишмоқда.
Қайиқ улкан китнинг устида.
Кит эса азим денгизнинг шавкати худудида.
Уларнинг барчаси эса, Ал-Жаббор сифатли Зот–Аллоҳнинг измидадир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢2
#Табассум
Машҳур авиакомпания янги учувчиларни ишга олиш мақсадида номзодларни суҳбатга чақирибди.
Суҳбатга биринчи бўлиб немис кирибди:
— Нечи йилдан буён учасиз?
— Уч йил.
— Қанча маош олишни хоҳлардингиз?
— Уч миллион. Бир миллион ўзимга, бир миллион хотинимга ва бир миллион суғуртага. 
Суҳбатга иккинчи бўлиб инглиз кирибди.
— Нечи йиллик тажрибангиз бор?
— Олти йиллик.
— Маошингиз қанча бўлишини хоҳлайсиз?
— Олти миллион. Икки миллион ўзимга, икки миллион хотинимга ва икки миллион суғуртага.
Учинчи бўлиб суҳбатга рус кирибди:
— Нечи йилдан бери парвоз этасиз?
— Эй, мен умуман баландликдан қўрқаман. Лекин тўққиз миллион олишни истайман. Уч миллион менга ва уч миллион сизга...!
Авиакомпания директори ақлдан озай дебди. Ҳайратланган ҳолда унақада ким учади деган саволига ?
— Немис-да! Ахир у уч миллионга рози-ку деярмуш😂

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😁33
Кучли инсонларнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

• Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.

• Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.

• Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.

• Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.

•Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.

• Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.

Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👎3
Одамларга ишонмасанг "Ишонмайди!" дейишади.
Лекин "Бир пайтлар ишониб панд еган" демайди.

Ҳисларини яширсанг, "ҳиссиз!" дейишади.
"Бир пайтлари кўп озор кўрган" демайди.

Исён қилсанг, "Жаҳлдор!" дейишади. Лекин "кўп ноҳақликларга йўлиққан" дейишмайди.

Одамлар сабабларига парво қилишмайди, чунки фақат осонини танлайди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢6😁3
Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам эмас.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг, демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен хали хам бу тутқунликдан чиқолмабсан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.

Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Ҳазрати Шамс Табрезий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлингиздан келганча инсонларга яхлишик килинг. Яхшилик инсонни улуғ қилади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢10😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч бир инсонга бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин!

Аллоҳга омонатсиз.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир инсонга яхшилик йўлдош
Эзгулик мурувват қалбига ёндош
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малхам бўлиш учун, уларнинг холидан хабар олиш учун келганмиз...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.

Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди?! Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.

Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР БЕРИБ ТУРИНГ, ОЗГИНА...

Албатта эшитинг.
..

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😢3
​​Атрофга разм солиб, ҳаётни кузатинг. Дабдабалар ичра юрган кимсаларга, турмуш ташвишлари билан андармон одамларга эътибор беринг. Оқибат ва оқибатсизликнинг турфа манзараларини, кўнгил сўралмаган фурсатларнинг изларини илғайсиз. Жуда кичкина бўлса-да, вақтида берилган кўмак, чин юракдан айтилган оддийгина лутфу карам, таъмасиз хайрихоҳлик ҳам далдага муҳтож кўнгилларга мустаҳкам таянч бўла олишини ҳис этасиз...

📖 Telegram.me/IBRATLI
   - Дунё сабоқлари...
👍58
Эроннинг чекка қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси Али Моҳаммадиан, баъзи ўқувчилари касаллик сабабли сочлари тўкилган синфдошини масхара қилганини кўрибди. Ўқитувчи кулган болаларга танбеҳ бериб, жазолаш ўрнига ўз сочларини олдириб, касал ўқувчисини қўллашга қарор қилибди.

У «Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди ва доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши камайди. Биргина истагим, унга яқин бўлиб, дарсларга эътиборини қайтариш эди» - дейди.

Бундан таъсирланиб синифидаги 23та ўқувчи ҳам, қиш бўлишига қарамай худди устози каби сочларини олдирибди...

Агар ўқитувчи идеалист бўлса, нураётган биноларни ҳам, сўнаётган қалбларни хам қутқара олади!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар
👍153😢21😁2
#Ибрат

💥Оддий бир гугуртдан ибрат ол юрак...
🔥Ёндирмоғинг учун ёнмоғинг керак...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍67😢8
​​Бир киши денгизчидан сўрабди:
-Бобонгиз қандай вафот этган?
-Денгизда кемалари ҳалокатга учраган
-Отангизчи?
-Отам ҳам денгизда ғарқ бўлган.
- Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда, умуман денгизга яқинлашмасдим.
Денгизчи сўрабди:
-Ўзингизнинг ота- бобонгиз қаерда вафот этган? 
-Отам ҳам, бобом ҳам тўшакда вафот этган.
-Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда умуман тўшакда ётмас эдим.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍67😁31😢17