ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Билмаганим бисёр, билганим шу-ки,
Амаллар бошланур дилда ниятдан.
Елкада тургандек дунёнинг юки,
Менга сўз бошлайсиз маданиятдан.

Қалбнинг ҳоли хароб, юзларда пардоз,
Сўнгги русумларда жонингиз ҳалак.
Нетай, эгнимдаги беш йиллик либос,
Сизга қолоқликдан берсалар дарак.

Оналар оёғин ўпмоқ уятми?
Уятми баданни беркитиб, ёпмоқ?
Бу ўша сиз айтган маданиятми,
Номаҳрам аёлнинг қўлидан ўпмоқ?

Зарҳалга ўралмиш чириган дунё,
Дўзах бор иблиснинг васиқасида.
Моне ижодидан топмадим маъно,
Топмадим Шопеннинг мусиқасида.

Либослар кийдириб ҳатто итга ҳам,
Мискинга юзларин буриштирганлар
Одам-ла муштлашар "маданий" одам,
Ёввойими хўроз уриштирганлар?

Қирқ ёшда тиззамга илашди чарчоқ
Жонни дунё учун югуртирмадим.
Чап қўлимда санчқи, ўнг қўлда пичоқ,
Китоблардан таом буюртирмадим.

Ҳар кимса безагай ўз дунёсини
Сизда нима дард-у,  менда нима дард?
Мен билган ҳадиснинг бир маъносини,
Юз йил ўқитса ҳам беролмас "Гарвард".

Эй нафси ортидан югурган инсон,
Сиз билган пойгада орқада қолдим.
Мен Буюк Роббимга келтирдим иймон,
Энг Буюк Инсонга эргаша олдим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117
📝 ТАНА ВА ҚАЛБ ЖАНГИ!

Тана ва қалб ўзаро кураш эълон қилишибти. Қалб келишув таклиф қилса ҳам онгли танадан розилик бўлмабди.

Хуллас жанги бошланибти.
Қалб сулҳ тузиш мақсадида узоқ муддат сабр қилибти.

Ўзидан кетган, инсон қиёфасидан айрилиш арафасига келган онгли тана, инсонни ўз хирси йўлида чегарадан чиқаришга эришибди. Инсонлар ибодат қилиб эмас, бошқа ҳаром йўллар билан қувончга эга бўла бошлашибти.

Ягона қодир Эгамни эсга олмай қўйган инсонлар, Аллохга эмас мансаби бор инсонларга эгила бошлашганини кўрган қалб бардош беролмай қолибти.

Шунда АЛЛОХ бутун инсониятга ўзини ЯГОНА эканлигини эслатиб қўйиш мақсадида бир офат юборибти. Бу офатни инсонлар бартараф қила олмайдиган даражада тез тарқатиб, инсонларни тўғри ва ягона йўлга йўналтирмокчи бўлибди.

Тавба қилиб, Аллоҳга илтижо қилганлар Аллоҳнинг паноҳида, ўз ақли ва нафси измидагилар эса Аллоҳнинг сўроғига маҳкум этила бошлабди.

Бу хол барчамиз Аллоҳга ибодат қилишдан қувонч топадиган бўлганимизга қадар давом этар экан...

📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍102😢8😁1
#Психология

Ақл-бу бош. Қалб-бу юрак.

Бош зўр ишлагани билан юраксиз хеч нарсага айланади...

Лекин ақл ишламаса ҳам юрак уриб турса яшай олади инсон...

Азизлар, адаштирманг, қўрқув ваҳима, нафс ақлнинг ишидан...

Юракда эса ишонч, умид бўлади, чунки қалбда Aллоҳ номи бор...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢5😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ЭЗГУЛИК НУРИ

Кунлардан бир кун Қуёш Парвардигорга арз қилибди:
–Бўлди, ортиқ ер юзига нур сочмайман, қийналиб кетдим !- дебди.
–Гапир, нимадан қийналдинг?
–Ер юзида ёмон одамлар кўпайиб кетган, бемеҳрлар, беҳаёлар, бевафолар, ёлғончи очкўзларнинг қилмишларидан бўғриқиб, янаям қизариб кетаяпман, сабрим тугади, - дебди.
–Наҳот-ки биттаям яхши одам қолмаган бўлса?
–Йўқ, яхши одамлар ҳам бор лекин улар ҳам кундан кунга камайиб кетаяптида,- дебди Қуёш.
Унга шундай буйруқ бўлибди :
–Дунёда биргина яхши инсон қолганда ҳам, сен шу Инсон учун тонгдан тунгача нур сочишинг керак...


Ҳаёт йўлингизни эзгулик нурлари ёритсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👎2😁1
Биз атрофимиздаги инсонларга ўхшаб бораверамиз

Бир дўстим бор, доим ҳаётдан нолийди. Замонни қоралайди. Одамлардан фақат негатив томонларни қидиради. Яхшиликларини тан ололмайди. Шу дўстим билан кўпроқ бирга бўлсам ўзимда ҳам ношукурлик кўпайиб бораётганини билдим ва алоқаларни камайтирдим. Ва ўзимда анча енгиллик сездим.

Ёнингиздаги инсон билан мулоқот чоғида унинг фикрлаш доирасига кирасиз ва ўзингиз сезмаган холда унга мослаша бошлайсиз.
Шунинг учун атрофингиздаги инсонларни тўғри танланг. Барибир ташқи муҳит сизга таъсир этмай қолмайди.

Ш.Наврўзова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😢5😁1
Комилликнинг белгиси мукаммаллик эмас.

Самимийлик, ростгўйлик, оддийлик, қарам бўлмаган фикр - мана шулар сизни комилликка етаклайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😁2
Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эҳтиёж пайдо бўляпти:

* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;

* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;

* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;

* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга ёзма жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;

* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;

* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;

* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;

* Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;

* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

* Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг;


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍187😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАНСАБДОР ЯҚИНИНГИЗ
БЎЛСА...


🎙Абдукарим Мирзаев



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАСАД ҚИЛМАНГ...

Ҳасад Аллоҳга қилинган биринчи гуноҳдир. Иблис Одам алайҳиссаломга ҳасад қилди. Ҳасад унинг қалбини еб битирди. Шу нарса уни Аллоҳга итоат қилмасликка ундади. У Аллоҳнинг раҳматидан абадий қувилди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢5
#Умр_манзаралари

Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг ёнига бир йўловчи етиб келди. Кун иссиқ, йўловчи чарчаган эди. Дарахт соясида ўтириб дам олди...
Йўловчи очиққан эди. Қараса, дарахтда мевалар пишиб ётибди. У дарахтга чиқишга эринди: тош отди. Мевалар дув тўкилди. Йўловчи тўйгунича еди...
Манзил олис эди. Йўловчи дарахт шохини синдириб, ўзига хасса ясаб олди...
Кейин... тана заҳари танг қилиб қолди. Йўловчи дарахт панасига ўтди...
Сўнг... йўлига кетди...

Дарахт бошқа йўловчини кута бошлади...

Бу йўлнинг номи – Умр, дарахтнинг номи эса – Яхшилик эди...


Ўткир Ҳошимов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😁1
ДАРАХТ

Дарахт менга яшашни ўргат,
Дарахт ўргат менга саботни.
Ўз домига тортганда ғурбат,
Дариғ тутма мендан нажотни.

То бу далли, девона юрак
Баҳор кутиб маҳзун кулолсин
Қуриса ҳам майлига, сендек:
Ҳароратли гулхан ёқолсин...

Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢7
ЯХШИ ОДАМ

Бир замонлар қирол, ўз саройига келадиган йўл устига катта ҳарсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар.
Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар....

Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина ҳарсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди.
Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди..

Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса, подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди:
«Бу олтинлар, харсанг тошни йўлдан олиб ташлаган ЯХШИ ОДАМга тегишлидир».....

Қирол одамларга шу йўл билан муҳим ДАРС беришни ихтиёр қилган эди:

«Ҳар бир тўсиқ - инсонларга қулайлик яратиш орқали савоб олишимиз учун бир ИМКОНдир!»


Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢9
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши...

Дарвеш жавоб берди:
- Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди.
Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😢3
#Ривоят

ҚАРЗДОР ЭШАК ҲАҚИДА...

Эшак бӯрини кўрса қоча олмай қотиб қолади. Нимага эшак қоча олмаӣди дейсизми? Ривоятга кўра олдинги замонда эшак бӯридан қарздор бўлган экан. У ҳар сафар ёлғон ваъда бериб бӯрини алдар экан. Ӯша ёлғон ваъдалари ҳозирда эшакнинг оёғига кишан экан. Шунга бўри эшакнинг орқа оёғидан ғажиб бошласа хам ќотиб тураверар экан. Бу дахшат, шу ҳодисани кӯплар кӯрган экан. Чўпонлардан, тоғдаги қишлоқ одамларидан сӯраб кӯринг, тасдиқлашади.
Эй одамлар, кишининг молини еманг, қарзингизни ваъда мухлатида қайтаринг. Мабодо бошингизга эшакнинг куни тушмасин.

Қарз бӯӣнингга осилган фалақ,
Сиротдан ӯтолмасингдан дарак.
Гар бӯлса хам қӯлида кишан 
Киши ҳақин олгаӣдир, ишон.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢5👎2
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳ учун гуноҳдан тийилган инсонга жуда катта савоб бериладиган замонда яшаяпсиз.

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АГАР...

Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар хали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

P.S.: Ҳар бир инсон ўзини ислоҳ қилиши ўз қўлида. Асосий мезон сабр ва харакат.

Шамс Табризий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😁2😢2
Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз имкон ва неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Аллох бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.
Бу кун қиладиган эзгу ишларимизда ўзи мададкор бўлсин! Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

Яхшилик ва яхшилар  ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сиз_Азизларга

ТОПГАНЛАРИМ СИЗЛАРСИЗ

Аллоҳ сизу бизнинг забонимиз шукрини, нафсимиз қаноатини ва бизларни дуосида эсловчи дўстларимиз сафини зиёда қилсин!

Хайрли кун, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢4