ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.97K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#Иймон_шифоси

ФОТИҲА СУРАСИ ДАВОЛАЙДИ


Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради.
Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг!
Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг!
Муҳими – такрор, такрор ва бардавом ўқинг!

Аҳмад Ийса Ал-Маъсаровий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👎1
Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз.

Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай " Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.

Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз...

Хафа бўлманг! Сиқилманг!

Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.

Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.

Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ...

"Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.

Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак?

Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият муъминлик белгисидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢5😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эркаклар_эшитсин
Синглимиз, Опамиз,
Онамиз – АЁЛ !


Бу ҳақда гапирар эканман, вужудимни беихтиёр титроқ босди. Нега ? Ўзини ўйламай борини фидо қилган, ўзи учун яшамай оиласи учун яшаган аёлга адолатсизлик қилаётган, хиёнат қилаётган эрлар кўплигидан.

Ҳар бир эркакдан илтимосим, аёлларни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрланг.

Зеро, синглимиз, опамиз,
онамиз - Аёл, шундай эмасми, Яхшилар...?!

•┈┈
┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢11😁3
#Кун_ҳикмати

Фақатгина ҳолсизлар, заифлар, кучсизлар енгилади. Яшаш учун курашда барча тўсиқларни енгиб ҒОЛИБ чиқадиганлар СОҒЛОМ бўлишга ҳақли.

Чарльз Дарвин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУНЁ БУ...

Мираббос Қуранбоев
🎙Муроджон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табассум
Бир киши бир тиланчига ҳар ой 1000 жунайҳ  садақа қилар экан. Бир йилгача шундай қилиб борибди. Бир йилдан сўнг берадиган ёрдамини  750 жунайҳга туширибди. Фақир ҳайрон бўлибди. Аммо индамабди. Яна бир йил ўтиб ҳалиги киши берадиган садақасини 500 жунайҳга туширибди. Шунда ҳайрон бўлган фақир чидай олмай сўрабди:
- Нега берадиган пулни камайтириб юбордингиз? Олдин 1000 жунайҳ берар эдингиз, сўнгра 750 га тушди, энди эса 500 бераяпсиз?
Ҳалиги киши жавоб берди:
- Олдин фарзандларим ёш эди. Шунинг учун 1000 жунайҳ берар эдим. Ўтган йили катта қизим университетга кирди. Харажат кўпайди. Шунинг учун 750 га туширдим. Бу йил эса ўғлим ўқишга кирди. Харажат яна кўпайди. Шунинг учун сизга берадиган пулимни 500 жунайҳга туширдим.
Тиланчи сўради:
- Нечта фарзандингиз бор?
- Тўртта!
Тиланчи деди:
- Улар ҳам ўқишга кирса хонавайрон бўлар эканманда. Нима, фарзандларингизни менинг ҳисобимдан ўқитмоқчимисиз?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍144😁70👎3😢1
#Биласизми

Агар сиз биродарингизга ўн миллион сўм қарз берсангиз ва қарзни уч ойдан кейин қайтаришига иттифоқ қилсангиз, шу кундан бошлаб уч ой муддат тугагунича сиз ҳар куни ўн миллион сўмдан садақа қилаётганнинг савобини оласиз. Уч ой муддат ўтганидан кейин биродарингиз сиздан яна бир ой қўшимча муҳлат сўраса ва сиз унга бир ой муҳлат берсангиз, шу кундан бошлаб бир ой муҳлат тугагунича сиз ҳар куни йигирма миллион сўм садақа қилаётганнинг савобига эга бўласиз. Шу тариқа муҳлат узайган сари садақанинг миқдори ҳам ошиб бораверади. Шундай экан, қарз берган одам ҳечам зарар кўрмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢6👎1
​​#Табассум
ЮЗ ДОЛЛАР

Шаҳардан бир тадбиркор
Қишлоққа келиб қопти.
Дастлаб у меҳмонхона
Томон секин йўл опти.
Бойвачча бу қишлоқда
Уч кун қолмоқчи экан.
Бир лойиҳа бўйича
Дўкон қурмоқчи экан.
Юз долларни чиқариб,
У нозирга тутибди.
Ўзи сўнг хоналарни
Кўриш учун кетибди.
Пулни кўриб соҳибнинг
Чорсу эсга тушибди
Ва қассобдан юз доллар
Қарзи эсга тушибди.
Пулни олиб Чорсуга Югурибди-елибди.
Қассобга зудлик билан
Қарзин бериб келибди.
Елкадан юк тушганда
Дам олади асаб ҳам.
Юз долларни олдию
Ўйлаб қолди қассоб ҳам.
Қўли калталик қурсин,
Одам ҳолин танг қилар.
Бир ҳафтаки фермер ҳам
Пулин қисталанг қилар.
Бундай бўлишин қассоб
Сираям кутмаганди.
Тунов кунги буқага
Юз доллар етмаганди.
Эҳ, одамлар... Майлига,
Бирозгина шоширди.
Қассоб бориб фермерга
Омонатин топширди.
Куни кеча фермерга
Сим қоққан эди уста,
Таъмирталаб «Тико»си
Тайёр бўпти бирпасда.
Ресторанда устага
«Эриб» келганди фермер
Камига юз долларни
Обориб берди фермер.
Уста қўли гул эди,
Лекин сал суюқоёқ.
Шу боис топгани ҳеч
Икки бўлмасди мутлақ.
Ўзингиз ҳам гувоҳсиз,
Салда қанча пул топди.
Аммо пулни олдию
Фоҳиша томон чопти.
Қадамини тезлатди,
Гарчи йўллар қор эди.
Фоҳишага юз доллар
Берар қарзи бор эди.
Фоҳишанинг ҳам, ахир,
Етар эди ўз дарди.
Гоҳида меҳмонхона
Эшигини қоқарди.
Гарчи тўламаса-да
Ейиш-ичиш, чой учун,
Нозирга пул берарди
Фақатгина жой учун.
Пулни бериб қутулди
Қарз аталмиш кулфатдан.
Нозир пулни олдию
Лол қолди бу ҳолатдан.
Ярим соат илгари
Шу пул қўлида эди.
Фалакнинг бу ишидан:
«Астағфурилло», – деди.
Юз ўйласин тополмас
Калаванинг учини.
Аммо сезиб турарди
Бу занғарнинг кучини.
У хаёлнинг домига
Турганида бойланиб
Сайр этди юз доллар
Қишлоқни бир айланиб.
Ҳеч ким қарзмас бировдан
Муҳими, ҳамма рози...
Шу пайт бузди хаёлин
Бойваччанинг овози:
«Хоналарни кўрдим мен,
Менга маъқул, жуда соз.
Афсус, мени шаҳардан
Йўқлаб қолишди нохос».
Шундай дея бойвачча
Бирозгина тин олди.
Долларни қайтиб олиб,
Шаҳарга жўнаб қолди.
Билмадим, бу ўйинда
Ким ютди, ким ютилди.
Лекин бир қишлоқ аҳли
Ўз қарзидан қутулди.


Ажойиб якун...
Хар бир инсон ўз навбатида қарзини узишга шошилгани учун воқеа шундай гўзал якун топди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍216😁11😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Ку́п хато қилишдан қўрқманг, фақат бир хатони қайта такрорламанг, шундагина сиз хатолар орқали у́сганингизни сеза бошлайсиз.

🕊Хаёт шунчалик гу́зал, качонки сиз буни ку́ра олсангизгина.

🕊 Баъзан шундай бу́лади-ки, инсонлар бир бирларини су́зсиз тушуна бошлайди, бу вақтда уларнинг қалби сўзлашади.

🕊Агар сиз хеч нарсадан хафа бу́лмасликни у́рганган бу́лсангиз, демак сиз инсон калбини сезишга, хурмат килишга кодирсиз.

🕊 Качонки сиз севиб шуғулланадиган ишингизни топсангиз, сиз ундан мўжиза ярата олишингизни тушуниб етасиз ва яратасиз хам. Мана шунга иқтидор дейилади.

🕊Хаётнинг хар бир лахзасида, хар бир сониясида яхшиликни, бахтни ку́ра олинг - бу бахтли, омадли бўлишнинг энг осон йу́лидир.

🕊Инсон ўз хаётини у́згартиришга қодир, қачонки у ўзининг ички оламини ва ўз хиссиётларини бошқара олса.


Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч нарса инсонга бахт-саодат олиб келади:

Камтарлилик, кечиримлилик ва садақа.

💎Камтарлилик - банданинг мартабасини олий қилади.

💎Кечиримлилик - банданинг азизлигини зиёда қилади.

💎Садақа - банданинг молини кўпайтиради.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан...
👍141😢5😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқшом хайрли бўлсин...
🍃
Оқшомнинг ҳайрлиси қандай?!

Қайғудалигингизда илтижойингиз  тунлар бағрига фонус ёқадиган...

Ҳотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...

Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли,  осуда,  нафасларингиз зикрга айланган тун- бу хайрлидир...

Балки тун ўртасидаги биргина сажда- сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...

Зеро машойиҳлар  айтганидек:

Дуо бу банданинг- эшик қоқмоғидир...

"Эй барча эшикларни бир хикмати сабаб Очувчи Зот!

Эй барча эшиклар очилишини биргина сабабга боғловчи Зот!

Эй бандасига ҳар очилиши мушкул бўлган эшикларни осон ва енгил очувчи Зот!

Бизни ўзинг қўлла, файзли неъмат эшикларингни бизларга оч!"


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Байрам тонги барчамизга муборак бўлсин!

Аллох хонадонингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

Бу куннинг шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадирдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78😁2😢2
💥🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин!

Тинчлигимизга кўз тегмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#
БУЮГИМСАН ВАТАНИМ

Байрам табриги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
"Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50
ВАТАН ТАНЛАНМАЙДИ.

«Ватан танланмайди. Қаерда туғилиш, Ватан қилиш — Аллоҳнинг сизга инъоми.


Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди:

― Ота, сизга нима етишмаяпти?

― Ўз уйимни соғиндим.

― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз?

― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим.

― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз.

Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:

― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўярдим, кечқурун сўйиб ердик…

Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:

― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.

Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари:

― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?

― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…

Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. У жойлар ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…»

Ватанни севиш — инсоннинг фитратидаги туйғу. Уни ҳеч ким тортиб ололмайди.

Давронбек Тожиалиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча бўлиб ўтган байрам олди тантанада Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил тақиқда бўлган "Гўзал Туркистон" шери қўшиқ қилиб ижро этилди.

Қалбларни махзун ҳиссиётга тўлдирувчи куй...

**

Гўзал Туркистон сенга не бўлди?

Саҳар вақтида гулларинг сўлди...

Чўлпон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😁7😢7
МEН ЕТИМ ЭМАСМАН

Европанинг марказий шаҳарларидан бирида катта шоу бошланди. Кўрсатув меҳмони сариқ сочли, европа қиёфали миллиардер. Бошловчи унга савол билан мурожаат қилди:
- Ҳурматли жаноб, билишимизча, сизнинг болалигингиз оғир уруш йилларига тўғри келган, сиз етимликнинг оғир кунларидан бу даражага қандай эришгансиз..?
....Миллиардер кўп сонли томошабинларга қараб тутила- тутила ўзбекчада шундай деди:
— М-м-мен етим эмасман, м-менинг ватаним - Ўзбекистон ва биз 200 минг ака-ука эдик!

Ғанишер Ҳақназаров



Ўзбекистонимиз йиллар оша меҳр-оқибат тимсоли бўлиб юксалаверсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
"Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢15😁2👎1
Агар бирон яхшиликка буюрувчи бўлсанг, инсонлар ичида шу ишни ўзинг энг биринчи қилгувчи бўлгин, акс ҳолда ҳалок бўласан.
Агар бирон ёмонликдан қайтарувчи бўлсанг, ўзинг ўшандан тийилувчиларнинг дастлабкиси бўлгин. Акс ҳолда ҳалок бўласан.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАҚТОВЛАРГА УЧМАНГ

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни.
Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши...

Дарвеш yнга шундай жавоб берди:
- Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди. Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил...

Шамс Табризий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢7