ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.97K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Абдуллоҳ ибн Шаддод ўғлига шундай васият қилган экан:

"Эй ўғлим!

Ҳаммма ширин нарсаларни татиб кўрдим. Аммо тинчлик-хотиржамликдан кўра ширинроқ нарсани топмадим.

Ҳамма аччиқ нарсаларни ҳам татиб кўрдим. Лекин одамларга муҳтож бўлишдан кўра аччиқроқ нарсани топмадим.

Темир борми, харсанг борми, кўтариб-кўчириб кўрдим. Бироқ қарздан кўра оғирроқ юкни топмадим".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг, азизлар!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли кун, Азизлар!

Кунингизни икки "калит" ила бошланг!
1. Яхши ният;
2. Яхши сўз.

Биринчиси: ризқ эшикларининг калитидир.
Иккинчиси: қалб эшикларининг калитидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сизга_аталган

Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...

🍃🌸🍃

Гўзал қалб соҳибларига
кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😁5😢1
Бошида патнис қўлидаги тоғорани тугун билан боғлаб олиб, сомса, билинчик, перашка пишириб чиқиб ҳар куни соат 06:00 дан 10:00 гача 4 соат пиёда юриб ҳалол меҳнати билан пул топади шу аёл. Палон нарса келди деб бақириб юрмайди кўчада, кўрган дўкончилар ўзи билиб чиқиб харид қилади ёки кутиб ўтирган бўлади.

Йўқдан бор қилиб, бир нарсаларни пишириб чиқиб бировга ялинмай, бандасидан сўрамай мана шундай кун кечириб юради.
Бошидан патнис тушиб ҳам кетмайди, субҳаналлоҳ. Уйда ўтириб олиб хотинни топганини ейдиган айрим ҳамиятсиз эркакларданда мард аёл.

Аллоҳ мана шундай иффатини сақлаб ҳалол меҳнат билан кун кечираётган аёлларни Ўзи паноҳида асрасин.

Абдуллоҳ Зиё

Расим Қўқон шахрида олинган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍192😢9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хикоя
" ИШЛАМАЙДИГАН АЁЛ ".

🎙Фахриддин Шамсематов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢12
ЭРКАКЛАРГА..

Эй, эркаклар! Аёлингизни,
Хотин эмас, ХОНИМ деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
СУЮКЛИГИМ, ЁРИМ деб айтинг

Хотин деманг ЖОНИМ деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилган-ку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам, бир йилда бир бор,
Сенда фикру хаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинҳор,
Хеч бўлмаса айтинг исмини.
Ўттиз йилда бўлса ҳам бир бор,
Мақтаб қўйинг унинг ҳуснини!

ОНАСИ денг, ОНАЖОНИСИ,
Минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар,
Айтинг, сиздан нима кетади?
Ахир битта ширин сўзингиз,
Минг йил учун бадал кетади.

Хотин, дейсиз, ҳой, дейсиз гоҳо,
МОҲИМ, ОЙИМ деса бўлмасми.
Битта сўздан, биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми?!

Ранжитсалар гоҳида билмай,
Қанча бўлса бақириб тўйинг.
Лекин... Ёши қирқдан ошганда
ЯХШИ ҚИЗ - деб чақириб қўйинг!

Малика Салимова


Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍180😢12👎1
​​МЕХРГА МУШТОК КЎНГИЛ...

-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.

-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.

-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.

-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.

-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.

-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.

-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир

-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.

-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур

-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👎4
Онажоним: - Катта бўлсанг ким бўласан, ўғлим? дедилар.
Олти ёш бола виқор билан “олим” бўламан, дедим.
Онам хурсанд бўлдилар.
Орадан йиллар ўтди, ўқидим, харф танидим.
Онажоним: - Келажакда ким бўласан? деб яна сўрадилар.
Шоир, ёзувчи бўламан дедим. Фахрландилар.
Вақт тинмади.
- Ким бўлдим? - бу сафар ўзим ўзимдан сўрадим. Жавобдан эса қочдим...
- Онажон, ёшлигимда иккимиз хохлаганимиздек на олим ва на шоир, ёзувчи бўлолмадим-а?
- Мухими, энг ақлли ўғил бўлдинг, - дея фаҳрланишда давом этдилар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КАТТА  ОДАМ  БЎЛАМАН,  ОНА

🎙Шохиста Икромжоновна

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👎1
📚 ФАРЗАНДИ ЎҚИШГА КИРГАНЛАР, СИЗЛАР УЧУН !!!

Яхши гап тотлидир қанддайин,
Эл ичра хушхабар юрибди,
Сир бермай турибсиз қандайин,
Болангиз ўқишга кирибди?!

Эшитдик, кўп бўлманг камтарин,
Нишонни бехато урибди.
Э қойил!
Тасанно!
Офарин! 
Болангиз ўқишга кирибди!

Ким дейди:
"Ўзи зўр бола-да",
Ким юзин, ким лабин бурибди...
"Олманинг тагига олма... "-да,
Болангиз ўқишга кирибди!

Ким сотган молингиз санаган,
Ким дейди: 
"Қанча пул берибди?!"
Қандай зўр бахт ота-онага,
Болангиз ўқишга кирибди!

Санасин мияси айниган,
Ҳар кимса экканин ўрибди.
"Бюджет"ми... "контракт"... майлига,
Болангиз ўқишга кирибди!

Эл аро ёруғдир юзингиз,
Файзингиз ярашиб турибди.
Даврада янгроқдир сўзингиз,
Болангиз ўқишга кирибди!

Барака топгайсиз ўғилдан,
Худойим ташвишдан қўрибди.
Қиз бўлса, совчилар ёғилгай,
Болангиз ўқишга кирибди!

У бугун ҳақиқий қаҳрамон,
Меҳнатин роҳатин кўрибди.
Нафидан эл бўлгай баҳраманд,
Болангиз ўқишга кирибди.

Ҳавасда қариндош, ўзга ҳам,
Ҳасадгўй тошини терибди...
Юқсин-юқсин, деймиз бизга ҳам,
Болангиз ўқишга кирибди.

Сиз бугун хўп кўкрак керасиз,
Улфатлар кўп томоқ қирибди...
Қадрдон,  қачон ҳақ берасиз?!
Болангиз ўқишга кирибди!

СИЗГА ОМАД КУЛИБДИ!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУНДАЙ БАХТ ҲАР ОНАГА НАСИБ ҚИЛСИН!

Ҳар она фарзандларининг эъзоз-эхтиромида юрсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.

Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлганда билинади.

Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлганда билинади.

Фарзанднинг қандайлиги ота-онаси кексайганда билинади.

Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.

Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.

Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.

Ҳақиқий муҳаббат (бор ёки йўқлиги) ўртадаги манфаатлар тугаганда билинади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😁3
Бахт саодат оила қуришда ҳам эмас, фарзандларда ҳам эмас, дўстларда ҳам эмас, сафар қилишда ҳам эмас, фаровон турмушда ҳам эмас, мансабда ҳам эмас, уй жойда ҳам эмас… Ҳақиқий бахт саодат – Аллоҳ сени бахтиёр қилишидадир. Кулдиргувчи ҳам, йиғлатувчи ҳам, бахтиёр қилувчи ҳам, бадбахт қилувчи ҳам, беҳожат қилувчи ҳам, бой қилувчи ҳам У Зотнинг Ўзидир.

Ҳақиқий бахт саодат – Аллоҳга бўлган иймон ва ишончнинг қувватидадир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😁2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий муносабатларнинг сукутдаги душманлари:

- Ётоқда ўринни алоҳида қилиб ётиш.

- Узоқ чўзилган гинахонлик.

- Муаммони илдизни топмай юзаки ҳал қилиш.

- Шахсий алоқалардаги шубҳали ишлар ва уларни очиқламаслик.

- Аёлнинг болалар билан машғул бўлиб, эрга эътиборсизлиги.

- Кўриниш ва тозаликка парво қилмаслик.

- Оила ҳисобидан улфатчиликка зўр бериш.

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
" Н И К О Ҳ ".

🎙Фахриддин Шамсематов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃​​«...Икки сабаб туфайли ўзгарамиз:
ё аҳволни етарлича ўрганиб, таҳлил қилиб, ўз ихтиёримиз билан ўзгарамиз ёки етарлича адабимизни егандан кейин, мажбурликдан ўзгарамиз.

Ўзгармасликнинг эса ҳечам иложи йўқ».


Опра Уинфри,
АҚШ телебошловчиси.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57