ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.97K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Сенга ишонмаётганга хеч қачон хақиқатни исботлашга уринма!
Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар.

Сен самимий бўлавер!
Сен холис бўлавер!
Инсоннинг фитрати-уни ҳаётга бўлган қараши, атрофдаги ишларни қандай кўришидир.

Қалбимизни Аллоҳ билади.
Амалларимизни бандаси эмас Аллоҳ сархисоб килади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБРЛИ БЎЛИНГ, ҚАДРДОН...

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😢2👎1
#Ривоят

БАХТ МАНЗИЛИ

Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради.
Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак, хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди.
Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди.
Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан ширин суҳбат қуришди.
Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ", деб сўради. Уй эгалари:
— Бахтлимиз, - деб жавоб беришди.
Мусофир эса ҳайрон бўлиб, " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз", деса
уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми?
Менинг бахтим оилам, оқила рафиқам, фарзандларим, бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир.
Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди.
~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга ёқди, мен сиз билан қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир.
Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди.
У мусофир инсон қиёфасида кириб келган бахт экан.

Саодат Қурбонова.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍168😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт- ноаёнликлар, мавҳумотлар тўла йўл.
Биз режалар тузамиз, Аллоҳ энг хайрлисини беради. Биз яна "ИНШААЛЛОҲ" дея дуо қиламиз, Аллоҳ хайрлисини иншо этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢5
Агар бетоб бўлсак Аллох уч фаришта юборар экан.

Улардан бири: куч қувватимизни олар экан;
Иккинчиси: иштахамизни олар экан;
Учинчи фаришта: гунохларимизни олар экан.

Соғайганимизда эса, Рахмли Аллох фаришталарга куч кувватимизни ва иштахамизни қайтаришини буюрар экан.
Ва Аллохнинг мехри бандасига шунчалик эканки, сизу бизни яхши кўрганидан учинчи фариштага гунохларимизни қайтиб беришини буюрмас экан...


📖 Telegram.me/IBRATLI
– Дунё сабоқлари...
👍136😢44👎1
Яхши кўрган одамимиз бемор бўлса, синов деймиз.

Ёқтирмаган одамимиз бемор бўлса, жазо деймиз.

☝️Аллоҳнинг қазою қадарини хавои нафсингизга мослаб олишдан эҳтиёт бўлинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛААМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти кўнглингизга бахт қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар екан...
Бу МЕҲР туйғуси екан...

Ана шу ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, яқинларимизга тонгда меҳр ила хушкайфият улашайлик.

Бошланган кунимиз файзу барокатли бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!
Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙҒОНМАГАН ҚАНЧА,
БИЛМАЙДИ ҲЕЧ КИМ...

🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!?

Қилган яхшиликларингиз кўнгилларни яшнатсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34😢2👎1😁1
Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:

🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.

🔹 Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг.

🔹 Болангизни Қуръон ўқишини хоҳласангиз, Қуръон тафсири ҳақида уйда тез-тез суҳбатлар уюштиринг.

🔹 Болангизни нутқида доимо гўзал сўзлар бўлишини истасангиз, сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.

🔹 Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131
Иймон дарахт бўлиб, унинг меваси одобдир. Кимнинг одоби йўқ экан, унинг дарахти қуруқ ёғоч кабидир. Ёғоч эса оловга тушиб, ёнишга маҳкум ўтиндир

Шайх Муҳаммад Солиҳ Фарфур роҳимаҳуллоҳ ўгитларидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢8
ҲАЛОЛ ЛУҚМА

Ривоят қилишларича бир мамлакатда подшолар жуда тез ўзгараркан. Чунки у мамлакат аҳолиси тақводор бўлиб, сал адолат бузилса дуо қилишар ва қилган дуолари қабул бўлиб, тезда адолат тикланаркан. Бир куни подшоликка давогарлардан бири «Агар мен подшо бўлсам , ўлгунимча тахтда ўтираман»,- дебди. Дўстлари уни кулги қилибдилар. Иттифоқо ўша одам подшоҳ бўлибди. Тахтга ўтириши билан «Ҳамма саройга биттадан тухум олиб келсин»,- деб амр қилибди. Хамма олиб келган тухумини бир саватга қўйибди. Амри бажо бўлган подшо пешин чоғида «Ҳамма ўзи олиб келган тухумини олиб кетсин»,- деб фармон берибди. Одамлар ўзлари олиб келган тухумни таний олмай адашишибди. Оқибатда ҳамма ўзининг тухуми қолиб, ўзгаларникини олибдилар ва луқмаларига шубҳа, гумон аралашибди. Шундан сўнг уларнинг дуолари қабул бўлмайдиган бўлиб қолибди. Подшоҳ эса то ўлгунича тахтдан тушмабди.

Қиссадан ҳисса шуки, фақат ҳалол луқмагина мамлакатни обод қила олади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАРОМ БИЛАН
БОҚМА БОЛАНГНИ


Чашма
🎙Ахмади Эверест

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢4
​​АЛДАНИБ ҚОЛМА!

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢21👎3
#Муаммо
"Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди". Имом Абу Довуд ривояти.

Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини чалган ҳайдовчиларни кўрганда, шу ҳадис ёдимга тушади.

Қизиқ, бошқаларни чўчитиб бундай кишилар нима роҳат, нима фойда топишаркин? Ёки ўзини кўрсатиш, бошқалардан устун эканини исботлаш йўлимикан бу? Бундай бемаза қилиқ унинг ўзига зарарку: улови тез бузилади, оқибати нохуш вазиятлар юзага келади.

Энг ёмони, динимиз исломда бундай қилиқлар кескин қораланади: Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳга, уни қиёмат қўрқинчларидан омонда қўймаслик ҳаққи бўлади". Имом Табароний ривоят қилган.

Ҳисоб-китоб кунида ҳамма Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиб турганда, ундан маҳрум бўлиш хабарини эшитиш - жуда ҳам қўрқинчли ҳолат!

Мубашшир Аҳмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢13
Ота-онаси тириклар бир
фикрлаб қўйишар:

«ОЛМАСАНГИЗ, ЙИРТИБ
ЮБОРАМАН!»

Менинг наздимда, солиҳ ўғил отасининг машинасидан яхшироқ машина минмайди ва онасининг телефонидан қимматроқ телефон тутмайди…
Ҳеч бўлмаса, ота-онасиники билан бир хил бўлсин.
Айримларга шу каби насиҳатларни қилсам, «Отам кўнмайдилар-да, онам қиммат телефон ишлатишни билмайдилар-да (ва ҳоказолар)», дея баҳона қилишади. Камина эса секингина ўша машҳур цитатани эслатиб қўяман: «Улар олмайдиган …… бўлса, сен беришни эплолмайдиган молсан!»
Қачонлардир эшитганим битта мисолча: Мен узоқдан таниган бир миллионер ўзбек йигити бева онасига ҳар ой 100$ бериб турар экан. (1998- йиллар 100$ яхшигина маблағ эди.) Бошланишида боласини аяйдиган ўзбек она пулни ҳечам олмаган. «Болам, мен пулни нимаям қилардим, еганим олдимда, емаганим орқамда, Сизлардан розиман.. Аллоҳ ҳам рози бўлсин. Мени ҳеч нарсага зориқтириб қўйганларинг йўқ», - дея пулни олмайди. Шунда ўғил: «Олмайсизми, онажон? Агар олмасангиз ҳозироқ йиртиб юбораман!» - дейди. Шунча катта маблағни йиртиб юборишига ишонмаган она: «Қўй болам, набираларимга менинг номимдан бирор нарса олиб берарсан, мени хижолат қилма», - дейди. Ўғил онанинг кўз ўнгида пулни шартта иккига бўлиб юборади. Шу-шу бўлади-ю, онахон ҳар ой 100$ни дарров оладиган бўладилар. Ўғил тушмагур гоҳ-гоҳида онага ҳазил қилиб қўярмиш: «Олмасангиз йиртиб юбораман!»

Дарвоқе, яқиндагина орқаворотдан суриштирдим, ўша йиртонғич ўғил айни дамда мультимиллионер экан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177😢8😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қариялар уйидаги онахондан насиҳат

Ота-оналарини ташлаб кетувчи фарзандлар, тайёрланиб туринг, бир кун сиз ҳам шу даргоҳга келасиз ёки шу даргоҳга келганим яхши эди бунақа яшаганимдан кўра дейсиз... Қайтар дунё!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢23
Дуо қилинг азиз ОНАЖОН,
АЛЛОХ бизни қўллаб турсин.
Саховатда топган савобим,
Жаннат тамон йуллаб турсин.

Дуо қилинг мунисим ОНАМ,
Қалбим СИЗдек мехрли бўлсин.
Дўстлар учун очган қучоғим,
Фақатгина қувончга тўлсин.

Дуо қилинг мени ОНАЖОН,
Соғинч мени қилмасин тамом.
Орзуларим ушалган замон,
Ўз юртимда топайин макон!!!...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢6😁4